К содержанию
РецензированоEN2020

Prospects for the development of customer-oriented banking marketing

РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ · Махамаджанов Акбар Махамадалиевич

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

In the context of the digital transformation of the economy, banks also have the opportunity to expand their customer base through development in this area. The article discusses modern methods of increasing sales associated with the development of digital technology. The connection between innovations in the field of IT and the development of the marketing concept of commercial banks is revealed. Keywords: bank marketing, digital technologies, digital bank. Кириш Иқтисодиётнинг ривожланиши ва банк маҳсулотлари бозоридаги рақобат тижорат банклари самарали ишлашини таъминлаш учун мижозлар тўғрисидаги зарур маълумотларни ўз вақтида олиш муаммоси пайдо бўлишига олиб келмоқда. Шу муносабат билан банк муассасалари ушбу маълумотни тезкор олиш учун турли хил усуллардан фойдаланишлари керак [1]. Бу борадаги потенциал ва мавжуд мижозлар тўғрисида маълумот тўплаш учун асос сифатида маркетинг тадқиқотларининг энг янги усулларини қўллаш муҳим жиҳат ҳисобланади. Мижозлар борасидаги маркетинг тадқиқотлари тижорат банкининг замонавий фаолиятида фаол қўлланилмайди. Кўпинча битта сўровнома мавжуд бўлиб, улар самарали ишлаши учун банкни тўлиқ маълумот билан таъминламайди. Шу муносабат билан банк хизматлари мижозларини доимий равишда ўрганиш, уларнинг хатти- ҳаракатларидаги ўзгаришларни, молиявий хавфсизликни ва бошқаларни аниқлаш учун замонавий усулларни қўллаш муҳимдир. Бугунги кунда аксарият банклар турли инқирозлар натижасида юзага келаётган мураккаб вазиятларни енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқдалар. Бироқ, инқироз оқибатлари ва келажакда уларнинг ишлашига сезиларли даражада таъсир қилади [2]. Энг асосийси, инқироз даврида ўз эгаларига пул тўлай олмаганлиги сабабли, банк муассасаларига бўлган ишончнинг кескин пасайиши. Шу муносабат билан бугунги кунда потенциал мижозлар учун мониторингнинг муайян услубларини ишлаб чиқиш, банклар учун тобора долзарб бўлиб бормоқда. Мавжуд мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш мақсадида уларнинг фикрларини таҳлил қилиш ҳам муҳимдир. 3/2020 (№ 00047) http://iqtisodiyot.tsue.uz 205 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil Банк хизматлари ва маҳсулотларини сотиш жараёнида банк муассасалари, авваламбор, ушбу хизматнинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ баъзи қийинчиликларга дуч келмоқдалар [3]. Хизматнинг мавҳумлиги, унинг манбасидан ажралмаслиги, сифати номувофиқлиги ва келажакда ундан яна фойдаланиш учун сақлаш имкони йўқлиги банк хизматининг ўзига хос хусусиятларидир [4]. Банк хизматлари ва маҳсулотларининг ўзига хос хусусияти бозор шароитларига мослашиш воситаси сифатида маркетингни самарали ишлатиш зарурлигини кўрсатади. Тижорат банклари ўртасида доимий равишда ўсиб бораётган рақобат нафақат банкларни кўпроқ рекламадан фойдаланишга мажбур қилади, балки маркетинг тушунчасини бутунлай ўзгартиради. Доимий мижозларнинг содиқлигини ошириш ва янгиларини жалб қилиш рақамли технологияларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган савдони илгари суришнинг замонавий усулларидан фойдаланиш даражасига боғлиқ. Тадқиқот мақсади: рақамли трансформация шароитида банк маркетингининг замонавий усулларини ўрганиш ва уни янада ривожлантириш йўналишларини аниқлаш. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ахборот технологиялари ва тижорат банкининг маълум бир маркетинг концепциясидан келиб чиқадиган ютуқлари чамбарчас боғлиқдир. Айнан ахборот технологияларининг ривожланиши умумий маркетинг концепциясига асосланган аниқ маркетинг стратегиясини танлашда муҳим ўрин эгаллайди [5]. АТ-стратегиясини ўзгартириб, банклар янги, мослаштирилган хизматларни яратиши ва сотиши, мижозларнинг садоқатини ошириши ва янгиларининг базасини кенгайтириши мумкин. «Рақамли иқтисодиёт», «Интернет-банкинг» каби атамалар замонавий инсоннинг сўз бирикмаларига мустаҳкам кириб келмоқда. Бу ахборот технологияларининг инсон ҳаётига чуқур интеграцияси жараёнини тасдиқлайди. Рақамли иқтисодиёт — бу технологик инқилоблар натижасида пайдо бўлган, кейинчалик электрон каналлар орқали узатилиб, глобал миқёсда тақдим этиладиган махсус усулдир [6]. У нафақат глобал интернет-маркетингни ўз ичига олади, балки номоддий товарларнинг электрон савдоси, масофадан фойдаланиш хизматлари ва масофадан туриб ишлашнинг махсус турларини қамраб олади. Ўрганилаётган мавзу бўйича турли хил илмий нашрлар, молия-кредит институтларининг маълумотномалари ва ахборот нашрлари ва расмий корпоратив веб-сайтлар ўрганиш учун маълумот базаси бўлди. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида банкларда рақамли хизматларнинг ривожланиш даври тизимли таҳлили ва концептуал жадвал асосида рақамли банк турли моделларининг қиёсий таҳлили амалга оширилган. Маълумотлар таҳлили асосида банк мижозларининг рақамли маҳсулотлар истеъмоли динамикаси ўрганилган. Шу билан бирга анъанавий ва рақамли банк хизматларининг қулайликлари қиёсий таҳлил этилган ва рақамли банклар фаолияти SWOT таҳлили амалга оширилган. Дедуктив методлар орқали ҳулосалар келтирилган. 3/2020 (№ 00047) http://iqtisodiyot.tsue.uz 206 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy el

Доказательный фрагмент

«In the context of the digital transformation of the economy, banks also have the opportunity to expand their customer base through development in this area.»

Образец извлечения

Демо-превью

In the context of the digital transformation of the economy, banks also have the opportunity to expand their customer base through development in this area. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
bank marketing, digital technologies, digital bank, банк маркетинги, рақамли технологиялар, цифровой банк, цифровые технологии, рақамли банк, банковский маркетинг
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники