К содержанию
РецензированоRU2021

Тенденции развития научных взглядов на налоговое бремя

Тўраев Шавкат Шухратович

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

The article theoretically investigates the value of the tax burden in the economy, the problems of its determination, the different views of domestic and foreign scientists on determining the optimal level of the tax burden in the economy, formulates scientific conclusions and recommendations. Keywords: tax burden, optimal tax burden, tax rates, state budget expenditures, Laffer curve. Кириш Иқтисодиётда солиқ юкининг таъсирини доимий равишда долзарб тадқиқот мавзуи ҳисобланади. Олимларнинг диққат-эътиборини асосан солиқ юкининг иқтисодий фаолиятга таъсири, солиқ юки оғирлигини хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тақсимланиши муаммолари, солиқ юки оғирлигини бошқа бир субъектларнинг зиммасига ўтказилиши, солиқ юкини солиқ тўловчи субъектларнинг молиявий ҳолатига таъсири каби масалалар нисбатан кўпроқ қизиқтирган. Солиқ юки муаммоси билан олимлар узоқ йиллардан бери шуғулланиб келишганига қарамай солиқ юкининг энг оптимал даражасини аниқ баҳолай олиш масаласи ҳамон ўз ечимини топмаган. Ҳолбуки, амал қилувчи солиқ юкининг ҳаддан ташқари ошиб кетиши оқибат натижада тадбиркорлик фаолиятига ҳамда иқтисодиётнинг ривожланишга жиддий салбий таъсир кўрсатиши яхши маълум. Ҳар бир жамиятда солиқ муносабатларини ташкил этиш ҳамда бошқариш масалаларига объектив нуқтаи назардан қараш шундан далолат берадики, солиқ юкининг иқтисодий муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамма вақт олимларнинг эътиборини ўзига тортиб келган муаммолардан бири саналган. Мазуга оид адабиётлар таҳлили Солиқ юкининг иқтисодий субъектларга кўрсатадиган таъсирини илмий жиҳатдан изоҳлаш борасида энг кўп тарқалгани ва машҳур бўлгани бу жамият аъзоларининг давлатнинг турли хил хизматлари билан ўзаро алмашиши ҳақидаги 4/2021 (№ 00054) http://iqtisodiyot.tsue.uz 324 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil ғоядир. Илм-фанда атомистик назария деб ном олган бу таълимот XVII-XVIII асрларда Францияда ривожлантирилган. Атомистик назариянинг асосчилари С.Вобан, Ш.Монтескье ва бошқалар бўлишган. Мазкур таълимотнинг негизида ётган устувор ғояга мувофиқ давлат фуқароларнинг тинч ҳаёт кечириши учун зарур шарт- шароитларни яратиб бергани боис жамият аъзолари давлатга ўзининг даромадларидан маълум қисмини бериши лозимлиги эътироф этилади. Ўша вақтлардаёқ назарий таълимотнинг асосчиларидан бири Ш. Монтескье амал қилувчи солиқ юкини имкон қадар оптималлаштириш кераклигини таъкидлайди. Қадимда яшаган олимнинг фикрича, “фуқаролар ўзининг даромадидан маълум қисмини давлат эҳтиёжларини қондириш учун топшириши лозим бўлса, у ҳолда, давлат фойдасига ундириладиган ҳамда кейинчалик солиқ тўловчининг ўзида қоладиган даромад бўлаклари орасида шундай мутаносиблик пропорцияси топилиши лозимки, токи, зиммасидаги солиқ юкидан халос бўлган фуқаролар келгусида ўзига тегишли бўлмиш даромадларидан эркин фойдалана олиши учун зарур даражада кафолатланган шароитларга эга бўлсин”[1]. Атомистик назарияни кейинчалик янада ривожлантиришга ҳисса қўшган олимлардан бири бу Джеймс Милль эди. Англиялик ушбу мутафаккир фикрига қараганда, жамиятда яшайдиган ҳар бир инсон давлат томонидан унга тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилгани боис ўзининг даромадидан маълум қисмини давлат бюджетига тўлаши шарт. Дж. Милль даромад солиғини ундириш вақтида инсон деган номга муносиб ҳаёт кечира олиш учун зарур бўладиган солиққа тортилмайдиган минимал даромад миқдорини жорий этиш ҳақидаги ғояни илгари суради. Прогрессив солиқ олиниши хусусида фикр юритар экан, Джеймс Милль шундай ёзади: “Нисбатан каттароқ миқдордаги даромадлардан каттароқ ҳажмларда солиқ ундирилиши адолатсизлик тантанасига олиб келади, чунки бундай вазиятда давлат инсонни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан кўпроқ меҳнат қилишга, топган даромадларини тежаб-тергашга, жонбозлик ва тадбиркорлик кўрсатишга мойил бўлгани учун жазолайди. Адолатли ва оқилона тузилган қонунчилик бунга йўл қўймаслиги лозим” [2]. XVIII асрларда иқтисодий фаолият юритувчи субъектлардан ундириладиган солиқларни суғурта мукофотлари жумласига теглаштириш ҳақидаги ғоялар пайдо бўла бошлади. XIX асрда А. Тьер, Э. де Жирарден ва бошқа француз олимлари мазкур ғояларни назарий жиҳатдан асослаб янада бойитишга катта ҳисса қўшдилар. Солиқларни суғурта мукофотлари жумласига теглаштириш ҳақидаги ғояларни ривожлантиришга ҳисса қўшган олимларнинг ҳисоблашича, фуқаролар ижтимоий ҳаётда рўй бериши мумкин бўладиган турли хилдаги рисклар ва фавқулотда ҳодисалардан давлат органлари уни ҳимоялаши учун албатта солиқ тўлаши керак. Бундай объектив заруриятдан келиб чиқиб белгиланадиган суғурта тўловлари (бадал)нинг ҳар миқдори бир шахснинг оладиган ялпи даромади ёки мол-мулки ҳажмига қараб тайинланади. Шу ўринда эътиборимизни масаланинг муҳим бир жиҳатига қаратмоқчимиз, маълумки, солиқлар давлат томонидан белгиланадиган, айни пайтда муқобил эквиваленти бўлмаган мажбурий тўловлар жумласига киритилади. Бунда ўзининг фуқаролик бурчини бажариб келадиган ҳар бир шахс томонидан давлат бюджетига ўказиладиган му

Доказательный фрагмент

«The article theoretically investigates the value of the tax burden in the economy, the problems of its determination, the different views of domestic and foreign scientists on determining the optimal level of the tax…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article theoretically investigates the value of the tax burden in the economy, the problems of its determination, the different views of domestic and foreign scientists on determining the optimal level of the tax… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tax burden, optimal tax burden, tax rates, state budget expenditures, Laffer curve, кривая Лаффера, оптимал солиқ юки, оптимальная налоговая нагрузка, солиқ ставкалари, налоговые ставки, расходы государственного бюджета, солиқ юки, Лаффер эгри чизиғи, налоговая нагрузка, давлат бюджети харажатлари
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[3]МедицинаENРецензированоОткрытый доступ
ACUTE HEMATOGENIC OSTEOMYELITIS IN CHILDREN

СтатьиМИРЗАКАРИМОВ Бахромжон Халимжонович, МЕЛИБАЕВ Фарход Абдупаттохович2022

4