К содержанию
РецензированоRU2022

Мактаб география таълимида экологик ўлкашунослик воситасида ўқувчиларнинг ижодий фаолияти тажрибасини шакллантириш методикаси

Сайдаматов Фарход Ражабович

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда “табиат ва жамият” коэволюцияси [78; 283] тамойилига мувофиқ иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишни уйғун бирликда таъминловчи барқарор тараққиёт соҳасидаги мақсадларга [248; 262; 281] хизмат қилувчи география таълими тизимини яратиш [253; 277] ва ўқувчиларда геоэкологик тафаккурни шакллантириш [255; 256] устувор вазифалардан бири саналади. Жаҳоннинг АҚШ, Буюк Британия, Канада, Германия, Франция, Япония ва Италия каби ривожланган мамлакатларида аудиовизуал педагогик технологияларга асосланган география таълими тизимини табиий фанлар билан интеграциясини таъминлаш, ноосфера таълимоти билан боғлиқликда география фанини ўқитиш жараёнларини инсонпарварлаштириш, экологизациялаш, эстетиклаштириш орқали планетар фикрловчи креатив шахсни шакллантириш муҳим аҳамият касб қилади. Айниқса, экологик ўлкашунослик (ecological local lore) воситасида ўқувчиларнинг географик саводхонлигини ривожлантиришда ижодий фаолият тажрибасига асосланиш алоҳида долзарблик касб этади [21; 260; 280; 272].

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники