РефератыXoliyorova K. (Ilmiy rah. Baxriyeva D)2015
Технопарк – фактор инновационного развития малого и среднего бизнеса
ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИ · Хабибуллаева Дилфуза Куанишбай қизи
Экономика и инновационные технологии · 2026
Аннотация
мақолада давлат хизматларини кўрсатишда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий мехнизмлари ҳамда институтлари муҳокама қилинади. Муаллиф давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш бўйича сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтади. Шў ўринда, мақолада давлат хизматларини кўрсатиш соҳаси билан бирга инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида қилинаётган ишлар ёритилган. Калит сўзлар: давлат хизматлари, интерактив, инсон ҳуқуқлари, механизм, электрон хизмат, тамойил. Бугунги глобал рақамлашиш жараёнида жамиятнинг кўплаб соҳаларида рақамлашиш жараёнлари жадал суръактлар билан амалга оширилмоқда. Бу ҳолат давлат идоралари томонидан жисмоний ва юидик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмай қолмади. Хусусан, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди ҳамда уни такомиллаштиришга доир қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида, давлат хизматларини кўрсатиш сохасида инсон ҳуқуқларининг ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашнинг аҳамиятини юзага келтирмоқда. Энг аввало шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришда электрон ҳукуматнинг аҳамияти беъқиёсдир. Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига кўра электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот- коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими деб белгиланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари сифатида: биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш; иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний 105 шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказларига ўзгартириш; учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш; тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш; бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали («мобиль давлат хизматлари») кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган графигидан фойдаланиш; олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш; еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали тизимли равишда оширишни ташкил этиш деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони қабул қилинган. Мазкур Фармонга билан «Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси» тасдиқланди. Ушбу Стратегиянинг асосий йўналишлари сифатида: давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлигини ошириш; соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш ва мавжуд маълумотлар базаси
Доказательный фрагмент
«мақолада давлат хизматларини кўрсатишда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий мехнизмлари ҳамда институтлари муҳокама қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюмақолада давлат хизматларини кўрсатишда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий мехнизмлари ҳамда институтлари муҳокама қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- давлат хизматлари, интерактив, инсон ҳуқуқлари, механизм, илмсиғимли, science-intensive, технологик марказ, high-tech product, технологический центр, инкубатор, small and medium business, юқоритехнологик махсулот, инкубацион корхона, технополис, incubator, innovative infrastructure, технопарк, инновацион инфратузилма, инкубационное предприятие, кичик ва ўрта бизнес, technopark, инновационная инфраструктура, technopolis, наукаемкий, высокотехнологичный продукт, simulation innovative development, имитацион инновацион ривожланиш, малый и средний бизнес, technology center, incubation enterprise, имитационно инновационное развитие
Смежные источники
The American Journal of Social Science and Education InnovationsPragmatic Aspect, + Yugay Nadejda Yurevna +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsScientific Project For Humanities Students, Rakhimov Adham Barat Oglu +12021
The American Journal of Social Science and Education InnovationsTorayeva Sayyora Sattorovna2020