К содержанию
РецензированоRU2021

Ўзбекистон учун янги ҳисобланган банк маҳсулотларини жорий қилиш

Абдурахимова Д.К.

Диссертации и авторефераты · 2021

Аннотация

Жаҳонда банк амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, банк фаолиятида масофадан хизмат курсатиш орқали банк маҳсулотлари таклиф этилиши жуда юкори самарага олиб келмокда. Жумладан, ушбу банк маҳсулотларининг таклифи банклар учун уларнинг хизмат курсатиш географиясини кенгайтиришга имкон беради. Хусусан, «Германиянинг Number26 смарт ракамли банки 2016 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, шу йилнинг ўзида Австрия, Франция, Греция, Ирландия, Италия, Испания, Словакия каби мамлакатларнинг фукароларига хизмат кўрсата бошлаган»1. Шунингдек, 90 фоиз хизматларни масофадан кўрсатувчи Revolut ракамли банк бугунги кунда бир ойда 100 миллиондан ортиқ транзакцияларни амалга ошириб, Forbes тадқиқотлари асосида мижозлар талабини қаноатлантириш бўйича дунё микиёсида 4-ўринни эгаллаб келмокда. Жахонда банк маҳсулотлари бозорини ривожлантириш борасида кўплаб илмий тадкиқот ишлари амалга ошириб келинмокда. Ушбу тадқиқотларда инновацион банк маҳсулотларининг иктисодиётдаги ўрни, уларнинг турлари ва мохияти, банкларнинг инновацион фаолияти аҳамияти ва зарурияти масалалари, инновацион фаолият хавфларини бошкариш масалалари қамраб олинган. Бирок, мазкур тадкикотларда банк инновацион трансформация жараёнларининг ривожланишига хос муаммолар ва конуниятлар, инновацион банк махсулотлари учун зарур инфратузилмаларни яратиш, улар оркали мамлакатга хос бўлган тизимли муаммоларни хал қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар етарлича ўрганилмаган, инновацион банк махсулотларининг такомиллаштирилган таснифи ишлаб чикилмаган, бу ўз навбатида, банкларни инновацион ривожлантириш, улардаги молиявий технологиялар оркали такомиллаштириш йўли билан янги турларини жорий қилиш масалалари юзасидан олиб бориладиган тадкикотнинг долзарблигини белгилайди.

Доказательный фрагмент

«Жаҳонда банк амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, банк фаолиятида масофадан хизмат курсатиш орқали банк маҳсулотлари таклиф этилиши жуда юкори самарага олиб келмокда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Жаҳонда банк амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, банк фаолиятида масофадан хизмат курсатиш орқали банк маҳсулотлари таклиф этилиши жуда юкори самарага олиб келмокда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники