К содержанию
РецензированоRU2022

Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентларининг илмий-сиёсий қарашлари мисолида)

Мавланова Саидахон Умаровна

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон геосиёсий майдонида кузатилаётган глобал ўзгаришлар инсоният ҳамжамиятини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий муносабатларнинг янги босқичига ўтишни тақозо қилмоқда. Глобаллашув шароитида кузатилаётган жараёнлар ўсиб келаётган ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бўлган заруратни кучайтирди. Тарихий тараққиётнинг кейинги даврларида кузатилаётган тамаддунлар тўқнашуви (clash of civilizations) ва миллий чегараларнинг “ювилиши” (collapse of national borders) дунё ҳамжамиятида миллий ўзликни сақлаш, қадрият ва анъаналарни давом эттириш, маданият дурдоналарини келажак авлодга етказиш билан боғлиқ жиддий ижтимоий муаммоларни юзага келтирмоқда. Жараёнлар изчиллиги инсоният олдига янгича анъаналарнинг қарор топиши, ҳаётнинг барча жабҳаларига нисбатан мутлақо ўзгача ёндашувлар билан муносабатда бўлиш, умуминсоний қадриятларнинг қайта баҳоланиши каби ўзига хос муаммоларни ҳам қўймоқда. Юзага келган бундай шарт-шароит ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришни, ижтимоий жараёнларнинг трансформацияланишини тадқиқ этишни ва глобаллашув талабларига мос самарали механизмларини амалиётга жорий этишни тақозо қилмоқда.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники