К содержанию
РецензированоRU2026

“ТАБИАТ-ЖАМИЯТ-ИНСОН” МУНОСАБАТЛАРНИ ЭКОЛОГИК АХЛОҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

“ТАБИАТ-ЖАМИЯТ-ИНСОН” МУНОСАБАТЛАРНИ ЭКОЛОГИК · Дадабоева Мадина

Interpretation and researches · 1 · 2026

Аннотация

Мақолада “Табиат-жамият-инсон” муносабатларининг экологик ахлоқий нормалар нуқтаи назаридан ижтимоий ва фалсафий таҳлили амалга оширилган. Тарихий даврлар мобайнида инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг шаклланиши, унинг ижтимоий онг ва ахлоқ тизимлари билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилган. Қадимги Юнонистон ва Шарқ мутафаккирларининг экологик ахлоққа оид таълимотлари, шунингдек Зардушт таълимоти ва “Авесто” манбалари мисолида табиатни муҳофаза қилишнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Табиат-жамият-инсон муносабатлари, экологик ахлоқ, экологик нормалар, маънавий-ахлоқий қадриятлар, “Авесто”, экологик дунёқараш, фалсафий таҳлил, ижтимоий онг, глобал экологик муаммолар. КИРИШ Жамият тараққиёти тарихининг турли босқичларида инсон ва табиат муносабатларига турлича услубий ёндошувлар, муқобил илмий қарашлар тизими шаклланган. Бу қарашлардаги муқобилчилик ва тарихий даврга хос таҳлил хусусиятларини: бир томондан, ишлаб чиқариш кучлари, айниқса инсон интеллектуал потенциали натижаси бўлган фан-техника, технология ривожланиши билан “табиат-жамият-инсон” муносабатларнинг мураккаблашуви; иккинчи томондан, умуман жамият ижтимоий онг тизимидаги, хусусан экологик онгнинг кундалик ва назарий даражалари, парадигмалари ўзгариб туриш хусусиятларидан қидириш керак. Зеро, ҳар қандай тарихий даврда ижтимоий муносабатларнинг моҳиятини, ривожланиш даражасини баҳолайдиган мезонлар таркибида экологик ахлоқ доимо устувор аҳамият касб этган. МЕТОДЛАР Тадқиқотни амалга оширишда фалсафанинг ижтимоий ҳодисаларни тадқиқ қилишдаги: анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, умумлаштириш, конкретлаштириш каби усулларидан фойдаланилди. НАТИЖАЛАР “Табиат-жамият-инсон” муносабатларни экологик ахлоқий нормаларга кўра баҳолашнинг, индивидуаллиги ва субъективлигига қарамасдан, нисбатан умумийлиги: бир томондан, инсонларнинг табиий яшаш муҳитига эҳтиёжлари, 119 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 талаблари умумийлиги ҳамда экологик ахлоқий нормаларнинг нисбатан турғунлиги билан характерланади. Иккинчи томондан, ҳар қандай ижтимоий онг шакли каби экологик ахлоқ ҳам экологик вазиятнинг тақозоси ҳамда натижаси ҳисобланади. Шунинг учун, ҳатто қадимги дунё фалсафий тафаккур тарихида ҳам ахлоқнинг экологик фаолият регулятив функциясига алоҳида эътибор берилган. Масалан, қадимги Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон мутафаккирлари табиатнинг айрим унсурларини борлиқнинг асоси сифатида олиб қарайдилар ва уларга нисбатан кишиларнинг ахлоқий муносабати нормаларини шакллантиришга ҳаракат қилганлар. Экологик ахлоқнинг моҳияти, функционал аҳамияти тўғрисидаги илмий-назарий таълимотлар ҳамма вақт ҳам экологик воқеликни адекват акс эттирмаган, яъни унинг ривожланишидан нисбатан орқада қолиб келган. Шунинг учун ҳам, бир томондан, ҳар бир тарихий даврга хос экологик ахлоқий нормаларнинг табиатга оқилона муносабатларини бошқаришда муайян доирада чекланганлиги намоён бўлади. МУНОЗАРАЛАР Қадимги Юнонистон файласуфларидан Фалес (мил. ав. 624-547) сувни, Анаксимандр (мил. ав.У11 аср охири – У1 аср ўрталари) газсимон модда(апейрон)ни, Анаксимен (мил. ав. 588-525) ҳавони, Гераклит (мил. ав. 530-470) оловни, Демокрит (мил. ав. 460-370) атомларни, Платон (мил. ав. 427- 347) ғояларни оламнинг асосига қўйишиб, барча ижтимоий-маънавий ҳодисаларни шулардан келиб чиқиб тавсифлашган. Уларнинг таълимотларида маънавий-ахлоқий фазилатлар барча ижтимоий муносабатларда, жумладан табиат ва инсон муносабатларида ҳам муҳим ўрин тутиши кўрсатилган. Ушбу қарашларда “табиат-жамият-инсон” муносабатларини бошқаришда ахлоқнинг устуворлигини эътироф этиш, унинг заруриятлигини эътироф этиши билан характерланади. Бундай фикрларни қадимги Хитой, Ҳиндистон ва бошқа Шарқ мамлакатлардаги ахлоқий қарашлар билан қиёслаб кўрадиган бўлсак, уларда умумийлик кўзга ташланади. Бу фикр ўзбек олимаси Ф.Сулаймонова, У.Ш.Отабоев, У.Ҳ.Қорабоев, И.Жобборов ва бошқа олимлар томонидан ҳам асослаб берилган. Чунончи, “Аристотелнинг фалсафий рисолалари билан зардуштийлик таълимотини муқояса қилар эканмиз, бир қанча масалаларда, айниқса ахлоқ масаласида (“Никомах этикаси”) умумийлик борлигига гувоҳ бўламиз” 21 , - дейди Ф.Сулаймонова. Бу ўринда, олима ўз тадқиқотида Зардуштийликнинг бошқа халқлар, хусусан қадимги Юнонистон маданияти ва фалсафий фикрлари тараққиётига ўзига хос таъсир кўрсатганини, улар ўртасидаги умумийликни асослаб берган. Айни пайтда олимлар бу борада маълум фарқлар ҳам мавжудлигини кўрсатишини таъкидлаш жоиз. Масалан, 21 Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. –Тошкент: “Ўзбекистон”, 1997. –Б. 35. 120 International scientific journal “Interpretation and researches” Volume 1 issue 11 (57) | ISSN: 2181-4163 | Impact Factor: 8.2 буни Ш.Отабоевнинг: “Зардушт таълимотининг инсоният тараққиётидаги муҳим жиҳатларидан бири шуки, агар масиҳийлик динида “ёвузликка қаршилик кўрсатмаслик” ғояси тарғиб қилинган бўлса, зардуштийлик дини ёвуз кучлар билан муроса қилишни эмас, балки ёвузликка қарши нафрат билан бор

Доказательный фрагмент

«Мақолада “Табиат-жамият-инсон” муносабатларининг экологик ахлоқий нормалар нуқтаи назаридан ижтимоий ва фалсафий таҳлили амалга оширилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада “Табиат-жамият-инсон” муносабатларининг экологик ахлоқий нормалар нуқтаи назаридан ижтимоий ва фалсафий таҳлили амалга оширилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Табиат-жамият-инсон муносабатлари, экологик ахлоқ
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники