К содержанию
РецензированоRU2019

БОЛА ШАХСИНИ ШАКЛЛАНИШИДА ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Нуралиева Дилдора Маъмуржоновна

Научные статьи · 2019

Аннотация

Ушбу мақолада бола шахси шаклланишида ота-онанинг ва оилавий муносабатларнинг тадқиқот натижалари ёритилган. Оилавий муносабатларнинг энг таъсирли, жозибали ва муҳим бўлаги –бу она-бола муносабатларидир. Уларнинг муҳимлиги шундаки, айни дастлабки мулоқот ва меҳрли муносабатлар боланинг кейинги психик ва ақлий тараққиётини ҳамда онанинг хулқ-атворини шакллантиради. Бола туғилишининг дастлабки онларида она ва бола ўзаро ҳиссан ва психологик жиҳатдан боғланган бўлиб, иккаласи бир тан, бир вужуд ҳисобланади. Шу боис уларнинг муносабатларида симбиотиклик (бир хиллик, қўшилиб кетганлик, яхлитлик) бўлади. Бола улғайиб, катта бўлгани сари улар ўртасидаги масофа, психологик дистанция ортиб бораверади, симбиоз муносабатлар ақлий-когнитив муносабатлар шаклидаги психологик алоқаларга айланиб кетаверади. Чақалоқнинг жисмоний ўсиши ва ривожланиши табиийки, онанинг ғамхўрлигига бевосита боғлиқ. Шуниси муҳимки, бола учун ҳар қандай ғамхўр ва меҳрибон инсон унга она ўрнини босиши мумкин (бувиси, отаси, энагаси). Лекин кимнингдир доимий ғамхўрлиги, яъни, меҳрибон инсоннинг – “объект”нинг доимийлиги бола ривожланиши учун ўта муҳим ҳисобланади. Бола бир ёшга тўлгунча бўлган даври новербал мулоқот даври ҳисобланиб, ундаги барча ўзгаришлар онаси ёки яқинлари билан бўладиган эмоционал, бевосита муносабатларнинг натижаси бўлади ва бора-бора муомалага тил ва товушлар билан боғлиқ белгилар кириб кела бошлайди. Онанинг барча сайъиҳаракатлари бу даврда бола психик ривожланишининг муваффақиятини белгилайди. Мақолада шу масалалар билан кенг ёритилган.

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бола шахси шаклланишида ота-онанинг ва оилавий муносабатларнинг тадқиқот натижалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бола шахси шаклланишида ота-онанинг ва оилавий муносабатларнинг тадқиқот натижалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники