Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ХИТОЗАН НАНОПРЕПАРАТЛАРИ ТАЪСИРИДА СОЯ ЎСИМЛИК БАРГ САТҲИНИНГ КЕНГАЙИШИ
БАРГ САТҲИНИНГ КЕНГАЙИШИ · Бойматова Муқаддас Амировна
Наука и инновации в системе образования · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: соя, хитозан нанопрепаратлари, капсуллаш, соя, дуккакли экин, барг, ҳосилдорлик. Ҳозирги кунда юртимиз аҳолисини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сифатли озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш долзарб масалалардан биридир. Шунингдек, маҳаллий озиқ-овқат ва хомашё ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, бозорга хавфсиз, экологик тоза ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу боисдан, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ҳосил сифати ва ҳажмига муайян боғлиқ бўлган ташқи муҳит омиллар таъсирини имкон даражасида пасайтиришда янгича ѐндашувлар керак бўлади. Шу билан бир қаторда, атроф муҳитга салбий оқибатлар келтириб чиқувчи агрокимѐ ва агротехнологиялардан фойдаланишни янада камайтириш мақсадга мувофиқ. Хориж олимлари томонидан биологик фаол полимер- қисқичбақасимонлардан олинган хитозан ва унинг ҳосилалари асосидаги препаратлар ўсимликлар физиологик жараёнларини тезлаштириши, ўсиб- ривожланишига ва ҳосилдорлигини ошириши, ўсимликларга касаллик ва зараркунандаларга юқори чидамлилик бериши аниқланган. Биз тадқиқотимизда ЎзР Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида маҳаллий тут ипак қурти ғумбагидан олинган Bombyx mori хитозани асосида олинган нанопрепаратларидан фойдаландик. Хитозан нанопрепаратлари биостимулятор сифатида, соя навларининг ўсиб-ривожланиши ва ҳосилдорилигини ошириш билан 93 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference бирга инсон саломатлиги ва атроф муҳитда ҳеч қандай салбий оқибатлар келтириб чиқармайдиган табиий биологик фаол модда. Барг юксак ўсимликнинг энг муҳим вегетатив органи бўлиб, ассимиляция юзасини ҳосил қилади. Барча физиолигик ва биокимёвий жараёнларнинг асосий қисми барг ёрдамида амалга ошади, жумладан, фотосинтез, газ алмашинув, транспирация, минерал озиқланиш фаолияти учун барг сатҳи муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақида қатор олимлар изланишларида таъкидлаб ўтишган. Ўсимликларда барг юзасининг кенглиги меъёрда бўлиши фотосинтез жараёнининг самарали бўлишига таъсир кўрсатади, шунга кўра, ҳар бир ўсимлик керакли барг юзасини шакллантиришга мослашган бўлади. А.Я.Барчукованинг (2012-й) изланишларида таъкидлашича, ўсимлик барг юзасининг кенгайиши фотосинтез соф маҳсулдорликни ошишига ёрдам беради. [25] И.В.Массино, Н.С.Умаровалар [80. 19-21-б] соя ўсимлик барг юзаси майдони улчамини ўсимлик онтогенезининг шоналаш, гуллаш ва дуккаклаш даврларида ўрганганда, барг юзаси майдони Ўзбек-2 навида Орзу навига нисбатин юқори бўлишини кузатишган. М.А.Саттаров, Р.Саидкановалар [21. 19-21-б] такидлашича, соя ўсимлигининг барг сатҳи маккажўхорининг барг сатҳидан икки баробар катта бўлади, лекин меъёрдан ортиқча барглар ёруғлик нурининг пастки ярусда жойлашган барглардан тусиб қўяади. Биз тажрибамизда ўсимлик барг сатҳи кенгайишини навлар кесимида ривожланиш фазалари бўйича хитозан нанопрепаратларининг таъсирини аниқлаш мақсадида кузатув ишларини олиб бордик. Кузатишларда, хитозан нанопрепаратлари таъсирида назорат вариантга нисбатан барг сатҳи майдонининг ошиб бориши аниқланди (1-жадвал). 1-жадвал Соя ўсимлигининг барг сатҳи кенгайишида хитозан нанопрепаратларининг таъсири. Ривожланиш даврларида 1 туп № Тажриба вариантлари ўсимликдаги барг сатҳи, см² Шоналаш Гуллаш дуккаклаш Нафис нави 1 Назорат 351,7 1345,9 3963,8 2 Хитозан 353,3 1504,0 4074,9 3 Нанохитозан 368,8 1935,6 4463,5 94 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference 4 Наноаскорбатхитозан 370,4 2265,4 4682,3 Севинч нави 1 Назорат 338,6 1284,7 3895,7 2 Хитозан 346,5 1427,5 3974,6 3 Нанохитозан 360,3 1720,6 4265,8 4 Наноаскорбатхитозан 367,9 1985,7 4572,0 Олинган натижаларни кўрсатишича, Нафис навининг назорат вариантида барг сатҳи шоналаш даврида 351,7 см² ни, ялпи гуллаш даврида 1345,9 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 3963,8 см² ни ташкил этган. Хитозан препарати таъсирида барг сатҳи шоналаш даврида 353,3 см² ни, ялпи гуллаш даврида 1504,0 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 4074,9 см² ни ташкил қилди. Нанохитозан препарат таъсир эттирилган вариантда барг сатҳи шоналаш фазасида 368,8 см² ни, гуллаш фазасида 1935,6 см² ни, дуккаклаш фазасида бўлса 4463,5 см² ни қайд этди. Наоаскорбат хитозан препарати таъсир эттирилганда эса барг сатҳи шоналаш даврида 370,4 см² ни, гуллаш фазасида 2265,4 см² ни, дуккаклаш фазасида 4682,3 см² га кенгайганлиги аниқланди. Тажрибада ўрганилаётган Севинч навида назорат вариантида барг сатҳи шоналаш даврида 338,6 см² ни, ялпи гуллаш даврида 1284,7 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 3895,7 см² ни ташкил этган. Хитозан препарати таъсирида барг сатҳи шоналаш даврида 346,5 см² ни, ялпи гуллаш даврида 1427,5 см² ни, ялпи дуккаклаш даврида эса 3974,6 см² ни ташкил қилди. Нанохитозан препарат таъсир эттирилган вариантда барг са
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада, биологик соф маҳаллий биопрепарат хитозан нанопрепаратлари таъсирида соя ўсимлик баргларининг юзаси кенгайиши аниқланиб, таҳлил қилинган ва олинган натижалар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- соя, хитозан нанопрепаратлари, капсуллаш, соя, дуккакли, ҳосилдорлик., барг, дуккакли экин
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025