К содержанию
РецензированоRU2026

МИГРЕН УЧУН ПРОФИЛАКТИКА ТАДБИРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Ходжиева Дилбар Таджиевна · Ахмедова Дилафрўз Баҳодировна

Исследователь · 2026

Аннотация

Мигрень дунё аҳолисининг катта қисмида учрайдиган сурункали неврологик касаллик бўлиб, унинг олдини олиш ва хуружларни камайтириш тиббий амалиётда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Профилактика тадбирлари доривор ва нотиббий чораларни ўз ичига олиб, мигреннинг тезлиги, интенсивлиги ва иқтисодий зарарларини камайтиришга қаратилган. Ушбу мақолада мигреннинг олдини олиш бўйича замонавий ёндашувлар таҳлил қилинади, CGRP антагонистлари, антидепрессантлар ва ҳаёт тарзини ўзгартириш каби усулларнинг самарадорлиги баҳоланади, шунингдек, профилактика тадбирларининг жамият ва иқтисодиётга ижобий таъсири кўрсатилади. Калит сўзлар: Мигрень, профилактика, CGRP антагонистлари, антидепрессантлар, стрессни бошқариш, жисмоний фаоллик, иқтисодий таъсир. Кириш Мигрень сурункали бош оғриқлари ва юқори сенсор сезувчанлик билан намоён бўлиб, беморларнинг ҳаёт сифати ва иш қобилиятига катта салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мигрен дунё аҳолисининг тахминан 15% ни қамраб олади, ва у кўпинча ёш ва ишлаб чиқариш қобилияти юқори бўлган қатламни зарарлайди. Мигрен билан боғлиқ иқтисодий зарарлар йилдан-йилга ортиб бормоқда, чунки хуружлар нафақат тиббий харажатларни оширади, балки ишлаб чиқариш қобилиятини ҳам пасайтиради. Мигрен профилактикасининг асосий мақсади хуружларнинг тез- тезлиги, кучлилиги ва давомийлигини камайтириш, шунингдек, беморларнинг кундалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишдир. Замонавий тадқиқотлар кўрсатганидек, CGRP антагонистлари, антидепрессантлар, жисмоний фаоллик, уйқу тартиби ва стрессни бошқариш каби чоралар профилактика жараёнининг асосий қисми бўлиб, уларни самарали қўллаш ҳолатни яхшилашга хизмат қилади. Адабиётлар таҳлили Дори препаратлари ёрдамида профилактика CGRP антагонистлари, жумладан Aimovig, Emgality ва Ajovy, мигренни олдини олишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Американинг https://scientific-jl.com 2 6 0 65-son_1-to’plam_Iyul-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali мигренни тадқиқ қилиш жамияти маълумотларига кўра, ушбу препаратлар хуружларнинг тезлигини 50–70% га камайтириб, беморларнинг иш қобилиятини сезиларли даражада яхшилайди. Бироқ, уларнинг ойлик нархи (500–700 доллар) профилактиканинг оммабоплигига чеклов қўяди. Бета-блокаторлар, масалан, пропранолол ва метопролол, қон босимини назорат қилиш ва қон томирларининг кенгайишини чеклаб, мигренни олдини олишда самарали бўлса-да, айрим беморларда ножўя таъсирлар келтириб чиқаради. Антидепрессантлар (амитриптилин, венлафаксин) стресс ва депрессия билан боғлиқ мигренларда профилактик таъсир кўрсатади, ва уларнинг нархи CGRP антагонистлари билан солиштирганда пастроқдир. Шунингдек, антиконвульсантлар, жумладан топирамат, мигренни олдини олишда юқори самарадорлик кўрсатади, айниқса, бошқа дориларга жавоб бермаган беморларда. Нотиббий профилактика Тадқиқотлар стрессни бошқаришга қаратилган чораларнинг мигрен профилактикасидаги аҳамиятини тасдиқлайди. Когнитив-ҳулқ терапияси, медитация ва психологик машқлар стрессни камайтириб, хуружларнинг тезлигини пасайтиради. Жисмоний машқлар, масалан, югуриш, юриш ва йога, қон айланишини яхшилаш ва асаб тизимининг барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Уйқу тартибининг нормаллаштирилиши, ҳар куни бир вақтда ухлаш ва уйғонадиган режимга амал қилиш мигрен хуружларини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Тўғри овқатланиш, яъни мигренни келтириб чиқарувчи маҳсулотларни (шоколад, кофеин, алкогол) чеклаш ва сувни етарли миқдорда истеъмол қилиш профилактиканинг ажралмас қисми ҳисобланади. Европа тадқиқотларида уйқу тартибига амал қилган беморларнинг 60% дан кўпроғи хуружларнинг камайганини қайд этган. Профилактик чораларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш CGRP антагонистлари мигрен хуружларининг тезлигини камайтиришда юқори самарадорлик кўрсатган бўлса-да, уларнинг юқори нархи кенг миқёсда қўлланилишни чеклайди. Уйқу тартиби, жисмоний машқлар ва стрессни бошқариш каби нотиббий чоралар арзон ва самарали бўлиб, беморларнинг кундалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, профилактик чоралар ишдан қолиш кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтириб, иқтисодий зарарни қисқартиришга ёрдам беради. Америка ва Европада ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, комплекс профилактик ёндашув мигрен билан боғлиқ харажатларни 20–30% га қисқартирган. Хулоса Мигрен учун профилактика тадбирлари унинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. CGRP антагонистлари, антидепрессантлар ва антиконвульсантлар каби https://scientific-jl.com 2 6 1 65-son_1-to’plam_Iyul-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali замонавий дори воситалари мигрен хуружларининг тез-тезлигини ва кучини камайтиришда самарали ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳаёт тарзини ўзгартириш, жисмоний машқлар ва стрессни бошқариш профилактиканинг ажралмас қисми бўлиб, уларнинг арзонлиги ва самарадорлиги ушбу чораларни кенг қўллашни тақозо этади. Профилактика жараёнини самарали бошқариш учун комп

Доказательный фрагмент

«Мигрень дунё аҳолисининг катта қисмида учрайдиган сурункали неврологик касаллик бўлиб, унинг олдини олиш ва хуружларни камайтириш тиббий амалиётда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мигрень дунё аҳолисининг катта қисмида учрайдиган сурункали неврологик касаллик бўлиб, унинг олдини олиш ва хуружларни камайтириш тиббий амалиётда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Мигрень, профилактика, CGRP антагонистлари, стрессни бошқариш, антидепрессантлар, Калит сўзлар: Мигрень, иқтисодий таъсир., жисмоний фаоллик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники