К содержанию
РецензированоRU2022

Электрон бизнес интеграллашган компьютер тизимининг моделлари ва дастурий мажмуалари

Мансурова Махина Яшнаровна

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда тижорат фаолиятини ахборот коммуникация технологиялари асосида ривожлантириш ва бошқаришда электрон бизнеснинг интеграллашган компьютер тизими моделлари ва дастурий мажмуаларини яратишга катта эътибор берилмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши электрон бизнес тизимларининг мамлакат ва халқаро миқёсда шаклланишига туртки бўлди, бу ўз навбатида ҳам давлат, ҳам тижорат корхоналарини электрон платформага ўтказиш заруратини туғдирди. Шу жиҳатдан замонавий фантехника тараққиёти шароитида тижорат соҳасига оптималлаштириш усулларини самарали татбиқ этиш, бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва интеллектуаллаштириш харажатларнинг камайишига олиб келади, бу эса корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқариш соҳаларидаги корхоналар учун самарали бизнес жараёнларини таъминлаш моделлари ва усулларини яратиш мос равишда харажатларни камайтириш ва фойдани оширишга таъсир қилади. Айниқса, пандемия шароитида корхоналар фаолиятини электрон шаклда амалга ошириш ҳисобига уларнинг самарали бизнес жараёнларини шакллантириш учун электрон бизнес тизимларига бўлган талаб кескин равишда ошди. Жумладан АҚШ, Германия, Япония, Хитой, Корея ва Россия давлатларининг электрон бизнес ривожланиш кўрсаткичларига кўра, 2012 йилдан жаҳон бозорида электрон тижоратнинг чакана савдоси ўсиб бормоқда. Хусусан, “2015-йилда 2014-йилга нисбатан ўсиш 15,8 %, 2016-йилда – 38 %, 2018-йилда – 212 %, 2020-йилда – 309 %, 2021-йилда – 365,1 % ташкил этди». Шу муносабат билан саноат тармоқларидаги корхоналарнинг бизнес жараёнларини бошқариш усулларини яратиш, автоматлаштириш, оптималлаштириш ва модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5