К содержанию
РецензированоRU2022

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш йўналишлари

Холдабоев У.Ш.

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда туризм соҳасини ривожлантиришда солиқлар воситасидан фойдаланиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Иқтисодий ўсиш, янги иш ўринларини яратиш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни таъминлашда асосий воситаларидан бирига айланди. «Пандемиягача бўлган даврда туризм соҳасига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 10,3 фоизи, иш билан бандликнинг 10 фоизи, жами экспортнинг эса 31 фоизи тўғри келади». «Туризм соҳасини жадаллаштириш механизмларидан бири сифатида солиқ имтиёзлари воситасидан фаол фойдаланилмоқда». Жумладан, «ривожланаётган мамлакатларнинг 46 фоизида сўнгги 6 йил давомида янги солиқ имтиёзлари жорий қилинган ёки амалдаги солиқ имтиёзлари янада такомиллаштирилган». Мазкур тенденция туризм соҳасида солиқ имтиёзларининг аҳамияти ортиб бораётганлигини кўрсатади. Жаҳонда туризм бозоридаги кучли рақобатда миллий туризм салоҳиятини ошириш, айниқса, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ноқулай иқтисодий ҳолатдан соҳани тиклаш ва барқарор ривожланишини таъминлашда солиққа тортиш тизими инструментларидан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Халқаро тажриба таҳлили соҳа ривожланишида солиқлар ва солиққа тортиш тизимининг, хусусан солиқ имтиёзларининг аҳамияти юқорилигидан далолат беради. Бу жиҳат ўз-ўзидан миллий ва халқаро даражада соҳадаги солиқ имтиёзларини мақсадли берилишини, уларнинг самарадорлиги ва солиқ харажатларининг натижадорлигини баҳолаш асосида солиқ имтиёзларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот олиб бориш лозимлигини кўрсатади.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники