Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ ТАРЖИМАСИДА МИЛЛИЙЛИКНИНГ АКС ЭТТИРИЛИШИ
МИЛЛИЙЛИКНИНГ АКС ЭТТИРИЛИШИ · Дарвишова Гулчеҳра Кенжабаевна
Образование наука и инновационные идеи в мире · 3 · 135-142 · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада ўзбек халқ эпик асарларини таржима қилишдаги лисоний ва услубий қулайликлар ва ноқулайликлар, эртакларнинг инглиз тилига бевосита ва билвосита таржималарида миллийликнинг акс эттирилиши хусусида фикр-мулоҳазалар бугунги кунда ҳам ўз долзарблиги билан муҳим эканлиги ҳақида баён қилинади. Калит сўзлар : лисоний, бевосита, билвосита, cюжет, эпик, сюжет, мотив, бадиият, лисоний-услубий, лингвистик Шубҳасиз, ўзбек халқ эпик асарларини таржима қилишдаги лисоний ва услубий қулайликлар ва ноқулайликлар, эртакларнинг инглиз тилига бевосита ва билвосита таржималарида миллийликнинг акс эттирилиши хусусида фикр- мулоҳазалар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган. Ўзбек фольклоридан ҳозиргача қилинган таржималар турли даврларда хилма-хил талаб ва эхтиёжлар асосида амалга оширилган. Шу нарса аникландики, ўзбек фольклори намуналарининг ҳозиргача амалга оширилган инглизча таржималарининг нисбатан кўпчилиги бевосита бадиий мақсад билан эмас, илмий ёки методик ниятда адо этилган. Шунинг учун бу таржималарнинг бадиияти масаласига жиддий талаб билан ёндашиш тўғри бўлмайди. Ҳатто, буни амалга оширилган таржималар хам яққол тасдиқлайди. Таржима икки тилнинг алоқа воситаси эмас, балки бир-бирини лисоний- услубий жиҳатдан бойитадиган омил ҳамдир. У бир тилга иккинчи бир тилдан янги сўзлар кириб келишига ҳам восита бўлади. https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-71 98 Часть–8_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 Инглиз ва ўзбек тиллари бир-биридан ўзаро узоқ бўлган тиллар ҳисобланади. Шунинг учун бу тилларда яратилган асарларни бир-бирига таржима қилиш муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Таржима қилиш қийинчилиги фақат бу тилларнинг лингвистик тузилишидаги тафовутларга эмас, балки сўзларнинг маъно томонидан фарқланишига хам боғлиқ бўлади. Шубҳасиз, халқ оғзаки ижодининг кенг тарқалган жанрларидан бири латифадир. Латифа ҳажман кичик, мазмуни лўнда ифодаловчи бир ёки икки эпизоддан ташкил топган бўлиб, замирида ўткир ҳажв ёҳуд енгил юмор ётади. Танқид ёки юмор эса сўз ўйини, турли қочиримлар воситасида юзага келади ва ошкора этувчи хушчақчақ кулгу яратади. Маълумки, латифаларда нутқнинг диалогик шакли кенг қўлланилади. Тузилишининг соддалиги ва сюжет ечимининг фавқулодда юз бериши эса латифа жанри учун доимий барқарор хусусиятдир. Ўзбек халқ латифалари XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб хорижий тилларга таржима қилишни бошлади. Латифалар кўп ўгирилган халқ оғзаки ижоди намуналарилан саналиб, уларнинг маълум бир қисми инглиз тилига таржима қилинган ва, энг муҳими, чуқур ўрганилган. Латифаларнинг илк таржималари таҳлилининг асоси қилиб америалий тадқиқотчи ва таржимон Идрис Шоҳ (Idries Shah, 1924–1996) нинг Лондонда 1974 йилда чоп этилган “The Pleasantries of the Incredible Mulla Nasrudin” китоби олинган. Шу билан бирга Мерилин Петерсеннинг “Treasury of Uzbek Legends and Lore” тўпламига киритилган Насриддин афанди ҳақидаги қатор латифалар таржимасини ҳам таҳлил қилинди. Маълумки, Насриддин Афанди образи туркий халқларнинг барчасида мавжуд бўлиб, у халқ образи ҳисобланади. Жумладан, турклар, озарбайжонлар, араблар Насриддин Афандини ўзларининг Халқ оғзаки ижоди қаҳрамони деб ҳисоблайдилар. Ижодкор халқ ўз қаҳрамонини яратишда узоқ даврлар оша, турли шароитларда мавжуд бўлган умуминсоний хусусиятларни жамлаб Насриддин Афанди образида гавдалантирган. Таржимада миллий хос https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-71 99 Часть–8_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 сўзларнинг бирилиши миллат тарихи, маданияти ва миллийлигинининг жаҳон адабиёти саҳифаларида муҳралинишида муҳим аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, бутунни билиш учун уни ҳосил қилувчи таркибий қисмларни билиш керак бўлади. Шу маънода эпик асарларнинг сюжет асосини ташкил этувчи мотивларни билмасдан уларнинг моҳиятини англаш мушкул. Демак, дастлаб “мотив ўзи нима”, деган саволга жавоб бериш лозим. “Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати”да” мотив сюжет таркибидаги ҳалқалардан бири, дейилган. Сюжет асар мазмунини ташкил этган воқеалар тизими бўлса, мотив шу воқеликни юзага келтирувчи асосий унсур ҳисобланади. Яъни эпик асар структурасини мотивларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Эпик асарларнинг сюжет ва мотиви ҳақида мутахассис олимларнинг қарашлари турлича. Бироқ кўпчилик олимлар рус олими А.Н.Веселовскийнинг бу борадаги фикрларига асос сифатида таянишади. Мазкур олим мотивларнинг сюжетни юзага келтирувчи энг асосий бўғин эканини таъкидлаб, “Мотивлар бирлашиб, сюжет ҳалқасини юзага келтиради”, – дейди. У мотивларни сюжетнинг энг кичик бир бўлинмас бўлаги сифатида таҳлил этади. Сюжетнинг юзага келиши мотив билан чамбарчас боғлиқ экан, мотив бирламчи эканлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Энг муҳими эса ҳар бир мотивнинг сюжет ҳалқасида қандай ўрин тутишини, қандай мазмун ва моҳият кашф этишини аниқлаш фольклоршуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир. Ўзбек халқ эртак ва достонлари таҳлилига бағишланган фундаментал адқиқотлар мавжуд. Булар орасида Ҳ.Зарифов, М.Саидов, М.Афзалов
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ўзбек халқ эпик асарларини таржима қилишдаги лисоний ва услубий қулайликлар ва ноқулайликлар, эртакларнинг инглиз тилига бевосита ва билвосита таржималарида миллийликнинг акс эттирилиши хусусида фикр-мул…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ўзбек халқ эпик асарларини таржима қилишдаги лисоний ва услубий қулайликлар ва ноқулайликлар, эртакларнинг инглиз тилига бевосита ва билвосита таржималарида миллийликнинг акс эттирилиши хусусида фикр-мул… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- лисоний, бевосита, билвосита, cюжет, эпик, сюжет, лисоний-услубий, лингвистик, бадиият
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025