К содержанию
РецензированоRU2021

ҒЎЗА ҚАТОРЛАРИ ОРАСИДА БЎЙЛАМА ПОЛ ҲОСИЛ ҚИЛИШДА ЗИЧЛОВЧИ КАТОК ЦИЛИНДР ҚИСМИНИНГ ДИАМЕТРИНИ АНИҚЛАШ

Байбобоев Н.Ғ. · Абдуалиев Н.Ҳ.

Научные статьи · 2021

Аннотация

Мақолада ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилишда зичловчи каток цилиндр қисмининг диаметрини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотлар келтирилган. Ушбу келтирилган назарий тадқиқотлар зичловчи катокнинг конструктив параметрларини асослашда муҳим ҳисобланади. Каток таъсирида пол шакли талаб даражасида бўлишини таъминлаш учун унинг ишчи қисмлари полни талаб даражасида зичлаши, тупроқ юзасида жойлашган йирик кесакларни майдалаши лозим. Бунда полнинг юқори қисмидан ва ѐнбағирларидан тупроқ тўкилмаслиги лозим. Шунинг учун зичловчи катокнинг цилиндрсимон қисми билан пол юқорисида жойлашган кесакнинг ўзаро таъсирлашиш жараѐни тадқиқ этилди. Зичловчи каток цилиндрик қисмининг диаметри аниқловчи аналитик ифодалар олинди. Ушбу ифодалар зичловчи каток цилиндрик қисмининг диаметри деформацияланган тупроқ қатламининг баландлиги, кесакларининг максимал диаметри, зичловчи каток билан тупроқ кесак орасидаги ишқаланиш коэффицентига, тупроқ ва кесак орасидаги ишқаланиш коэффицентига боғлиқлигини кўрсатади. Назарий тадқиқотлар бўйича ўтказилган ҳисоблар каток цилиндрсимон қисмининг диаметри камида 17,05 см бўлиши лозимлигини кўрсатди.

Доказательный фрагмент

«Мақолада ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилишда зичловчи каток цилиндр қисмининг диаметрини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотлар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ғўза қаторлари орасида бўйлама пол ҳосил қилишда зичловчи каток цилиндр қисмининг диаметрини аниқлаш бўйича назарий тадқиқотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники