Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Легирланган купратли юқори ҳароратли ўта- ўтказгичларда электрон иссиқлик сиғими аномалиялари
Каримбаев Элдор Халмуратович
Диссертации и авторефераты · 2021
Аннотация
Ҳозирги кунда дунёда қатламли структурага эга бўлган янги легирланган кўп атомли мис- оксидли (купратли) La2–x(Ba,Sr)xCuO4 ва YBa2Cu3O7– (YBCO) юқори ҳароратли ўта-ўтказгичларнинг (ЮҲЎЎ) нормал ва ўтаўтказувчан хоссаларини ўрганиш замонавий конденсирланган ҳолат физикаси ва материалшунослик (шу жумладан радиациявий материалшунослик) нинг муҳим ва устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ноёб электрон хоссаларга эга бўладиган янги истиқболли ЮҲЎЎ-материалларни яратиш мақсадида бундай қатламли ЮҲЎЎ-купратларнинг янги экзотик хоссаларини турли хил ҳароратлар ва легирлаш даражаларида ўрганиш ҳам фундаментал ҳам амалий жиҳатдан долзарб масала ҳисобланади. Легирланган ЮҲЎЎ- купратларни жадал назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш ишлари учинчи ўн йилликдан бери давом этиб келишига қарамасдан, бу материалларнинг кам легирланган, оптимал легирланган ва етарлича ўталегирланган режимларидаги ғайриоддий нормал (ўтаўтказувчанликнинг критик ҳарорати Тс дан юқорида) ва ўтаўтказувчан (Тс дан қуйида) хоссаларини тушунишга зарур бўладиган аниқлик йўқ. Шунинг учун кам легирланган ва оптимал легирланган La2–xSrxCuO4 (LSCO) ва YBCO ЮҲЎЎ-купратларнинг Тс дан юқори ҳароратлардаги ғайриоддий (аномалия) иссиқлик хоссаларини назарий тадқиқ қилиш жуда катта қизиқиш уйғотади ва ўта долзарб ҳисобланади.
Доказательный фрагмент
«Ҳозирги кунда дунёда қатламли структурага эга бўлган янги легирланган кўп атомли мис- оксидли (купратли) La2–x(Ba,Sr)xCuO4 ва YBa2Cu3O7– (YBCO) юқори ҳароратли ўта-ўтказгичларнинг (ЮҲЎЎ) нормал ва ўтаўтказувчан хосса…»
Образец извлечения
Демо-превьюҲозирги кунда дунёда қатламли структурага эга бўлган янги легирланган кўп атомли мис- оксидли (купратли) La2–x(Ba,Sr)xCuO4 ва YBa2Cu3O7– (YBCO) юқори ҳароратли ўта-ўтказгичларнинг (ЮҲЎЎ) нормал ва ўтаўтказувчан хосса… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026