К содержанию
РецензированоRU2022

Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни суғурталашни такомиллаштириш

Хошимов С.М.

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссeртaция мaвзусининг дoлзaрблиги вa зaрурaти. Жаҳонда иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестициялар кўламини кенгайтиришда хорижий инвесторларнинг барча бойликларини кафолатли ҳимоялашда суғуртанинг ролини кучайтириш, ҳудудлар инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишда суғуртадан кенг фойдаланишга қаратилган таъсирчан тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Швейцариянинг қайта суғурталаш бўйича Swiss Re компаниясининг ҳисоботида келтирилишича, «2021 йилда дунёда табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар рўй бериши оқибатида жаҳон иқтисодиётига 270 млрд. АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган бўлиб, унинг 111 млрд. АҚШ доллари ёки 41,1 фоизи суғурталовчилар томонидан қопланган». Суғурта фаолиятини трансформация қилиш, ҳалқаро иқтисодий интеграциялашувнинг замонавий босқичида мамлакатлар ўртасида капитал оқимининг тобора кучайиши, хорижий инвесторларнинг мулкий ва бошқа манфаатларини самарали ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда. Жаҳонда хорижий инвестицияларни суғурталаш соҳасида олиб борилаётган илмий изланишларда хорижий инвесторларга кафолатлар ва суғурта хизматларини тақдим қилувчи махсус давлат органи (ёки органлари тизими) фаолиятини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқори қийматли хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни суғурталашда давлат-хусусий шериклик шаклида суғурта пулини (Insurance Pool) ташкил этиш, хорижий инвестицияларни суғурталашда инновацион суғурта турларини жорий қилиш, икки томонлама ҳамда кўп томонлама давлатлараро келишувлар кўламини кенгайтириш, инвестиция низоларини ҳал қилиш механизмларини ривожлантириш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Доказательный фрагмент

«Диссeртaция мaвзусининг дoлзaрблиги вa зaрурaти.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссeртaция мaвзусининг дoлзaрблиги вa зaрурaти. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники