Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Суюқлик транспортировка қилувчи қувурларнинг динамик ҳолатини баҳолаш учун математик моделлар, методлар ва алгоритмлар ишлаб чиқиш
Комилова Холидахон Мухтаровна
Диссертации и авторефераты · 2021
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефть ва газни қувур орқали транспортировка қилиш кўплаб давлатларнинг саноати ва ишлаб чиқариш тармоқларининг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эгалиги мамлакатлар қувур транспортининг жадал суратларда ривожланишига эҳтиёж кузатилмоқда. Қувур транспортировкаси бошқа кўринишдаги транспортировкалардан ўзининг юқори экологик хавфсизлиги ва маҳсулотларни иқтисодиёт тармоқларининг белгиланган объектларига узлуксиз таъминлаши билан ажралиб туради. Қувурлар эксплуатацияси жараёнида рўй берадиган турли тасодифий авариялар атроф-муҳитга ва/ёки инсонларга катта зарар етказиши мумкин. Шу сабабли иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги ва химия саноати тармоқларида кенг қўлланилаётган суюқлик транспортирка қилувчи композицион қувурлар вибрациясини татқиқ қилиш долзарб масалалардан биридир. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари, шу жумладан, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия Федерацияси, Хитой, Саудия Арабистони ҳамда Туркия тадқиқотчилари томонидан суюқлик транспортировка қилувчи эластик горизонтал ва вертикал қувурлар, қовушқоқ-эластик композицион қувурларга таъсир этувчи турли факторлар ҳисобга олинган ҳолда уларда содир бўладиган тебранишларни камайтириш ва уларнинг ишончли эксплуатациясини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026