Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПОМИДОР БИРИНЧИ АВЛОД (Ғ1) ДУРАГАЙЛАРИНИНГ ҲОСИЛДОРЛИГИ ВА ГЕТЕРОЗИС САМАРАСИ
Bozorov Azizbek bozarov@gmail.com · Eshmurodov Mirkomil mirkomileshmurodov@gmail.com · Ochilov Baxriyor baxtiyor@gmail.com
Журнал универсальных научных исследований · 2024
Аннотация
Мақолада 2018-2019 йилларда Сурхондарё илмий тажриба станциясида помидор биринчи авлод дурагайларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, умумий ва эртачи ҳосилдорлиги ва умумий ҳосилдорлик бўйича гетерозис самарадорлиги энг юқори (33,7-74,2%) бўлган Сурхан 142 х Тарамата, Тарамата х Волгоградский 5/95, Сурхан 142 х Волгоградский 5/95 ва Л-31 х Сурхан 142 дурагайлари ажратилди. Эртачи ҳосилдорлик бўйича юқори (15,3-23,0%) гетерозис самарадорлик Тарамата х Волгоградский 5/95, Сурхан 142 х Тарамата ва МЖ-46 х Сурхан 142 дурагайларида кузатилди. Ушбу дурагайлар бўртма нематодасига чидамлилиги билан ҳам диққатга сазовордир. Бу дурагайлар маълум синовлардан кейин ишлаб чиқаришга тавсия қилиниши мумкин ва улар қимматли хўжалик белгиларига эга, янада мукаммалроқ чидамли нав ва дурагайлар яратишда қимматли бошланғич манба бўлиб ҳисобланади. Калит сўзлар: помидор, селекция, линия, гетерозис, бўртма нематодаси, чидамлилик, нав, транспортбоплик, манба, балл. Помидор бўйича дастлабки селекцион навлар аналитик селекция услубидан фойдаланиб олинган. Маҳаллий ва иқлимлаштирилган хорижий шаклларни индивидуал ва ялпи танлаш асосида яратилган. Улардан баъзи бирлари арзимаган, кам майдонларда етиштирилган. Ҳозирги замон қишлоқ хўжалигида етиштириладиган навлар нафақат серҳосил, балки у амал даври давомида содир бўладиган атроф муҳит ноқулайликларига комплекс чидамли ва интенсив 14 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7 технологияларга мослаштирилган бўлиши керак. Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда мавжуд навлар потенциал хосилдорлигининг 30-40%, энг яхши шароитлар бўлганда эса 50-60% идан фойдаланилмокда, бунинг асосий сабаби эса навларда экологик чидамлиликни етишмаслигидир (Жученко А.А.,1986). Помидор йил бўйи энг муҳим витаминлар С1, В1, В2, РР, А, Н, В9, пектинлар, қимматбаҳо минераллар манбаи ҳисобланади. Шунингдек у инсонни соғлом озиқланиши ва кўпгина касалликлардан сақланишини белгиловчи тўйимли озиқ моддадир. Селекция ҳисобидан нафақат ҳосилдорликни кўтариш, балки мева сифатини ва узоқ масофаларга жўнатиш учун яроқлилигини ошириш, сақланишини узайтириш, етиштириш ва ҳосил теримини механизациялаштириш мумкин. Селекция шунингдек зарар келтирувчи касаллик ва заракунандалар, ўсимлик паразитлари туфайли содир бўладиган ҳосил йўқотилишини чегаралайди ёки бутунлай чек қўяди, ўз навбатида помидор етиштиришда заҳарли кимёвий моддаларни қўллашни камайтириб, атроф муҳитни ифлосланишини камайтиради (Авдеев А.Ю. 2006). Янги серҳосил биотик ва абиотик муҳит омилларига чидамли нав ва Ғ1 дурагайларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек уларни етиштиришнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш, ҳосилдорликни кўтариш ва махсулот сифатини яхшилашнинг бош омилидир. Шунинг учун, бутун дунёда янги нав ва Ғ1 дурагайлар яратиш учун селекция услубларини такомиллаштиришни илмий асосда ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. 2018-2019 йилларда дурагайларни ўрганиш боғчасида турли хил морфобиологик хусусиятларга эга: ўсимликлари оддий, штамбсимон; мева шакли эса юмалоқ, ясси юмалоқ, овалсимон; мевалари юмшоқ, транспортбоп; бўртма нематодаларига чидамли ва чидамсиз бўлган нав ва линияларни ўзаро чатиштириб олинган 12 та биринчи авлод дурагайлари эртапишарлик, бўртма нематодасига чидамлилик ва транспортбоплик йўналишида ота-она формалари ва қиёсий F1Нурафшон дурагайига таққослаб ўрганилди. F1Сурхан 142 х Тарамата, F1Сурхан142 х Волгоградский 5/95, F1Сурхон142 х Гулоби, F1Тарамата х Волгоградский/95, F1Тарамата х Сурхон 142, F1Л-31 х Сурхон142, F1Л-31 х Севара, F1МЖ-46 х Сурхан 142, F1Л-62 х Тарамата, F1Суғдиёна х Сурхон 142, F1Суғдиёна х Волгоградский5/95, F1МЖ- 15 ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-3, Issue-7 46 х Сурхан 142 биринчи авлод (F1) дурагайлари транспортбоплик, бўртма нематодасига чидамлилик йўналишида ота-она формалари ва қиёсий Ғ1Нурафшон дурагайига таққослаб ўрганилди. Тадқиқотлар “Методические указания по изучению и поддержанию мировой коллекции овощных пасленовых культур (томаты, перцы, баклажаны)”. (Л.,1977), “Методические указания по селекции сортов и гибридов томата для открытого и защищенного грунта”. (М., 1986) ва ОСТ 4671-78 (II-босқич) га мувофиқ амалга оширилди. Тажриба қайтариқсиз. Бўлмача ҳисоб майдони 6,3 м2 , ўсимликлар сони 20 та, бўлмача 2 қаторли. Экиш схемаси 210 : 2 х 30 см. Уруғлар феврал ойининг I-ўн кунлигида плёнка остига сепилди. Кўчатлар апрел ойининг I-ўн кунлигида очиқ далага ўтқазилди. 1.жадвалдан кўриниб турибдики, энг қисқа амал даври Севара нави иштирокида олинган F1Тарамата х Севара ва F1Л-31 х Севара дурагайларида кузатилди ва у 104-105 кунни ташкил этди ҳамда эртапишар ота-она шакл Севара навидан 2-3 кун илгари пишиб етилди. Бу дурагайлар эртапишардир. Қолган дурагайларда амал даври 113- 118 кунни ташкил этди, улар ўртапишар ҳисобланади. Ўсимлик типи Сурхан 142, Волгоградский 5/95,Тарамата, Севара, Суғдиёна, Л-31 навларида штамбсимон б
Доказательный фрагмент
«Мақолада 2018-2019 йилларда Сурхондарё илмий тажриба станциясида помидор биринчи авлод дурагайларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўрганилди.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада 2018-2019 йилларда Сурхондарё илмий тажриба станциясида помидор биринчи авлод дурагайларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўрганилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- помидор, селекция, линия, гетерозис, бўртма нематодаси, транспортбоплик, балл., манба, нав, чидамлилик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024