Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Сурункали тарқалган пародонтит касаллигида темир миқдорининг ўрни
Норбутаев А.Б.
Научные статьи · 2020
Аннотация
олзарблиги. Темир танқислик камқонлиги билан оғриган беморларда аъзо ва тўқималарнинг кислород билан етарли даражада тўйинмаслиги содир бўлади, шу сабабли уларнинг трофикасида салбий ўзгаришлар рўй беради, сўлак безлари функцияси бузилади, бу эса унинг секрецияси ва буфер қобилияти пасайишига олиб келади. Тадқиқот мақсади: темир моддаси танқислигининг сурункали тарқалган пародонтит касаллигининг кечишидаги ўрнини ўрганиш ва комплекс даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш. Тадқиқот объекти ва усуллари. Тадқиқот объектисифатида темир танқислик ҳолати ва негизида сурункали пародонтит патологияси билан оғриган ва биз томондан ишлаб чиқилган сўровномани қўллаб комплекс текшириш ва даволаш олиб борилган 100 нафар бемор олинган. Қўйилган вазифаларни амалга оширишда стоматологик, умумклиник, лаборатор-асбобий, биокимёвий, статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Натижалар ва муҳокама. Тиш – милк чўнтагининг чуқурлиги ва тиш тугунчаларидаги, сўлакдаги ҳамда милкнинг цервикуляр суюқлигидаги нейтрофиллар сони ўртасида боғлиқлик аниқланган. Сурункали пародонтитда периферик қондаги нейтрофилларнинг функционал фаоллиги ошиши, бу ҳужайралар томонидан антимикроб пептидлари ва азот оксиди ишлаб чиқарилишининг кучайиши аниқланган. Хулосалар. Шундай қилиб, темир танқислик ҳолатларининг тарқалганлиги ҳақидаги тўпланган хорижий ва маҳаллий маълумотлар шуни кўрсатадики, у ниҳоятда кўп ва қатор омилларга боғлиқ: жинс, ёш, экологик омиллар, ҳаётнинг ижтимоий-иқтисодий шароитлари, патологик ҳолатларнинг мавжудлиги. Буни барча амалиётда фаолият кўрсатаётган шифокорлар, шу жумладан, стоматологлар ҳам, монанд ва эрта даволаш мақсадида ўз вақтида шубҳаланиш, ташхислаш учун эсда сақлашлари лозим. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, темир танқислиги ҳолатлари мавжуд беморларданейтрофилли лейкоцитларнинг цитоплазмаси донадорлигида тузилмавий-цитокимёвий ўзгаришлар билан намоён бўлувчи функционал метаболик фаоллигининг сусайиши юзага келади.
Доказательный фрагмент
«олзарблиги. Темир танқислик камқонлиги билан оғриган беморларда аъзо ва тўқималарнинг кислород билан етарли даражада тўйинмаслиги содир бўлади, шу сабабли уларнинг трофикасида салбий ўзгаришлар рўй беради, сўлак безла…»
Образец извлечения
Демо-превьюолзарблиги. Темир танқислик камқонлиги билан оғриган беморларда аъзо ва тўқималарнинг кислород билан етарли даражада тўйинмаслиги содир бўлади, шу сабабли уларнинг трофикасида салбий ўзгаришлар рўй беради, сўлак безла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
in LibraryХамраев А.Ж., Эминов Р.И.2026
СтатьиМИРЗАКАРИМОВ Бахромжон Халимжонович, МЕЛИБАЕВ Фарход Абдупаттохович2022
Журнал универсальных научных исследованийЭ.Я Эрметов, Д.Э Яхшибоева2024