Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“МИФТОҲ УЛ-АДЛ”ДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Муҳаммадсолиев Сайфуллохон Ҳидиятилла ўғли
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган. Ҳикоялардаги образлар орқали инсоннинг маънавий юксалиши, ростгўйлик, вафодорлик, поклик, шариатга мувофиқ ҳаёт тарзига эътибор қаратилади. Ҳикояларда шайх ва султон каби тимсоллар орқали тўғрилик, холислик, тавба ва инсонпарварлик ғоялари илгари сурилади. Мақолада айниқса халқ оғзаки ижоди, эртаклар ва ҳаётий воқеаларнинг бадиий тарзда баён этилиши, уларнинг маънавий тарбиядаги аҳамияти тилга олинган. Хожа ҳикоялари ичида ахлоқий-таълимий масалаларга бағишланган ҳикоялар ҳам учрайдики, уларда кўтарилган қатор фикрлар ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Шу нуқтайи назардан тўғрилик ғояси олға сурилган “Султон Санжар Мовий ва кампир” ҳақидаги ҳикоя диққатга сазовордир. Султон бир айвон қурмоқчи бўлади, аммо айвонга лойиқ устун топа олмайдилар. Охир бир кампирнинг уйида устунбоб дарахт борлиги аниқланади. Султон кампирга бир зарли тўн ва бир товоқда тангалар бериб, дарахтни сотиб олади. Бу дарахт айвонга муносиб эди. Айвон зарлар билан, устун олтин билан безатилади. Айвон қурилиши тугатилгач, шаҳар халойиқи айвон томошасига келадилар. Шунда устун эгаси кампир ҳам заркаш тўнларини кийиб, устун ёнига боради ва “Эй йиғоч, ростлиқингдин ўзингни ҳам тиллопўш қилдинг мени ҳам тиллопўш қилдинг”, - дейди. Ҳикоя қуйидаги шеърий парча билан тугатилади: Ҳар кимки, ростлиқни қилди шиор ўзига, Бунёди илан ҳар иш бўлди жаҳонда маҳкам. Гар алифдек рост бўлсанг, бол ичида тут мақом, Лом алифдек бўлсанг, эгри бўл бано ичра мудом.1 Ҳикояда адолат билан иш кўрувчи шоҳ ҳамда тўғрилик тимсоли бўлган устун тўғрисида сўз боради. Султон Санжар Мовий – одил шоҳ. У айвон учун тўғри устун қидирар экан, зўрлик, золимлик қилмайди, кампирни рози қилиб, уни тиллолар билан безаб, сўнгра дарахтни йиқади. 51 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference У тўғрилик тарафдори. Айвонига кўрк бериб, уни безаб турган устунни у тиллоларга ўрайди ва унинг яъни тўғрилигининг қадрига етади. Хожа даври халқ оғзаки манбаи бўлган бу ҳикоя мазмунини баён этадиган “Тўғрилик – бойлик” эртаги ҳозиргача яшаб, тилдан-тилга ўтиб келмоқда. Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонининг Аҳлоқий-таълимий мавзуда ёзилган Хожа ҳикояларидан яна бири “Шайх ва мурид” ҳақидаги ҳикоядир. Ҳикояда баён этилишича, бир киши шайх олдига бориб, кўп гуноҳ ишлар қилганлигини, энди эса, тавба-узр сўраб келганлигини билдиради. Шунда шайх у кишига: “Санинг кўнглинг бир ҳавога ўхшар ва анга бкш ариғдин лой сувлар кириб, тақи ул ҳавони тийра қилурлар. Агар ул ариғларнинг йўлларин боғласанг ва бу ҳавога тийра сувлар кирмаса, ондин сўнг санға тавба ва иноят берурман”, - дейди: у киши бу қандай ариқлар эканини сўраганда шайх айтади: “Бир ариғ – кўзингнинг йўлидурким, мусулмонларнинг аҳли-аёлига хиёнат бирлан боқмағайсан. Яна бир ариғ – оғзингнинг йўлидурким, андин ёмон, ҳаром нималарни емағайсан. Яна бир ариғ – иликларингдурки, кишини ноҳақ уриб, молларини олмағайсан. Яна бир ариғ – оёқларингнинг йўлидурким, анинг бирлан номашруъ йўлларға бормағайсан, мисли бўзахона ва шаробхона ва мафсақа. Яна бир ариғ – қулоқларнинг йўлидурким, ғийбат сўзларни эшитмагайсан”. Ул киши шайх айтганларини бажариб, тезда соҳиб камол муршид бўлади. Ҳикоя кичик бўлишига қарамасдан, каттагина аҳлоқий ғояни олға суради. Бу ғоя ҳикояда шайх образи орқали ўз талқинини топган бўлиб, ҳикоя муаллифининг сўзлари орқали баён этилади. Асарнинг тили Шайх тимсоли воқеа-ҳодисани шариат нуқтайи назаридан баҳолаш билан бирга, кўпни кўрган, донишманд, адашганларга тўғри йўл кўрсатувчи, тадбирли киши сифатида гавдаланади. Поклик ва ҳалоллик, софлик, ўзгаларга хиёнат қилмаслик, ғийбат йўлини тутмаслик кабиларни асосий аҳлоқ нормаси деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳикоя муаллифи ўз қаҳрамони тилидан сўзлаб, муридга тавба – тазарруъ беришдан олдин унга тўғри йўл кўрсатади, унинг хулқ-атворидаги иллатларни тузатишга ёрдам беради. Ҳикоя мазкур маснавий билан якунланади: Халққа алтофни кам кам қилмағил, Ҳеч кишига жавр-ситам қилмағил. Айла Худонинг ғазабидин ҳазар, Солма кишининг ҳарамига назар. 52 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Фахш сўзин оғзингга олма мудом, Шумлар ила доғи ичма ҳаром. Мафсақалар кўйига қўйма қадам, Бўлма алар таври била муттаҳам. Ғийбати бад кўйига солма қулоқ, Доим ўшал тоифадин бўл йироқ... Хожа ўз ҳикояларида хоинликнинг гуноҳи кабир эканлиги, ўз яқинига вафо қилмаган ўзгаларга ҳам вафо қилмаслигини жуда содда ва тушунарли тилда очиб бера олган. “Мифтоҳ ул-адл”даги қуйидаги ҳикоя айнан шу мазмунни юзага чиқаради: “Кунлардан бир куни Искандар Зулқарнайн Ҳамадон шаҳрига келиб хирож талаб қилди. Ҳамадон беги баҳодир эрди, хирож бермади, урушти. Тақи бекнинг оти Доро эрди. Нечаким уруштилар, Дорони енга билмадилар. Искандар айтди: Не ҳийла қилиб Дорони тутғаймиз? Вазирлар айтди: Доронинг бир иноқ қули бор, элчилар йиборинг тақи айтсунлар, сиз Дорони ўлдурасиз, ҳарна муродин
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Хожа асарларида, хусусан “Мифтоҳ ул-адл”да ёритилган ахлоқий-тарбиявий ғоялар таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бир ариғ, яна бир, мифтоҳ ул-адл, халқ оғзаки, султон санжар, санжар мовий, ҳам тиллопўш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026