К содержанию
РецензированоRU2025

МЕТРОВАГОНЛАРДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Кушназаров Фердавс Исакулович · Юлдашева Саида Муроджоновна · Ибрагимов Маткарим

Образование наука и инновационные идеи в мире · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада метрополитен ва электропоездлар тизимида электр энергиясига бўлган муқобил ёндашув — қуёш панеллари ва шамол генераторларидан фойдаланиш орқали электр таъминотининг барқарорлигини ошириш ҳақида сўз боради. Лойиҳанинг асосий ғояси – электр узилишлари юзага келганда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт тизимини барқарор ишлатишдир. Калит сўзлар: муқобил энергия, метрополитен, электропоезд, қуёш панели, шамол генератори, литий-ионли аккумулятор, хавфсизлик, экология, барқарор транспорт. Кириш Ҳозирги кунда жаҳонда яшил энергиядан фойдаланишга бўлган талаб ошиб бормоқда. Қуёш энергиясидан фойдаланиш нафақат манзилли бинолар, балки ҳаракатдаги транспорт воситалари учун ҳам долзарб масаладир. Ушбу мақолада метровагонларда қуёш панелларини ўрнатиш имкониятлари ва улар орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади. Бугунги кунда электр энергиясига бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда, энергетика тизимидаги узилишлар жамоат транспорти фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, фавқулодда вазиятларда метрополитен ва электропоездлар фаолиятида юзага келадиган электр узилиши катта хавф туғдиради. Шу боис, муқобил, яъни қуёш https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-72 20 Часть–1_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 ва шамол энергия манбаларини транспорт тизимига интеграция қилиш долзарб масалалардан биридир. Ишнинг мақсади: Республика бўйлаб электр энергияси тўлиқ узилган ҳолатларда ҳам метрополитен ва поездлар ҳаракатини хавфсиз тарзда ёритиш ва назорат қилиш имкониятини яратиш. Шунингдек, экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда барқарор транспорт тизимини яратиш. Ишнинг янгилиги: Метро станциялари устига қуёш панеллари ўрнатилиши орқали кундузги қуёш нурларидан самарали фойдаланиш. Ҳаракатланувчи метро вагонлари ва электропоездлар устига ўрнатилган қуёш панеллар орқали ҳаракат мобайнида энергия йиғилиши. Вагонларнинг олд ва орқа қисмларига ўрнатилган кичик шамол генераторлари орқали ҳаракат пайтидаги ҳаво оқимидан энергия олиш. Йиғилган энергияни литий-ионли аккумуляторларга сақлаб, авария ҳолатларида ёритиш ва хавфсизлик тизимини қўллаб-қувватлаш. 1. Қуёш панелларининг асосий вазифаси Метровагонларда қуёш панелларидан фойдаланиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилиши мумкин: Ёритиш тизимини автоном тарзда таъминлаш Ички HAVC (Heating, Ventilation, and Air Conditioning) тизимини қувватлаш Бошқарув тизимлари учун захира манба сифатида https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-72 21 Часть–1_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 Ҳимоя видеокузатув қурилмалари (CCTV) учун узлуксиз ток таъминлаш 1-расм. Лойиха макетининг умумий кўриниши Қуёш панелларини ўрнатиш жойи ва схемаси Жойлаштириш: Вагон том қисмига тўғридан-тўғри ёки қия бурчакда ўрнатилади Панеллар максимал қуёш нурларини қабул қиладиган бурчакда жойлаштирилади Панеллар механик титрашлардан ҳимояланади 3. Хавфсизликни таъминлаш Электр хавфсизлиги: Панеллар махсус изоляцияланган кабеллар орқали уланади Ҳар бир панел сатридан кейин автоматик узгич (автомат) ўрнатилади Электр зўриқишини назорат қилувчи реле тизими бўлади Қуёш панеллари юқори ҳароратга чидамли материаллардан тайёрланади Батареялар махсус ёнғинга чидамли контейнерда жойлаштирилади Думалоқда учрайдиган титраш ва разрядларни компенсацияловчи стабилизатор ўрнатилади Афзалликлари ва камчиликлари Камчиликлар Афзалликлар Электр энергияси тежалади Панелни парвариш талаб қилади https://scientific-jl.org/obr Выпуск журнала №-72 22 Часть–1_ июня–2025 ОБРАЗОВАНИЕ НАУКА И ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ 2181- 3187 Афзалликлари ва камчиликлари Камчиликлар Афзалликлар Метро туннелларида қуёш Экологик тоза манба энергияси кам Захира ток манбаи сифатида Йўл ҳаракатида юзага келадиган ишлайди титраш таъсири Эришилган натижалар: Тайёрланган лойиҳавий макетда қуёш панели орқали аккумуляторда энергия йиғилди. Ушбу энергия ёрдамида мобил телефон қувватлантирилди, метровагон ва електро поезд ёритилди. Шамол генератори ҳам энергия ишлаб чиқара олди. Бу ҳолат амалиётда лойиҳа ишлашини тасдиқлайди ва кенгайтирилган тизим сифатида жорий этилиши мумкинлигини кўрсатади. Кутилаётган натижалар: Электр узилишлари вақтида фавқулодда ёритиш ва хавфсизлик тизимлари доимий ишлашда давом этади. Вагон ичидаги ҳаво айланиши ва микроиқлимни бошқариш тизимлари узлуксиз ишлайди. Транспорт инфратузилмасининг экологик ва энергия тежамкорлиги ортади. Муқобил энергиядан фойдаланиш бўйича инновацион тажриба сифатида бошқа соҳаларда ҳам қўллаш имконияти пайдо бўлади. Хавфсиз муқобил метрополитен ва пойездлар 2022 йил 25 январь куни соат 11:00 атрофида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг ягона энергетика тизимида йирик авария юз берди. Бу ҳолат Қозоғистондаги 530 кВ линияда кучланиш ва частота кескин ўзгариши натижасида юзага келган. Ўзбекистондаги Тошкент ва Сирдарё ГРЭСларида авария ҳимоя воситалари ишга тушиб, автоматик равишда ўчишга олиб келди. Натижада, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр таъминоти узилди . Авария

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада метрополитен ва электропоездлар тизимида электр энергиясига бўлган муқобил ёндашув — қуёш панеллари ва шамол генераторларидан фойдаланиш орқали электр таъминотининг барқарорлигини ошириш ҳақида сўз бор…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада метрополитен ва электропоездлар тизимида электр энергиясига бўлган муқобил ёндашув — қуёш панеллари ва шамол генераторларидан фойдаланиш орқали электр таъминотининг барқарорлигини ошириш ҳақида сўз бор… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
муқобил энергия, метрополитен, электропоезд, қуёш панели, экология, литий-ионли аккумулятор, барқарор транспорт., шамол генератори, Калит сўзлар: муқобил энергия, хавфсизлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники