К содержанию
РецензированоRU2021

Нефть-газ корхоналари инвестицион фаолият механизмини такомиллаштириш

Умурзоқов Ж.Ш.

Диссертации и авторефераты · 2021

Аннотация

Жахонда углеводород хом ашёси, хусусан нефть ва газнинг янги заҳираларини аниқлаш ҳамда қазиб олиш ҳажмларининг қискариб бориши, 2018 йилгача ҳамда 2020 йилда нефть-газ бозорида юзага келган глобал кризис натижасида кўпгина йирик нефть-газ корхоналари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини ортга суришди. Натижада нефть-газ махсулотларига талаб хажми кескин ортиши кузатилиб, инвестициялаш жараёнлари корхоналар учун долзарб кўриниш ҳосил қилмоқда. “Бундай шароитда инвестиция фаолиятини самарали ташкил этиш давлатлар иктисодиёти учун муҳим стратегик йуналишлардан бири бўлиб қолади”. Ушбу фаолиятнинг тўғри ташкил этилиши якунда соҳанинг тараққий этиши ҳамда корхоналар олдида турган стратегии мақсадларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилишига олиб келади. Жаҳон амалиётида нефть-газ корхоналарининг инвестицион фаолияти механизмини такомиллаштириш, корхоналарнинг молиявий таъминотини самарали ташкил этиш, инвестициялардан оқилона фойдаланиш каби масалаларга қаратилган бир катор илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Мазкур тадқиқотларда инвестицион фаолиятнинг назарий ва ташкилий асослари, уларни шакллантириш, нефть-газ корхоналарида инвестицион фаолиятни ташкил этиш, унинг илмий-назарий, услубий жиҳатлари ва корхона фаолиятига таъсири ўрганилган. Шу билан бирга нефть-газ корхоналарида инвестицион фаолият механизмини такомиллаштириш, хусусан таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, рақамлаштириш, фаолиятни сунъий интеллект ёрдамида бошкариш каби омилларнинг инвестициялар самарадорлигини оширишга бевосита таъсири каби долзарб масалалар ўз илмий ечимини топмай қолмокда.

Доказательный фрагмент

«Жахонда углеводород хом ашёси, хусусан нефть ва газнинг янги заҳираларини аниқлаш ҳамда қазиб олиш ҳажмларининг қискариб бориши, 2018 йилгача ҳамда 2020 йилда нефть-газ бозорида юзага келган глобал кризис натижасида к…»

Образец извлечения

Демо-превью

Жахонда углеводород хом ашёси, хусусан нефть ва газнинг янги заҳираларини аниқлаш ҳамда қазиб олиш ҳажмларининг қискариб бориши, 2018 йилгача ҳамда 2020 йилда нефть-газ бозорида юзага келган глобал кризис натижасида к… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники