Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ГФР, ФРАНЦИЯ, БЕЛГИЯ ВА ИТАЛИЯ КАБИ ДАВЛАТЛАРДА ХУСУСИЙ АЙБЛОВ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Каюмов Шуҳрат Мўминович (АЙБЛОВ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада ГФР, Франция, Белгия ва Италия каби давлатларда хусусий айблов институтининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича ислоҳотларни оғишмай давом эттираётган Ўзбекистон Республикаси амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига урғу берилган. Шунингдек, Бельгия, Франция ва Италия каби мамлакатлар ҳуқуқ тизимида хусусий айблов билан боғлиқ хусусиятлар ўрганилган. Калит сўзлари: хусусий таъқиб, жабрланувчи, прокурор, далиллар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижий тажриба, такомиллаштириш. Жаҳон амалиёти нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, мустаҳкам давлат ва адолатли жамият қуриш узоқ ва анча мураккаб жараёндир, бу давлат ва жамият ҳаётининг асосий соҳаларида туб ўзгаришларни талаб қилади. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 8-моддасига мувофиқ, ҳар ким Конституция ёки миллий қонун билан унга берилган асосий ҳуқуқлари бузилган тақдирда ваколатли судлар томонидан самарали ҳимояланиш ҳуқуқига эга.1 Инсоннинг Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркнликлари дахлсиздир, уларни суд қарорисиз чеклашга ёки маҳрум қилишга ҳеч ким хақли эмас (Конституция 20-модда).2 Суд ишлари тўлиқ тенглик асосида, мустақил ва холис судья томонидан очиқ ва адолатли кўриб чиқилади.3 Чиндан ҳам, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари одил судлов орқали таъминланади. Ўзбекистонда одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Мазкур конституциявий қоидалар ўз вазифаларини самарали бажара оладиган одил судловнинг зарурлигини белгилайди. Ўзбекистонда содир бўлаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар, айнан суд фаолиятининг чинакам мустақиллигини ва самарадорлигини оширишни талаб қилмоқда.4 Суд-ҳуқуқ фаолиятини такомиллаштириш ва одил судловни амалга ошириш даражасини ошириш жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги соҳаларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Суд фаолиятида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг янги механизмини, яъни хусусий айблов институтини тадқиқ қилиш ва бу борада қонунчилик базасини янада ривожлантириш талаб этилади. 1 “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2023. 3 “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сон “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари. 73 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Сўнгги йилларда оммавий манфаатлардан кўра кўпроқ шахсий манфаатларга дахлдор жиноятларнинг салмоқли қисми жазосиз қолмоқда, деган фикрга қўшилишимиз керак. Мисол учун, жиноят ишини қўзғатишни рад этишлар сони 2021 йил 39601 та, 2022 йил 38655 та, 2023 йил 41829 тани ташқил қилган. Прокуратура органларининг аралашуви натижасида жиноят ишини қўзғатишлар сони 2021 йил 7037 та, 2022 йил 8374 та, 2023 йил 8253 тани ташқил қилди. Шу боис, фуқароларни жиноят процессида айблов томонидан фаол иштирок этиши ва жиноят процессининг барча босқичларида жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақиқий заруратга айланди. Бу ҳолатлар жиноятдан жабр кўрган фуқароларнинг шахсий манфаатларини ҳисобга олиш зарурлигини белгилайди. Бу, ўз навбатида, жиноят-процессуал қонунчилик ҳам оммавий, ҳам хусусий шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига бир хилда хизмат қилиши кераклигини англатади. Шундай қилиб, ушбу параграфда хусусий айбловни тартибга солувчи хорижий қонунчиликни ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу билан бирга миллий жиноят-процессуал қонунчилигига хусусий айблов институтини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган. Хусусий айблов масалалари ҳар бир давлатда ўз урф-одатлари, муайян оилага мансублиги ва менталитетига қараб шаклланган. Хусусан, Германия Федератив Республикаси ЖПКда хусусий айблов масалалари ўзига хос хусусиятга эга. Германия ЖК 374-моддасига биноан, қуйидаги жиноятлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилиши мумкин: “Ҳақорат” (185–189-моддалар); “Уй-жой дахлсизлигини бузиш” (123-модда); “Хат ёзиш махфийлигини бузиш” (202-модда); “Тан жароҳати етказиш” (223 ва 229-моддалар); “Жиноят қилиш билан таҳдид қилиш” (241-модда); “Ишбилармонлик муносабатларида пора бериш ёки пора бериш” (299-модда); “Мулкка зарар етказиш” (303-модда); “Муаллифлик ҳуқуқини бузиш” ва бошқалар.5 Германия қонунчилигига кўра, хусусий айбл
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ГФР, Франция, Белгия ва Италия каби давлатларда хусусий айблов институтининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ГФР, Франция, Белгия ва Италия каби давлатларда хусусий айблов институтининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- и: хусусий таъқиб, жабрланувчи, прокурор, далиллар, суд-ҳуқуқ, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусий таъқиб, хорижий тажриба, суд-ҳуқуқ ислоҳотлар, такомиллаштириш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024