Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда оптималлашган фискал сиёсатни амалга ошириш йўллари
Аллаяров С.Р.
Диссертации и авторефераты · 2021
Аннотация
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда алоҳида олинган ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти фаолияти натижаларини баҳолашда муҳим кўрсаткич - иқтисодий ўсиш даражаси ҳисобланади. Жаҳон бўйича «иқтисодий ўсиш суръати 2021 йилда ўтган йилга нисбатан қарийб 4,7 фоизни ташкил этиши таҳминлаштирилган». Иктисодий ўсишни таъминлашда фискал база ва унинг фойдаланилмаётган имкониятларини топишнинг аҳамияти катта бўлгани сабабли молия, солиқ, инвестицион ҳамда инновацион сиёсат айнан фискал вазифа ижросига қаратилган. Шу боис, иктисодий ўсишни рағбатлантиришда оптималлашган фискал сиёсатни амалга ошириш йўлларининг ташкилий-услубий жиҳатларини халқаро тажрибалар асосида ривожлантириш зарурати ҳозирги глобаллашув жараёнида мазкур муаммонинг долзарблигини янада оширмокда. Жаҳон амалиётида инновацион ва рақамли иқгисодиётнинг ривожланишида иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг самарали фискал механизмининг ташкилий-услубий жихатларини ривожлантириш борасида кўплаб илмий тадқиқот ишлари амалга ошириб келинмокда. Ушбу тадқиқотларда давлатнинг фискал сиёсати тадбирларини таснифлаш, улар самараларини тан олиш, баҳолаш, доимий мониторинг қилиш, ахборот имкониятларини кенгайтириш, улардан самарали фойдаланиш хусусиятлари ва афзалликлари белгилаб берилган. Бироқ, жаҳонда иктисодий ўсишни рағбатлантиришда оптималлашган фискал сиёсатнинг турлича талқини, уларни давлат молиясини бошқаришда акс эттириш турли даражада бўлганлиги, унинг услубий жиҳатларини халқаро тажрибалар талаблари даражасида ташкил этиш билан боғлиқ муҳим масапалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган.
Доказательный фрагмент
«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»
Образец извлечения
Демо-превьюДиссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025