К содержанию
РецензированоRU2022

Электр энергетикаси тармоғидаги корхоналарда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ инвестициялар ҳисобини такомиллаштириш

Хасанова Х.Ф.

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда иқтисодиёт тармоқ ва соҳалари ҳамда аҳолининг электр энергияси таъминотига эҳтиёжини тўлиқ қондириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этилиши ва ундан фойдаланиш ҳисобини юритишни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Enerdata» агентлиги таҳлилларига кўра, «2021 йилда 2020 йилга нисбатан электр энергияси тизимига киритилган инвестициялар ҳажми 27 фоизга ошди, қайта тикланувчи электр энергияси манбаларига киритилган инвестициялар 755 миллиард АҚШ долларини ташкил этди». Электр энергетикаси тармоғи корхоналарида соҳага киритилаётган инвестициялар ҳисобини тўғри юритишга эришишда таъсир остидаги корхоналар, шўъба корхоналарда хўжалик муомалаларини юритишни талаб этмоқда. Жаҳонда энергетика соҳасига инвестицияларни жалб этишни кескин кенгайтириш, инвестициялар ҳисобини молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари асосида мувофиқлаштириш, консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тақдим қилишни такомиллаштириш ва унинг самадорлигини оширишга қаратилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Электр энергетикаси тизимида акциядорлик жамиятлари ҳисоб сиёсатининг таркибий тузилишини бозор тамойиллари асосида баҳолаш, консолидациялашган молиявий ҳисоботни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари дескриптив моделлар орқали таҳлил қилиш сингари йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники