К содержанию
РецензированоRU1930

ЎҚУВ ФАОЛИЯТИДА ТАЛАБА ҚИЗЛАРДАГИ МАСЪУЛИЯТ МУАММОСИ

Дарибайев Aтабай Бахит ўғли

Современная наука и исследования · 2 · 1930

Аннотация

The article reveals gender psychological peculiarities. Gender psychological peculiarity in the process of student`s study. Key words: gender, history of gender, psychology of period student`s, activity of study, gender peculiarity. Бугунги кунда ҳар бир соҳада бўлгани каби психология йўналишида ҳам бир қанча тадқиқотлар илмий янгиликлар ўрганилмоқда. Шу жумладан Ӯзбекистонда ҳам ижтимоий соҳа ва психологияда гендер тушунчаси ва гендер муносабатлари бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. "Гендер" атамаси З. Фрейд номи билан боғлиқ "Фрейд даври" ХХ аср боши - 1930 йилларига тўғри келади ва йирик экспериментал тадқиқотларнинг бошланиши ва илк назарияларнинг пайдо бўлиши 1950-1980 йилларни ўз ичига олади, шуни таъкидлаш керакки махсус гендер методикаларининг яратилиши 1990 йилдан шу давргача давом этиб келмоқда[6; 31]. Немис файласуфи И. Кант1 ўз илмий ишларида эркак ва аёлларни, сиёсий ҳаётда қатнашишига, шахсий хусусиятлари ва хулқига қараб ажратади. Эркакларга фаол фуқаролик (сиёсий масалалардаги иштироки, мустақил фикрга эгалиги), аёлларга эса пассивлик (бошқарув объекти бўлиш) хосдир. Шарқ алломалари - Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Захриддин Мухаммад Бобур, Абдулла Авлонийлар ҳам ўз асарларида оналарга катта ҳурмат кўрсатиш ва уларни асраб авайлаш, эркаклар билан аёллар ўртасидаги ўзаро муносабатларда бир-бирига ҳурмат бўлиши кераклиги ҳақида баён этганлар. Улар ўз асарларида мукаррам зотлар бўлмиш оналарни қадрлаш авлодлар, фарзандлар зиммасидаги энг улуғ бурч эканлигини таъкидлаганлар. Оилада вояга етаётган ўғил ва қиз бола тарбиясидаги ота-онанинг роли ва улар бу борада эътиборга олишлари лозим бўлган ўзига хос мухим жихатларини ўз карашларида ифода этганлар. 1 Абдусатторова. О.А. Оила мухитида усмирларда шаклланадиган жинсий идентификациянинг гендер хусусиятлари. Дисс..психол. ф. н. Т.: 2007. 21 б. 282 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 7 Россия психологлари томонидан гендер изланишлар XIX аср охири ХХ аср бошиларида амалга оширилган[5; 9]. Мишель Палудининг фикрича, бугунги кунда гендер психологияси соҳасида асосан андроцентрик қарашлар устувордир. Яъни, иккала жинс вакилида ҳам бир-биридан томоман фарқ қилмайдиган, иккаласида ҳам кузатиш мумкин бўлган психологик хусусиятлар кузатилмоқдаки, бу уларнинг энг аввало оила ва никоҳ масалаларидаги қарашлар бирлигидан келиб чиқади[6;14]. Дунё миқёсида аҳлоқ, муваффақиятларга интилиш мотивацияси кабилар ўрганилганда, асосан эркаклар ва ўғил болалар мисолидагина ўрганилади. Бугунги кунда бизда ўтказилаётган психологик ҳамда социологик тадқиқотларда иккала жинс вакиллари тенг, ёки аксарият оила тадқиқотларида қизлар ва катта ёшли аёллар қатнашадилар. Америкалик тадқиқотчи Дэвид Майерс2 жинс, генлар ва маданият масалаларини ўрганган бўлиб, гендерни – эркаклик ва аёллик хусусиятларини тавсифловчи тушунча сифатида қўллайди [7; 512]. Жинсий тафовутларни Палудидан фарқли равишда, ўрганиш натижасида хотин-қизларнинг эркакларга нисбатан анчагина масалаларда устунликка эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Унинг фикрича, аёллардаги тажовузкорлик, агрессиянинг камлиги, ўзгаларга ғамхўрлик ва ўзгалар ташвишларига нисбатан бефарқ бўлолмаслик, ҳамдардликлари айнан уларнинг жамиятда тутган мавқеларини белгилайди. Лекин, эркаклар ва аёллар ўртасидаги биологик фарқлардан ташқари ўз табиатига кўра биологик бўлмаган сабабларга асосланувчи кўплаб фарқлар бор. Яъни, ижтимоий роллар, фаолият шаклларининг бўлиниши, хатти-ҳаракат ва индивидларнинг психологик характеристикаларида фарқлар мавжуд. Ўзбек психологлари М.Давлетшин, Э.Fозиев, F.Шоумаров, В.Каримова, З.Нишонова, Ж.Зайнобиддинов, Ф.Акрамова, М.Салаева, О.Абдисатторова, Р.Хикматуллаева ва бошқа олимлар бу борада кўплаб илмий изланишлар олиб борганлар. Масалан, шахснинг оила мухитида шаклланиши, ижтимоийлашув жараёни, жинсий идентификация, гендер хусусиятлар ва бошқа муаммолар буйича тадқиқотлар олиб борилган [3; 5]. Талабалар жамиятимизда етарли даражада салмоқли ӯрнига эга. Ҳар бир инсон ҳаётида гендер хусусиятларининг таъсири бўлгани каби, келажагимиз бўлган талабалар ўқув фаолиятида эса, гендер хусусиятининг мухим аҳамиятини айтиб ўтиш зарур. Чунки гендер тенглик ўқув фаолиятида мувафаққиятга эришишда мухим аҳамият касб этади. Талабалар орасида жинсларнинг ажратилиши, ёки бир-бирини камситилиши холатлари борки, бу ўқув фаолиятидаги асосий мақсадга халақит беради ва ўқув жараёнига ва самаралигига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Талабалик даврининг психологик хусусиятлари: ҳаётдаги мураккаб ўзаро муносабатларда акс этувчи бурч, виждон ҳиссини англаш, ўзини ва бошқаларни қадр- қимматини эъзозлаш ва фахмлашга кўпроқ мойиллиги, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиш. Биз талабалар ўқув фаолиятида улардаги гендер хусусиятларнинг бошқа сифатларини намоён этишига таъсирини ўрганишга ҳаракат қилдик. Ўқув гуруҳи кичик гуруҳнинг энг муҳим турларидан бири сифатида мураккаб социал муносабат, шахслараро муносабат ва фаолиятни ўзида намоён этади. Таълим жараёнининг бош мақсадидан бири талабан

Доказательный фрагмент

«The article reveals gender psychological peculiarities.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article reveals gender psychological peculiarities. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
gender, history of gender, psychology of period student`s, activity of study, гендер муносабатлари, талабалик даври психологияси, ўқув фаолияти, гендер тарихи, гендер
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти