К содержанию
РецензированоRU2022

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни солиққа тортишни такомиллаштириш

Сафарова Н.А.

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда тадбиркорлик фаолияти ва уни солиққа тортишни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадларини солиққа тортиш тизими ўзига хос ва умумий хусусиятларга эга. Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи иш билан банд қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини кенг ривожланганлиги улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларни очиб бериш заруратини юзага келтирди. Хусусан, «ўзини ўзи банд қилиш ва фрилансерлик одатда тадбиркорлик шаклларидан бири сифатида белгиланади, гарчи бу тоифалар ўртасида аниқ чегара мавжуд бўлмасада, тадбиркорлик фаолияти, ўзини ўзи банд қилиш ва фрилансерлик тоифалари моҳиятан ўхшаш бўлиб, бир-бирини тўлдиради». Жаҳон амалиётида жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш ва ўзини ўзи иш билан банд қилиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, уларни солиқ механизми орқали қўллабқувватлаш бoрacидa кўплаб илмий тадқиқот ишлaри амалга ошириб келинмоқда. Ушбу тадқиқотларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда солиқларни рағбатлантириш функциясига алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ, жaҳoнда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш борасида ягона ёндашувнинг мавжуд эмаслиги, солиқ режимини танлашда кичик корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи иш билан банд қилган шахслар аниқ ажратилмаганлиги билан боғлиқ муҳим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники