Иностранная филология: язык, литература, образованиеТАҲЛИЛ АСПЕКТИДА, Кенжаев Аваз Латипович2019
ДАВЛАТ ҚАРЗИ ШАФФОФЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ЖАМОАТ НАЗОРАТИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИ
НАЗОРАТИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ АСОСЛАРИ · Пардаев Дилшод Сабанкулович
Interpretation and researches · 1 · 1987
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон шароитида давлат қарзи шаффофлигини таъминлаш ва унинг самарали бошқарилишида жамоатчилик назоратининг институционал механизмлари таҳлил қилинади. Муаллиф халқаро тажриба ва миллий амалиёт асосида давлат қарзи бўйича маълумотларнинг очиқлиги, парламент ва фуқаролик жамияти иштирокини таъминлаш, ҳисобдорлик ва аудит жараёнларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Калит сўзлар: давлат қарзи, шаффофлик, жамоат назорати, аудит, парламент назорати, ҳисобдорлик, фискал шаффофлик. ПОВЫШЕНИЕ ПРОЗРАЧНОСТИ ГОСУДАРСТВЕННОГО ДОЛГА И ИНСТИТУЦИОНАЛЬНЫЕ ОСНОВЫ ОБЩЕСТВЕННОГО КОНТРОЛЯ Аннотация. В статье рассматриваются институциональные механизмы обеспечения прозрачности государственного долга и эффективного общественного контроля в условиях Узбекистана. Автор, опираясь на международный опыт и национальную практику, анализирует степень открытости информации о государственном долге, участие парламента и гражданского общества, а также выдвигает предложения по совершенствованию механизмов подотчётности и аудита. Ключевые слова: государственный долг, прозрачность, общественный контроль, аудит, парламентский надзор, подотчётность, фискальная открытость. КИРИШ Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат қарзи ҳажмининг ўсиши ва ташқи заёмларнинг кўпайиши молиявий барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда, унинг самарадорлиги, мақсадлилиги ва жамоат назорати масалаларини долзарб қилаётгани кузатилмоқда. Бу, айниқса, давлат молиясини бошқаришда очиқлик ва жавобгарлик тамойилларининг амалий ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ. Давлат қарзи ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги, фойдаланиш 189 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 1 issue 12 (58) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 натижаларининг баҳоланиши ва фуқаролик жамияти иштирокининг институционал кафолатлари фискал интизом ва аҳоли ишончини мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида намоён бўлмоқда. Халқаро амалиётда фискал шаффофлик давлат бошқарувида самарадорлик ва жавобгарликнинг асосий мезони сифатида қаралади. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси каби ташкилотлар давлат қарзи сиёсатида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлашни макроиқтисодий барқарорликнинг асосий омили сифатида эътироф этади. Масалан, Жаҳон банкининг 2024 йилги ҳисоботига кўра, бюджет жараёнида маълумотлар шаффофлигини ошириш, аҳоли ва парламент иштирокини кенгайтириш давлат молиявий сиёсатининг натижадорлигини сезиларли даражада оширади [1]. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат молиясида самарадорлик ва жавобгарликни таъминлаш, шу жумладан давлат қарзини оқилона бошқариш борасида аниқ позицияни илгари сурмоқда. У 2024 йилги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратган ҳолда таъкидлади: “Давлат қарзини жалб қилишда ҳар бир сўм ўз натижасини бериши, натижаси бўлмаган бирорта лойиҳага маблағ сарфланмаслиги шарт. Молиянинг ҳар бир сўми бўйича жавобгарлик бўлиши лозим” — деб таъкидлади Президент [2]. Ушбу сўзлар нафақат молиявий интизом, балки давлат қарзи бўйича ахборот шаффофлигини таъминлаш, лойиҳалар самарадорлигини очиқ баҳолаш ва фуқаролик жамиятининг фаол иштирокига замин яратиш зарурлигини ҳам англатади. Президентнинг бу қараши давлат бошқарувида ҳисобдорлик ва очиқликни институционаллаштиришга қаратилган аниқ сиёсий иродани ифодалайди. АСОСИЙ ҚИСМ Давлат қарзи шаффофлиги давлат молиявий бошқарувининг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. У нафақат молиявий интизомни таъминлайди, балки аҳолининг давлат молиясига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Шаффофлик дегани — қарз ресурсларининг қандай шартларда жалб этилаётгани, қандай соҳаларга йўналтирилаётгани, улардан қандай натижалар кутилаётгани ва ушбу қарзларнинг қандай муддатларда ва қандай шартларда қайтарилиши ҳақида аниқ, вақтида ва тўлиқ маълумот тақдим этилишидир. 2024 йил якунига келиб, Ўзбекистонда давлат қарзи 40,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, унинг 84 фоизи ташқи манбалар ҳиссасига тўғри келиши — мамлакатнинг ташқи молиявий оқимлар ва глобал бозор ўзгаришларига юқори даражада боғлиқ эканини кўрсатади [3]. Бундай вазиятда ҳар бир фуқаро, парламент аъзолари, мустақил таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари ушбу қарз маблағларидан фойдаланиш жараёнини эркин 190 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 1 issue 12 (58) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 назорат қилиш имкониятига эга бўлиши зарур. Айниқса, жамоатчиликнинг фаол иштироки, сиёсий ва ижтимоий масъулиятнинг муҳим кўрсаткичи сифатида қаралиши лозим. Айни пайтда, мамлакатда давлат қарзи бўйича расмий маълумотлар асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сайтида эълон қилинади. Бироқ ушбу маълумотлар кўп ҳолларда фақат умумий агрегат кўринишда тақдим этилади, яъни уларда қайси лойиҳа учун қанча маблағ ажратилгани, у қайси агентлик томонидан амалга оширилаётгани ва қандай натижа бергани ҳақида тўлиқ ахборот берилмайди. Бу эса жамоатчилик ва экспертлар учун таҳлил олиб бориш имкониятларини чеклайди. Халқаро амалиётда эса, давлат қарзи бўйича шаффофлик анча кенг қ
Доказательный фрагмент
«Мақолада Ўзбекистон шароитида давлат қарзи шаффофлигини таъминлаш ва унинг самарали бошқарилишида жамоатчилик назоратининг институционал механизмлари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Ўзбекистон шароитида давлат қарзи шаффофлигини таъминлаш ва унинг самарали бошқарилишида жамоатчилик назоратининг институционал механизмлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- давлат қарзи, шаффофлик, жамоат назорати, аудит
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025