К содержанию
РецензированоRU2022

Kонтейнерли блок-поездларида юкларни етказиб бериш технологиясини такомиллаштириш

Исматуллаев Азизбек Фахриддин ўғли

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ҳозирги пайтда ташиш жараёнларида экспорт-импорт юкларини кафолатланган муддатларда етказиб беришга ва бутлиги сақланишини таъминлашга қаратилган контейнерларда ташиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар етакчи мавқега эга. Бугунги кунда дунё миқёсида контейнерли юклар оқимининг ўсиши асосан Европа ва Осиё-Тинч океани ҳудудлари орасидаги товар айланмасига тўғри келиб, бунинг асосий қисми МДҲ давлатлари орқали олиб ўтилади. Ўсиб борувчи контейнерли ташишларнинг ҳажмини ўзлаштиришда, темир йўл компанияларига асосий рақобатчи сифатида, суткада 500-700 км маршрут тезлигида автомобиль ташишларини амалга оширувчи компаниялар ҳисобланади. Темир йўл транспортида эса контейнерларни якка ва гуруҳли ташишлар бўйича бу кўрсаткич 450 км ни ташкил этади. Транспорт узеллари ёки йирик станциялар орасида қатнайдиган, суткада 1000 км ва ундан катта маршрут тезлигига эришиш имкониятини берадиган контейнерли поездларнинг улуши эса ташишларнинг умумий ҳажмидан фақатгина 3% ни ташкил этади. Шу жиҳатдан темир йўл фаолиятининг мавжуд ҳолати, шунингдек ишнинг ташкил этилишини ва технологиясини асослаш бўйича илмий ёндашувлар контейнерлардаги юкларни етказиб бериш самарадорлигини ва ўхшаш транспорт турлари билан рақобатлашишни тўлиқ таъминлай олмайди. Ушбу муаммо юкларни тезлаштирилган етказиш технологияларини ишлаб чиқишни ҳамда уларни амалиётга жорий этишни тақозо этади. Германия, Австрия, Хитой ва бошқа давлатларда йирик портлар ва терминаллар орасида контейнерли блок-поездлар ҳаракатини ташкил этиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники