К содержанию
РецензированоRU2025

МАМАЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИГА МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

МАМАЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИГА МОЛИЯВИЙ · Нуралиев Беҳзод Бахтиёр ўғли

Образование наука и инновационные идеи в мире · 2 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада сўнги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига халқаро молиявий институтлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишда амалга оширилаёткан ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилинган. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда молиявий оқимни ошириш, капитал бозорига кириб боришнинг ўзига хос ҳусусиятлари тўғрисидаги илмий- амалий таклифларга тўхталиб ўтилган. Калит сўзлар: халқаро молиявий институтлар, молиявий ресурслар, инвестицион лойихалар, “яшил" иқтисодиёт, акциядорлик жамияти, молиявий инструмент, сунъий интеллект КИРИШ Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётига назар ташлайдиган бўлсак, хеч бир мамлакат ёки иқтисодиёт халқаро молиявий муносабатларда фаол иштирок этмаган холда иқтисодий ўсишга эриша олмайди. Бунинг энг асосий сабабларидан бири эса бу молиявий ресурсларнинг етишмаслиги хисобланади. Жумладан, бугунги кунда мамлакатизнинг ташқи иқтисодий фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак хорижий давлатлар ва халқаро молиявий институтлар билан мустахкам хамкорликларни йўлга қўйиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бироқ, ҳар қандай мамлакат ёки халқаро ташкилотлар билан ўзаро хамкорликларни йўлга қўйишда энг аввало мамлакатимиз манфаатлари ва келажагини хисобга олган холда қарорлар қабул қилинмоқда. Натижада эса мамлакатимизни ривожланган мамлакатлар қаторига чиқариш, иқтисодий https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-71 284 Часть–6_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 жихатдан ўз қудратини ошириш ва бу орқали халқимиз фаровонлигини таьминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни бартараф этиш ва бошқа кўплаб соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратиб келмоқда. 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида хам “Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари” 1 нинг белгилаб берилиши хам юқоридаги фикрларимизнинг исботидир. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Халқаро молиявий ресурсларни иқтисодиётимизга жалб қилиш бир қанча омилларга боғлиқ хисобланади. Жумладан, Инвестицион муҳит, яьни хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича миллий қонунчилигизда кўзда тутилган меьёрлар, талаблар, имтиёзлар ва бошқа омиллар. Сўнги йилларда қабул қилинган қарор ва қонунлар, яьни 2023 йил 2 сентябрлаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли Президент қарори, 2024 йил 1 майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли ВМ қарори ва бошқа меёрий хужжатларнинг қабул қилиниши хам инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган чораларнинг бир қисми хисобланади. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон. https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-71 285 Часть–6_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 Хўжалик юрутувчи субьектларда молиявий маблағларни белгилаш ва шакллантириш, инвестицион жараёнларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш масалалари бўйича қатор хорижий ҳамда ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар ўз фикрларини билдириб ўтишган. Иқтисодчи олим И.Бланк фикрича, молиявий механизм “корхонанинг молиявий фаолияти соҳасидаги бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига таъсир этишнинг асосий элементлари тўпламидир”. Профессор Ш.Ш.Шохаъзамийнинг фикрига кўра, “молия бозори – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизимдир”. Россиялик иқтисодчи олим Р.Р.Рубцовнинг фикрига кўра, “капитал бозори таркибидаги молия бозори – пул капиталининг ҳаракатланиши билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар ва институтлар мажмуидир”2. И.Балабановга кўра, “молиявий ресурслардан фойдаланишни ташкил этиш, режалаштириш ва рағбатлантиришда ифодаланган молиявий воситаларнинг ишлаш тизимидир”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида сўзлаган нутқида иштирокчилар эътиборини “Мамлакатимиз учун инвестициялар шунчаки молиявий ресурс эмас, балки технологиялар, билимлар, малакали кадрлар, шунингдек, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига интеграциялашув”3 эканлигига қаратди. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР 2 АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА КАПИТАЛ БОЗОРИДАН МОЛИЯВИЙ РЕСУРСЛАР ЖАЛБ

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада сўнги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига халқаро молиявий институтлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишда амалга оширилаёткан ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада сўнги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига халқаро молиявий институтлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилишда амалга оширилаёткан ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
халқаро молиявий институтлар, молиявий ресурслар, инвестицион лойихалар, “яшил
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники