К содержанию
РецензированоRU2020

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида бошқарувни эконометрик моделлаштириш натижаси

ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ НАТИЖАСИ · Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович

Экономика и инновационные технологии · 54-58 · 2020

Аннотация

Мазкур мақолада мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасисида тизимлашган ислохотларни амалга ошириш ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркория деб аталаётган фермер хўжаликларни барқарор ривожлантириш масалари ёритилган. Фермер хўжаликларни кўп тармоқли фермер хўжаликларга айлантириш келажакда ишлаб чиқариш интеграцияларини самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли тавсиялар ёртилган. Шунингдек мақолада кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқарув самарадорлигини аниқлашни эконометрик моделлаштириш тадқиқоти амалга оширилган. Калит сўзлар: кўп тармоқли фермер хўжалиги, бошқарув, меҳнатни бошқариш, ялпи маҳсулот, регресия. Кириш Жаҳон иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда миллий иқтисодиёт таркибий тузилмаларининг самарали шаклланганлиги, жумладан, иқтисодиётнинг тармоқ ва секторлари, турли кўламдаги ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ўртасидаги ўзаро мутаносиб ва мувофиқ хўжалик алоқаларининг амал қилиши муҳим ўрин тутади. Айниқса, рақобатнинг кучайиши ва иқтисодий фаолиятнинг диверсификациялашуви шароитида кўп тармоқли хўжалик тузилмаларининг аҳамияти катта бўлиб, улар фаолиятини самарали бошқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда кўп тармоқли хўжалик тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқариш иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим бўғинини ташкил этади. Бу борада кўп тармоқли фермер хўжаликлари, яъни “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи” [1] хўжаликлар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш миқёсларини ўстириш, диверсификация даражасини кучайтириш мақсадади мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилмоқда. Бу эса ўз навбатида чекка қишлоқ жойларида биринчи навбатда аҳолини иш билан таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳамда сервис хизмат кўрсатиш тизимларини самарадорлигини оширишга имкон яратади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Менежмент асосини ташкил этган қонун қоидалар, меҳнат тақсимоти, бошқарувнинг табақалашуви ва кўп бўғинлилиги ҳамда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида бoшқаpиш бўйича А.Файоль, Г.Эмерсон, Г.Форд, Ф.Тэйлоришлаб чиқариш ва бошқарувнинг барча муаммоларга инсон муносабатлари 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 208 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil нуқтаи назари тўғрисида Е.Mayo, Ф. Дж. Ротлисбергера, Уильяма Дж. Диксона ва кўпроқ аниқ вазиятларни тахлил этиш билан П.Ф.Друкер, Е.Р.Миллер, С.Хейман, Т.Тулеха, П.Недиргард, Э.Касл, М.Беккер, А.Нельсонлар тадқиқотлар олиб боришган [2]. МДҲ давлатларида З.Н.Козенко, И.А.Петерс, И.А.Шмырева, А.Гешель, И.Н.Кравовская, Ю.Ю.Слушкина, В.И.Маколев, О.С.Сухарев, С.В.Шманев ва Д.В.Ходослар айнан мавзу доирасида қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида бошқарув механизмлари, самарадорликка таъсир этувчи омиллар бўйича илмий изланишлар олиб борганлар [3]. Мамлакатимизда муpаккаб ташкилoтлаpни бoшқаpиш, меҳнат жамoасининг муваффақиятини таъминлаш сиp-асpopлаpини ҳамда менежмент бoшқаpув фаoлиятининг умумий қoнуниятлаpи ва тамoйиллаpи, бoшқаpув бўғинининг аниқ вазиятлаpдаги ҳаpакатлаpи бўйича С.С.Ғуломов, М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаев, Ш.Н.Зайнутдинов, Г.Н.Ахунова, Н.Йўлдошев. ва Э.Қўлдошев каби олимларнинг ишларида кўриш мумкин [4]. Ушбу олимлар томонидан таклиф этилган моделларда тармоқ ва корхоналарга тақсимланадиган инвестицияларнинг ноаниқлик, хатарлилик ҳамда таваккалчилик чегаралари, модернизациялаш шароитлари ҳисобга олинмаган. Муаллиф томонидан таклиф этилаётган эконометрик ва иқтисодий-математик моделлар тизими юқорида келтирилган ҳолатлар билан бирга миллий иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини, корхоналарни модернизациялаш ва техник-технологик қайта жиҳозлаш шартларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши илмий-амалий қизиқиш уйғотади. Тадқиқот методологияси Тадқиқотда иқтисодий, қиёсий, таҳлил қилиш ва танлама кузатиш, статистик ҳамда кўп омилли эконометрик таҳлил услублари, прогнозлаш ва бошқа усуллар қўлланилган. Тахлил ва натижалар Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2050 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб 60 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу, бутун дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимига иқлим ўзгариши, табиий ресурсларнинг чекланганлиги ва талабнинг янги турларининг пайдо бўлиши шароитида жиддий муаммо туғдирмоқда. Ривожланаётган мамлакатларда эҳтиёжларни қондириш учун озиқ-овқатнинг катта қисмини ишлаб чиқарувчилар сифатида кичик ишлаб чиқарувчилар етакчи роль ўйнаши кузатилади. Сўнгги 20-40 йил ичида эришилган ютуқлар кичик ишлаб чиқарувчиларнинг ишларига асосланади [5]. Худди шу даврда кичик фермерлар йирик фермер хўжаликларига қараганда самаралироқ ишлашга интилдилар. Келажакда кичик ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятининг самарадорлиги меҳнат талаб қиладиган маҳсулотларни ишла

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасисида тизимлашган ислохотларни амалга ошириш ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркория деб аталаётган фермер хўжаликларни барқарор ривожлантириш масалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасисида тизимлашган ислохотларни амалга ошириш ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тадбиркория деб аталаётган фермер хўжаликларни барқарор ривожлантириш масалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кўп тармоқли фермер хўжалиги, бошқарув, меҳнатни бошқариш, labor management, ялпи маҳсулот, diversified economy, регресия, регресс, менеджмент, меҳнатни бошқариш, управление трудом, gross product, regression, кўп тармоқли фермер хўжалиги, валовой продукт, многоотраслевое хозяйство, management
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники