К содержанию
РецензированоRU2025

ТАДБИРКОРЛИККА ЭРИШИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ

УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ · Ахмедов Фарход Сайдалиевич · Шавкат Мирзиёев (Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети)

Современное образование и развитие · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун муҳим омиллар таҳлил қилинган бўлиб, муваффақиятли тадбиркорлик учун асосий шартлар қаторида соҳани мукаммал тушуниш, инновацияларга очиқ бўлиш, молиявий бошқарув, рисковлар билан ишлаш, самарали жамоа ташкил қилиш, маркетинг ва брендинг стратегияларида қарорлар қабул қилиш қобилияти ҳамда шахсий ривожланиш каби омиллар белгиланган. Калит сўзлар: Тадбиркорлик, муваффақият, инновация, молиявий бошқарув, рисковлар, жамоа, маркетинг, брендинг, мотивация, қарор қабул қилиш, шахсий ривожланиш, бизнес стратегияси, рақобатдошлик, ишчанлик, молия, ишлаб чиқариш, самарадорлик. Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада мужассам. Шу боис тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказдан тортиб энг қуйи бўғингача – барча раҳбарларнинг кундалик иши бўлиши шарт. Айниқса, жойларда ҳокимлар ҳар бир тадбиркор билан кўпроқ мулоқот қилиб, корхоналарга бориб, уларнинг дарди билан яшаши керак. Биз катта иқтидор эгалари бўлган бизнес вакилларини асрашимиз, авайлашимиз зарур. Улар биз учун жуда қадрли инсонлар, – деди Шавкат Мирзиёев. Выпуск журнала №-23 Часть–1_Март –2025 137 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Ушбу аҳамиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилган. Бу кенгаш давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк бўлиб, аниқ таклифларни билдириб келмоқда. Жорий йилнинг ўзида тадбиркорлар фаолияти учун ғоят муҳим бўлган 5 та қонун, 101 та фармон ва қарорлар қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолияти — бу иқтисодий фаолиятнинг бир тури бўлиб, унинг асосий мақсади товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, уларни бозорда савдога чиқариш ёки хизмат кўрсатишдир. Тадбиркорлар бозорда янги имкониятлардан фойдаланиб, товарлар ёки хизматлар орқали табиий ва инсоний ресурсларни самарали ишлатишга ҳаракат қиладилар. Тадбиркорлик–бу фақатгина бизнес юритиш эмас, балки муваффақиятга эришиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшиш жараёнидир. Ҳар бир тадбиркорлик фаолиятида катта йўл ва танловлар бор, ва ҳар бир қарорнинг ўзига хос таъсири мавжуд. Муваффақиятга эришиш учун тадбиркорнинг ўзига хос кўникмалари, билимлари ва инновацион ғояларга эга бўлиши талаб этилади. Бундан ташқари, тадбиркорликнинг асосий омилларидан бири – бозорни тушуниш, молиявий бошқарувни ўрганиш ва рисковларни баҳолашдир. Шу боис, бу мақолада тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган асосий омиллар ва уларни амалга оширишга қаратилган йўллар ҳақида фикр юритамиз. Тадбиркорликда муваффақиятга эришиш омиллари турлича бўлиб, уларнинг ҳар бири тадбиркорнинг иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Муваффақиятга эришиш учун қуйидаги асосий омиллар муҳим ҳисобланади: Ишонч ва мотивация Тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун ишонч ва мотивация муҳим аҳамиятга эга. Тадбиркор ўз ғояларига ишониши, рисктарни қабул қилишга тайёр бўлиши ва ўз мақсадларига интилишга мотивацияланган бўлиши керак. Бу омил тадбиркорнинг барча оғирликларга қарамай, ўз бизнесини ривожлантиришга рухсат беради. Выпуск журнала №-23 Часть–1_Март –2025 138 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Рискни бошқариш Тадбиркорлик рисковар соҳада фаолият юритишни англатади. Бизнесда муваффақиятга эришиш учун рисколарни аниқлаш ва уларни бошқариш, шунингдек, ўзини хавфга қўймасдан, самарали қарорлар қабул қилиш зарур. Рискларни қисқартириш ва уларни самарали бошқариш муваффақиятнинг асосий омилларидан биридир. Инновациялар ва янгиликка очиқлик Инновация ва янгиликларга очиқлик бизнесни ривожлантиришда муҳим омилдир. Янгича фикрлаш ва бозордаги ўзгаришларга мослашиш, янги технологиялардан фойдаланиш ва янги маҳсулот ёки хизматларни ишлаб чиқиш тадбиркорни бозорда рақобатбардош қилишга ёрдам беради. Маркетинг ва реклама Муваффақиятли тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ёки хизматларини тўғри маркетинг стратегиялари орқали рекламалашлари керак. Яхши маркетинг ва реклама бизнеснинг обрўсини оширади, мижозлар билан алоқа ўрнатиш ва брендни танитишда муҳим рол ўйнайди. Қарорлар қабул қилиш қобилияти Муваффақиятли тадбиркорлар тез ва самарали қарорлар қабул қилиш қобилиятига эга. Бу уларга ўз бизнесини оптималлаштириш, бозордаги ўзгаришларга жавоб бериш ва хавфларни камайтиришга ёрдам беради. Қарорлар қабул қилишда тўғри стратегик ёндашув Стратегик режалаштириш ва мақсадларга йўналтириш тадбиркорга қандай йўналишда ҳаракат қилишини аниқ белгилашга ёрдам беради. Бу, шунингдек, компаниянинг келажакдаги ривожланишини таъминлайди. Қонуний ва иқтисодий муҳит Бизнеснинг қонуний ва иқтисодий муҳити ҳам муваффақиятга таъсир кўрсатади. Тадбиркор қонуний талабларга мувофиқ ишлаш, солиқ тизимини ва ишлаб чиқариш шароитларини ҳисобга олиш керак. Молиявий бошқарув Выпуск журнала №-23 Часть–1_Март –2025 139 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Тадбиркорнинг молиявий бошқаруви, хусусан, сармояларни тўғри тақсимлаш, даромадлар ва харажатларни назорат қилиш, бугунги кунда бизнесни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Молиявий тартибни сақлаш бизн

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун муҳим омиллар таҳлил қилинган бўлиб, муваффақиятли тадбиркорлик учун асосий шартлар қаторида соҳани мукаммал тушуниш, инновацияларга очиқ бўлиш, молиявий бошқарув…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада тадбиркорликда муваффақиятга эришиш учун муҳим омиллар таҳлил қилинган бўлиб, муваффақиятли тадбиркорлик учун асосий шартлар қаторида соҳани мукаммал тушуниш, инновацияларга очиқ бўлиш, молиявий бошқарув… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Тадбиркорлик, муваффақият, инновация, молиявий, рисковлар, жамоа, қарор қабул қилиш, рақобатдошлик, шахсий ривожланиш, молия, бизнес стратегияси, самарадорлик., мотивация, ишлаб чиқариш, ишчанлик, брендинг, маркетинг, молиявий бошқарув
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники