Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Нейтрон нурланишининг ядро реактори конструкцион материалларининг иссиқлик- ва электрофизик хусусиятларига таъсири
Алиқулов Шерали Абдусаломович
Диссертации и авторефераты · 2020
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда атом энергетикаси жаҳон иқтисодиётнинг энг жадал суратлар билан ривожланиб бораётган соҳасига айланди. Самарали энергия манбаи, экологик тозалиги, уран ва торий изотоплари каби хом-ашёнинг нисбатан арзон ва кўплиги ҳамда бутун ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш ҳамда хавфсизлик чораларини таъминлаш юқори савияли технологияларни йўлга қўйилганлиги бунга асос бўлмоқда. Дунё олимлари атом электростанцияларининг самарали ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида уларни ташкил этувчи энергоблоклар конструкцион материалларининг радиацияга ва ўта юқори ҳароратларга ҳамда юқори босимларга чидамлигини ошириш устида тинмай илмий изланишлар олиб бораяптилар. Амалда ишлатилаётган атом реакторларининг аксарияти, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтига қарашли ВВР-СМ типдаги илмий тадқиқот реакторининг ҳам фаол зонаси конструкцион материаллари САВ-1 ва АМГ-2 русумли алюминий қотишмалари, ядро ёқилғиларининг ҳимоя қобиқлари эса САВ-1 алюминий қотишмасидан тайёрланган. Химоя қобиғи иссиқлик ажратувчи элементлардан иссиқликнинг тезда чиқиб кетишини таъминлаб туриши билан бирга ядровий парчаланиш маҳсулотларини фаол зонани тўлдириб турувчи сувга чиқиб кетишини олдини олади. Бу ўз навбатида реактор 10 МВт номинал қувват билан ишлаганда реактор фаол зонасида ишловчи материалларининг эриб кетишидан химоя қилади.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026