К содержанию
РецензированоRU2022

ХОРАЗМ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ТАСАВВУФИЙ ДУНЁҚАРАШИ АСОСИДА ЁШЛАР МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ходжаниязов Сардор Умарович

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда содир бўлаётган глобаллашув жараёнлари бевосита фан, маданият, маънавият, маърифат ва таълим интеграциясини янада чуқурлаштиришни тақозо қилмоқда. Айниқса, таълим-тарбиявий, маънавий ва маърифий йўналишлар бугунги кунда муҳим ижтимоий вазифа сифатида XXI аср жаҳон ҳамжамиятида такомиллашиб бораётган тараққиёт омилларининг мақсадли тизимига, ривожланиш тенденцияларига туртки берадиган, ёшларимизнинг дунё тараққиётида чуқур ижтимоийлашувини ва маънавий-ахлоқий жараёнларни замонавий билимлар билан бойитадиган инновацион моделини яратиш кераклигини кўрсатмоқда. Шу аснода шахсни шакллантиришда замонавий ғоялар, илғор педагогик тафаккур ва педагогик инновациялар салмоқли кўрсатгичлардан бири ҳисобланади. Бу эса алломаларимизнинг илмий, маърифий, ахлоқий, диний, маънавий ғояларидан унумли фойдаланиш заруриятини келтириб чиқармоқда. Жумладан, уларнинг ҳалоллик, поклик, ватанпарварлик, самимийлик, меҳнатсеварлик, диёнат, иймон-эътиқод, ибодат, фатонат, назофат, гуманизм ғоялари асосидаги педагогик қарашлари шахс маънавий-ахлоқий камолотига ижобий таъсир этиб, манманлик, жаҳолат, туҳмат, порахўрлик каби салбий иллатлардан қутилишда ҳамда инсониятни эзгу мақсадлар йўлида меҳнат қилиш, билимни қадрлаш, қалб поклигини сақлашида долзарб аҳамият касб этмоқда.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники