Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ · босқичи тингловчиси Эрманова Мунира Абдулладжановна
Современное образование и развитие · 2 · 2020
Аннотация
Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда валюта бозорининг роли ва унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар. макроиқтисодиёт, барқарорлик, валюта, бозор. Иқтисодиётини янада барқарор ривожлантириш ва ўзгартириш учун амалга оширилаётган вазифалардан энг муҳими, давр талабига тўлиқ жавоб бера оладиган банк тизимини ривожлантиришдан иборат. Жаҳон талабига тўлиқ жавоб берадиган саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини банкларнинг молиялаштириш сиёсати орқали қўллаб- қувватлашда тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланиш муҳим ва долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш борасида қуйидаги фикрларни яъни, “Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча имкониятларимизни сафарбар этяпмиз. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 5,9 триллион сўм кредитлар ажратилди” дея таъкидлаб ўтган1 Дунё давлатлари тажрибасига назар соладиган бўлсак, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёт ҳамда барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти тўғрисида илмий мақолалар изчил амалга оширилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий Выпуск журнала №-22 Часть–5_ Март –2025 296 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT тадбиркорлик асосан АҚШ, Германия, Хитой, Франция, Япония, Италия каби ривожланган мамлакатларда иқтисодиётни барқарорлаштиришда катта аҳамият касб этади. «Халқаро кичик бизнес Кенгаши (ICSB) маълумотларига кўра, кичик бизнес субъектлари барча корхоналарнинг 90% дан ортиғини, иш билан банд бўлганларнинг 60-70% ни, ялпи ички маҳсулотнинг 50% ни ташкил этади2 Юртимизда ижтимоий- иқтисодий муносабатлар тизимини тубдан ислох қилиш орқали мамлакат иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказиш соҳасида тамомила янгича ёндашувлар ишлаб чиқилди, ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида асосий мақсадлар ва устувор йўналишлар пухта белгилаб олинди. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бозор ислоҳотларининг муҳим йўналишини ташкил этади ва барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи навбатда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштириш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутди. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш шароитидаги энг принципиал масала иқтисодиётни модернизациялаш шароитида талабга жавоб берадиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқаришини ташкил этишда тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланишдан иборат. Магистрлик илмий тадқиқот ишининг мавзуси юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда долзарблигини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинди. Саноат тармоқларида кичик бизнесни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш ва уни таҳлил қилиш бўйича хориж олимлари бир қанча мақола ишларини олиб бориб асарлар яратган, улар банк сиёсатини олиб бориш масаласига эътибор берганлар. Бу хориж олимлари Выпуск журнала №-22 Часть–5_ Март –2025 297 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT жумласига К.Макконел, И.Липсиц, Дж.Лоренс,А.Бланк, С.Брю, В.Бернес, Л.Гитман, Т.Густафсон, А.Мертенс, В.Миловидов, П.Самуэльсон, А.Хавранек, М.Фридман, Е.Черкасов ва бошқаларни мисол қилиб айтишимиз мумкин. Саноат тармоқларида кичик бизнесни ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш ҳамда кредитларидан самарали фойдаланиш борасидаги масалаларни комплекс ва изчил равишда ўрганиш, бу борадаги мавжуд камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш ва келажакда такомиллаштириш учун назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Мақола вазифалари қўйилган мақсадни амалга ошириш мақсадида қуйидагилар белгилаб олинди: Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этишнинг назарий ва услубий асосларини ўрганиш; - саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ўрганиш; - Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиш; - Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки акциядорлик жамияти томонидан саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш ҳолатини таҳлил қилиш; - саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқаришини ривожлантириш йўллари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; - саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда тижорат
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда валюта бозорининг роли ва унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада бугунги кунда Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда валюта бозорининг роли ва унинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- макроиқтисодиёт, барқарорлик, валюта, бозор, давр талабига тўлиқ жавоб бера оладиган банк тизимини ривожлантиришдан иборат. Жаҳон талабига тўлиқ жавоб берадиган саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини банкларнинг молиялаштириш сиёсати орқали қўллаб-қувватлашда тижорат, бозор. Иқтисодиётини янада барқарор ривожлантириш ва ўзгартириш учун амалга оширилаётган вазифалардан энг муҳими
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025