Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЎСИМЛИКЛАРИНИ ИЛДИЗ ЗОНАСИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ СУВ ЕТКАЗИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БАРАБАНЛИ СУҒОРИШ ТИЗИМИ
БАРАБАНЛИ СУҒОРИШ ТИЗИМИ
Образовательные инновации и интеграция · 390 · 542–548 · 2026
Аннотация
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг тежамли ва самарали фойдаланилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Анъанавий ёмғирлатиш машиналарида сувнинг буғланиши ва шамол таъсири туфайли сув ресурсларининг йўқотилиши юқори бўлади. Мазкур мақолада барабан-шлангли ёмғирлатиш машиналари асосида яратилган ва эгатлаб суғоришга мослаштирилган янги конструкция таклиф этилмоқда. Таклиф этилаётган мослама сувни ҳавога тарқатмасдан тўғридан-тўғри ўсимлик илдиз зонасига етказади, натижада буғланиш ва шамол таъсири туфайли сув йўқотилишининг олди олинади. Эгатлаб суғориш машинасининг конструкцияси, ишлаш принципи ва самарадорлиги таҳлил қилиниб, анъанавий ёмғирлатиш машиналари билан таққосланган. Ҳисоб-китоблар ва жадвалли таҳлиллар асосида эгатлаб суғоришда сувни тежаш имконияти 20% ва ундан юқори эканлиги кўрсатилган. Калит сўзлар. Эгатлаб суғориш, ёмғирлатиш машиналари, сув ресурслари, буғланиш, самарадорлик, илдиз зонаси, барабан-шлангли машина, қувур, шамол таъсири. Кириш. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг тежамли ва самарали фойдаланилиши долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Анъанавий ёмғирлатиш машиналарида сувнинг буғланиши ва шамол таъсири туфайли ёмғирлатиш жараёнида сув ресурсларининг йўқотилишига олиб келади. Ёмғирлатиш машинаси қўлланилганда шамол туфайли сув томчисининг учириб кетилиши 7-10 фоиз, буғланиш эса 13,7 дан 20,7 фоизгача, умумий сув ресурсларини йўқотилиши 30 фоизгача етади [1, 2]. Шуни инобатга олган ҳолда, ушбу мақолада барабан-шлангли ёмғирлатиш машиналари асосидаги эгатлаб суғоришга мослаштирилган янги конструкция таклиф этилади. Материаллар ва методлар. Амалдаги барабанли ёмғирлатиш машиналари, яъни қувурли-барабанли ёмғирлатиш машинаси суғориладиган барча экинлар учун мўлжалланган [3]. Қувурли-барабанли ёмғирлатиш машинаси ҳаракатланувчи консол ва қувурни ўровчи барабанли шосседан иборат (1-расм). Шоссесига 1 ўраш механизмига 3 эга барабан 2 ўрнатилган. Ёмғирлатиш консолининг 5 юриш аравачаси 4 мавжуд. Барабанга эгилувчан қувур 6 ўралган бўлиб, унинг бир учи юриш аравачасидаги 4 ёмғирлатиш https://scientific-jl.com 9 9 48-son_2-to’plam_Iyul -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi консолига 5 уланган. Суғориш бошланишидан олдин машина сув манбаига эга сув насосига уланади, эгилувчан қувурлар 6 барабандан тарқатилиб, ёмғирлатиш консоли 5 шоссесидан 1 маълум масофада ишчи ҳолатга келтирилади. Насослар орқали эгилувчан қувурларга 6 сув берганида, барабан 2 секин айланиб, эгилувчан қувурни 6 ўрай бошлайди ва ёмғирлатиш консоли 5 ҳаракатга келади ва унга ўрнатилган ёмғир ҳосил қилувчи мослама экин даласини ёмғирлатиб суғора бошлайди. 1- ёмғирлатиш машинасининг шоссеси; 2- барабан; 3- қувурни ўраш механизми; 4-юриш аравачаси; 5-ёмғирлатиш консоли; 6-эгилувчан қувур 1-расм. Қувурли-барабанли ёмғирлатиш машинасининг конструктив-компоновка схемаси Ёмғирлатиш консоли 5 барабанга 2 яқинлашганда сувни тўхтатиш тизими ишга тушади, сув бериш тўхтатилади, консол 5 ҳам машина ёнида тўхтайди. Сунгра машина қамров кенглигига тенг бўлган масофага кўчирилади ва технологик жараён такрорланади. Юқорида таъкидланидек бу машиналарнинг асосий камчилиги суғориш жараёнида сув томчисининг буғланиши ва шамол учириб кетиши туфайли сув ресурсларининг исроф бўлишидир. Ёмғирлатиш машиналари асосий технологик жараённи сунъий ёмғир ҳосил қилишга асосланганлиги ва ҳосил қилинган томчининг ҳавода учиш жараёнида муҳит таъсирига учраши уларни қурғоқчил ва иссиқ ҳудудлар учун конструкцияларини такомиллаштириш орқали самарали суғоришни амалга оширишни талаб этади. Таклиф этилаётган эгатлаб суғориш мосламаси ёмғирлатиш консолидаги ёмғир ҳосил қилувчи мослама ўрнига ўрнатилади. Бу мослама сувни ҳавога ёмғирлатиб тарқатмасдан, тўғридан-тўғри тупроққа ва ўсимлик илдиз зонасига эгилувчан қувурлар орқали етказади. Бунинг натижасида сув йўқотилишининг олди олинади. Эгатлаб суғориш машинаси қувурли-барабанли ёмғирлатиш машинаси асосида яратилган. Эгатлаб суғориш машинаси ёмғирлатиш машинасидан ёмғирлатиш консолидаги ёмғир ҳосил қилувчи мослама 5 (1-расм) ўрнига эгатлаб суғориш мосламаси 9 (2-расм) билан жиҳозлангани билан фарқланади. Қувурли-барабанли эгатлаб суғориш машинаси ҳаракатланувчи https://scientific-jl.com 1 0 0 48-son_2-to’plam_Iyul -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi ёмғирлатиш консоли 5 ва қувурни 6 ўровчи барабанли 2 шосседан 1 иборат. Шоссесига 1 ўраш механизмига 3 эга барабан 2 ўрнатилган. Ёмғирлатиш консолининг 5 юриш аравачаси 4 мавжуд. Барабанга 2 эгилувчан қувур 6 ўралган бўлиб, унинг бир учи юриш аравачасидаги 4 ёмғирлатиш консолига 5 уланган. Ёмғирлатиш консолига 5 эгат қатор ораларига мос равишда эгатлаб суғориш мосламаси 9 ўрнатилган. 1-Қувур-барабанли эгатлаб суғориш машинасининг шоссеси; 2- барабан; 3- қувурни ўраш механизми; 4-юриш аравачаси; 5-ёмғирлатиш консоли; 6- эгилувчан қувур; 7-эгат қатор ораларига экилган ўсимлик; 8-эгат қатор ораси; 9-эгатлаб суғориш мосламаси 2-расм. Эгатлаб суғориш машинаси Суғориш бошланишидан олдин эгатлаб суғориш маши
Доказательный фрагмент
«Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг тежамли ва самарали фойдаланилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.»
Образец извлечения
Демо-превьюҚишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг тежамли ва самарали фойдаланилиши бугунги кунда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Эгатлаб суғориш, ёмғирлатиш машиналари, сув, буғланиш, Калит сўзлар. Эгатлаб суғориш, сув ресурслари, илдиз зонаси, барабан-шлангли машина, самарадорлик, қувур, шамол таъсири.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025