К содержанию
РецензированоRU2020

Республиканинг шимолий худудларига мос ҳосилдорлиги ва дон сифати юқори кузги буғдойнинг бошланғич манба ҳамда навларини яратиш

Аллашов Генжемурат Ерназарович

Диссертации и авторефераты · 2020

Аннотация

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Буғдой (Triticumaestivum L) жахонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи ва энг катта майдонда етиштирилувчи асосий экин турларидан бири ҳисобланади. Дунё бўйича инсонларнинг озиқ-овқатга кунлик эхтиёжининг 40% асосан буғдой ҳиссасига тўғри келади. Ўсиб бораётган дунё аҳолисини боқиш учун мутахассислар 2050 йилга келиб, асосан мавжуд ҳайдаладиган ерлар ва глобал иқлим ўзгариши шароитида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 60% га ошириш кераклигини тахмин қилмоқдалар. Барча ғалла етиштирувчи шимолий худудларда совуқдан зарарланиш ҳамда ўртача шўрланган ерларда хосилдорлик кўрсаткичларининг кескин тушиб бораётганлиги кузатилмоқда. Маълумки кейинги йилларда ерларнинг шўрланиш даражаси ортиб бормоқда. Албатта бундай ҳолларда ернинг шўрини ювиш билан бирга шўрга чидамли нав намуналарни яратиш катта аҳамиятга эга хисобланади.

Доказательный фрагмент

«Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.»

Образец извлечения

Демо-превью

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники