Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ШАҲАР ЙЎНАЛИШЛИ АВТОБУСЛАРИНИНГ ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИГА ОБ-ҲАВО ОМИЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ
ШАҲАР ЙЎНАЛИШЛИ АВТОБУСЛАРИНИНГ · ЭКСПЛУАТАЦИОН КЎРСАТКИЧЛАРИГА ОБ-ҲАВО · ОМИЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ · Йулдашев Даврон Фуркат угли · Кенжаева Барно Отабоевна (Тошкент давлат транспорт университети, докторант,) · Нигматова Дилбар Зафаровна (Тошкент давлат транспорт университети, катта укитувчи)
Современное образование и развитие · 8 · 2025
Аннотация
Ноқулай ва кескин ўзгарувчан об-ҳаво шароити йўналишларда ишловчи автобусларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари билан бир қаторда, жамоат транспортларига бўлган йўловчиларнинг талабини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади. Мақолада турли об-ҳаво шароитлари ва йўловчилар оқимининг ўзгарувчанлиги, автобусларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ этилган. Калит сўзлар: йўналишли автобуслар, об-ҳаво шароити, автобуслар ҳаракат жадвали, консептуал муносабатлар, эксплуатацион кўрсаткичлар, регрессия, корреляция, автобуслар ҳаракат тезлиги, ишга чиқиш жаражаси, йўловчилар оқими. 1. Кириш. Ҳаракат шароитини баҳолашнинг мураккаблиги ва унда кўп сонли кўрсаткичларни таҳлил қилиш зарурияти масалага тизимли ёндашишни талаб қилади. “Транспорт оқими ҳолати-йўл шароити-ҳаво-иқлим шароити” комплексини тизимли таҳлил қилиш натижасида, кўрсаткичлар аломатлари бўйича умумлаштирилди. Выпуск журнала №-25 Часть–2_ Май –2025 233 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Об-ҳаво шароитлари ва йўловчилар сони ўртасидаги боғланишларни ўрганиш нафақат сотиладиган чипталар сонини олдиндан башоратлашнинг иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш, балки кутилаётган шароитда йўловчиларнинг ишончли транспорт хизматларига бўладиган талабларини ҳам олдиндан башоратлаш имконини беради. Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар- Япония, Хитой, Германия, БАА, Россия, Корея, мамлакатлари олимлари об-ҳаво кўрсаткичларининг транспорт воситалари ҳаракат вақтига, йўллардаги тирбандликларга, йўлларда ортиқча ушланиб қолишларга, ўртача ҳаракат тезлигининг пасайишига бевосита таъсирига бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Об-ҳаво- ҳаракат-йўловчилар оқими муносабатларни турли хил вақт ва фазовий даражаларда метеорологик кўрсаткичлар ва транспорт шароитлари инобатга олган ҳолда кўп ўзгарувчан корреляция-регрессия таҳлилларни бажаришни талаб қилади.( Петрова Д.В., 2020) Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ўзгарувчан об-ҳаво шароити туфайли автобуслар ишини ташкил этиш механизимини иккита таъсирга ажратиш мумкин: 1- об-ҳаво шароити йўловчилар оқимига бевосита таъсир этади ва йўловчилар оқими ўзгарувчан характерланади. 2- об-ҳаво кўрсаткичларининг ноқулайлиги сабаб автобусларнинг умумий жадаллигига таъсир кўрсатади. Об-ҳаво шароити ва йўловчилар оқими орасидаги консептуал муносабатлар шуни англатадики, ҳарорат ёки намлик даражаси каби об-ҳаво кўрсаткичлари йўловчиларнинг автобус ёки бошқа транспорт турларидан бирини (масалан такси) танлашларига таъсир кўрсатади бу эса йўналишда ишловчи автобусларда йўловчиларнинг оқимининг ортишига ёки камайишига сабаб бўлади. 2. Асосий қисм Транспорт тизимларига об-ҳаво кўрсаткичларининг таъсири борасида етарлича ўрганилмаган масалалар мавжуд: Выпуск журнала №-25 Часть–2_ Май –2025 234 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT 1) Об-ҳаво ва реал вақтдаги автобуслар ҳаракат тезликлари ўртасидаги боғлиқликлар бўйича тадқиқотлар кам; 2) Йўловчилар оқимини хисоблашда ва уларни ўзгарувчанлигини башорат қилишда об-ҳаво маълумотларидан фойдаланилмайди. 3) Автобуслар ҳаракат жадвали ишлаб чиқишда, керакли автобуслар сонини аниқлашда, об-ҳаво кўрсаткичлари бўйича маълумотлар инобатга олинмайди. 4) Йўловчилар сонини олдиндан башоратлашда об-ҳаво кўрсаткичларининг таъсирий коэфициентлари ишлаб чиқилмаган (Н.Д. Борисова, 2018) Ушбу тадқиқот иши қуйидаги муаммоларни ва ўз ечимини кутаётган масалаларни щрганиш ва таҳлил қилишга қаратилади: • Об-ҳаво кўрсаткичлари (жумладан, ҳарорат ёғингарчилик, намлик даражаси, шамол тезлиги, кўрининш даражаси) реал вақтдаги йўловчилар оқимига таъсир қиладими ? • Aгар шундай бўлса, ҳар бир об-ҳаво параметрининг транспорт шароитларига индивидуал таъсири қандай ? • Уларнинг йўловчилар оқимининг ўзгаришига таъсири борми ўзаро боғлиқ бўлиши мумкинми ? • Ҳар хил фазовий-вақтинчалик миқёсдаги об-ҳаво ва транспорт муносабатларини қандай тасвирлаш мумкин ? Умуман олганда, ўзгарувчан об-ҳаво шароити туфайли автобуслар ишини ташкил этиш механизимини иккита таъсирга ажратиш мумкин: 1- об-ҳаво шароити йўловчилар оқимига бевосита таъсир этади ва йўловчилар оқими ўзгарувчан характерланади. 2- об-ҳаво кўрсаткичларининг ноқулайлиги сабаб автобусларнинг умумий жадаллигига таъсир кўрсатади. Выпуск журнала №-25 Часть–2_ Май –2025 235 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Number of passengers Сhoosing a vehicle (транспорт турини танлаш) Or 2-расм. Об-ҳаво шароити ва йўловчилар оқими орасидаги консептуал муносабатлар Об-ҳаво шароити ва йўловчилар оқими орасидаги консептуал муносабатлар шуни англатадики ҳарорат ёки намлик кўрсаткичлари йўловчиларнинг автобус ёки бошқа транспорт турларидан бирини (масалан тахи) танлашларига таъсир кўрсатади бу эса йўналишда ишловчи автобусларда йўловчиларнинг оқимининг ортишига ёки умуман камайиб кетишига сабаб бўлади. (Krystian Birr*, Kazimierz Jamroz, Wojciech Kustra,2014) (Stephen Arhin, Errol Noel, Melissa F. Anderson, 2015) Тадқиқот натижалари таҳлили Шаҳар йўналишли автобусларининг хусусиятлари ва улар билан боғлиқ об-ҳаво шароитлари. Тошкент шаҳри йўналишли автобусларнинг эксплуатацион кўрсатки
Доказательный фрагмент
«Ноқулай ва кескин ўзгарувчан об-ҳаво шароити йўналишларда ишловчи автобусларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари билан бир қаторда, жамоат транспортларига бўлган йўловчиларнинг талабини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади.»
Образец извлечения
Демо-превьюНоқулай ва кескин ўзгарувчан об-ҳаво шароити йўналишларда ишловчи автобусларнинг эксплуатацион кўрсаткичлари билан бир қаторда, жамоат транспортларига бўлган йўловчиларнинг талабини ҳам ўзгаришига сабаб бўлади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- йўналишли автобуслар, об-ҳаво шароити, автобуслар, автобуслар ҳаракат жадвали, консептуал муносабатлар, эксплуатацион кўрсаткичлар, регрессия, корреляция, автобуслар ҳаракат тезлиги, йўловчилар оқими., ишга чиқиш жаражаси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025