Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЛИМ БИЛАН БОҒЛИҚ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИНГ БУГУНГИ ҲОЛАТИ ВА ИЖТИМОИЙ ХАВФИ
Умаров Отабек Ибодуллаевич
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари учун жавобгарлик, уларни олдини олиш борасида амалга оширлаётган ишлар, бу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинган. Шунингдек йўл транспорт ҳодисаларининг криминологик таҳлили, унинг ижтимоий хавфлилигига оид фикр мулоҳазалар баён этилган. Калит сўзлар: йўл, транспорт, айбдорлик, шахс, автотранспорт воситалари, йўл белгилари, пиёда, ҳайдовчи. Аннотация: В статье рассматривается ответственность за дорожно- транспортные происшествия со смертельным исходом, обсуждаются меры, предпринимаемые для их предотвращения, а также анализируются причины возникновения данного вида преступлений. Кроме того, представлен криминологический анализ дорожно-транспортных происшествий и изложены соображения относительно их общественной опасности. Ключевые слова: дорога, транспорт, виновность, личность, автотранспортные средства, дорожные знаки, пешеход, водитель Ривожланаётган ҳуқуқий-демократик давлатимизнинг мустақил ҳуқуқий асосларини шакллантириш, бозор иқтисодиётига асосланган янги жамиятни қуриш, энг аввало, давлат ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи ҳамда тартибга солувчи қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш билан боғлиқдир. Шу боисдан, мамлакатимизда йўл харакати ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида алоҳида қонун ва қонун ости норматив-ҳуқуқий хужжатлари билан алоҳида тартиб қоидалар белгилаб берилган. Таъкидлаш лозимки, транспорт воситаси кашф этилгунга қадар йўл- транспорт ҳодисалари бўйича қоидалар мавжуд бўлмаган. Ўз навбатида йўл транспорт ҳодисалари ҳам ҳуқуқбузарликнинг алоҳида кўриниши бўлиб, қонунларнинг бузилиши, шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилиши билан баҳоланади. Аслида ҳуқуқбузарлик феномени давлат ва ҳуқуқ институтлари пайдо бўлган вақтдаёқ вужудга келган ва ҳар доим улар билан биргаликда 8 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference мавжуд бўлиб қолади, десак янглишмаган бўламиз. Фақатгина ҳуқуқбузарлик кўлами муайян макон ва замонда ўзи учун яратилган “шарт-шароитларга” боғлиқ равишда юқори ёки паст даражада намоён бўлади. Шу сабабли, ҳуқуқбузарликларга, айниқса, унинг хавфли кўриниши – жиноятчиликка қарши курашиш тарихан ҳар бир жамият ва давлатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Йўл транспорт ҳодисалари ҳам ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида бир тури бўлиб, унинг учун жавобгарлик белгиланган. Шу билан бирга йўл транспорт ҳодисаларининг содир этилиши шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, йўл-транспорт ҳодисалари ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида ўзига хос хусусиятига эга бўлган, аксарият ҳолатларда эҳтиётсизлик, қонунлар билан ўрнатилган қоидаларни қасддан менсимаслик оқибатида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, йўл транспорт ҳодисаларининг аксарияти эҳтиётсизлик оқибатида содир этилади. Криминолог олимларнинг тадқиқотларига кўра, эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларнинг 75 фоизини автомобиль транспорти ҳаракат хавфсизлиги ва транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар ташкил этади. Жорий йилнинг беш ойид давомида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг иштирокчиларига кўра таҳлили қилинганида: – 466 таси ёки 17,5 фоизи болалар иштирокида; – 1 373 таси ёки 51,5 фоизи пиёдалар иштирокида; – 40 таси ёки 1,5 фоизи маст ҳайдовчилар иштирокида; – 57 таси ёки 2,1 фоизи автобуслар иштирокида; – 195 таси ёки 7,3 фоизи юк автомобиллари иштирокида; – 206 таси ёки 7,7 фоизи велосипедлар иштирокида содир этилган. Бундан кўриниб турибдики содир этилган йў транспорт ҳодисларининг 51,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилаётганлиги, айнан пиёдалар орасида ўлим ҳолатларининг кўплигини, амалга оширилаётган ислохотларни ҳамда ишлаб чиқилаётган чора-тадбирларни ушб ҳолатларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш лозимлигини кўрсатади. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлигини бузиш жиноятларининг учдан икки қисми 9 CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN MODERN SCIENCES International scientific-online conference ҳайдовчиларнинг айби билан, учдан бир қисми эса транспортдан ташқарида бўлган йўловчиларнинг айби билан содир этилар экан. Бунда шахсий автомобиль ҳайдовчилари томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳайдовчилар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг 60 фоизини ташкил қилади. Автотранспорт жиноятларининг структурасини ўрганиш, энг аввало, бу жиноятларнинг ижтимоий хавфсизлик даражасини белгиласа, иккинчи томондан, бу борадаги жиноятчиликнинг олдини олиш чораларининг тизимини ишлаб чиқиш имконини беради . Тадқиқотлардан маълум бўлишича, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларининг энг кўп содир этилаётган муайян турига: - Транспорт воситасини бошқаришга гувоҳномаси бўлмай туриб, уларни бошқариш; - Белгиланган тезликка риоя қилмай, тезликни ошириб ҳайдаш, - Йўлнинг қарама-қарши харакатланиш қисмига ўтиш, - Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш; - Чоррахалардан ўтиш қоидаларини бузиш; - Темир йўл кесишмаларидан ўтиш, транспорт билан
Доказательный фрагмент
«Мақолада ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари учун жавобгарлик, уларни олдини олиш борасида амалга оширлаётган ишлар, бу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари учун жавобгарлик, уларни олдини олиш борасида амалга оширлаётган ишлар, бу турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- йўл, транспорт, айбдорлик, шахс, автотранспорт, ҳайдовчи., пиёда, йўл белгилари, автотранспорт воситалари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025