К содержанию
РецензированоRU2026

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.

Мирзачаев Мирзиёдилла Миродилович

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилади. Ички ишлар вазирлиги тизимида рағбатлантиришни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бундай чора-тадбирларнинг мақсад ва тамойиллари, касбий интизом ва самарадорликни оширишдаги ўрни таҳлил қилинади. Калит сўзлар: рағбатлантириш чоралари, ички ишлар органлари, интизомий жавобгарлик, кадрлар сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, касбий самарадорлик, маъмурий ҳуқуқ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида қўлга киритилаётган ютуқларни, аввало, тизимда кечаётган ислоҳотлар самараси сифатида бохолаш мумкин. Давлат томонидан берилаётган эътибор туфайли вазирликнинг соҳавий хизматларида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ислоҳотлар натижасида Ички ишлар органларининг барча таркибий тузилмалари фаолияти бутунлай янги талаблар асосида ташкил этилди ва хар бир таркибий тузилма фаолиятининг олий мақсади халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилди. Бу эса эл-юртимизнинг ишончи ва мехрини қозонган, том маънодаги халқпарвар ички ишлар тизимини яратишга хизмат қилмоқда1. Маълумки, ҳар қандай давлат ташкилоти бошқарувида барқарорликни таъминлаш мақсадида ишчан, виждонлик, ўрнак бўлаётган ходимларни рағбатлантириш самарали йўллардан бири саналади. Жумладан рағбатлантириш меҳнат сифати, интизомнинг яхшиланишига ёрдам беради, ходимда ташаббускорлик, масъулият руҳини кучайтиради. Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантириш тартибининг ҳуқуқий асослари тобора янгиланиб бормоқда. Ушбу соҳада етакчи хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, ижобий томонлари ва механизмлари татбиқ этилмоқда. Ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллаш самарадорлигини ошириш, бу 1 Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография – Т., 2020. 27 б. 132 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference йўналишдаги ҳуқуқий асосларни доимий ўрганиш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиб бориш, уларнинг ижтимоий ҳаётга қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади. Бу ўз навбатида: а) шу йўналишдаги қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий хужжатларининг Конститутция ва қонунларга мослигини ўрганиш ва текшириш; б) Янги тахрирдаги Конституциямиз норма ва қоидаларининг қонунлар ва қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларда тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг қўлланилишини кузатиш; в) қабул қилинаётган қонун хужжатларида ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслиги ва мослигини кузатиш ва ўрганиш; г) сохага доир қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг ижроси амалиётда қай даражада таъминланаётганлигини ҳаётга татбиқ қилинаётганлигини ҳамда жамиятга фойдаси тегаётганини ўрганиш; д) амалдаги айрим қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг ижроси таъминланмай, фақатгина қоғозда қолиб кетишига сабабчи бўлаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш орқали уларни такомиллаштириш чораларини кўришга имкон беради. Ушбу ҳуқуқий асосларни амалга ошириш тартиби, шакл ва усуллари ҳамда бошқа ижтимоий – ҳуқуқий муносабатларни белгилаб берувчи қонун ва қонун ости хужжатлари – Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ташкил этади. Шу нуқтаи назардан айтишимиз мумкинки, ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллаш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир талайгина бўлиб, норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг устунлик даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги тўрт таснифга ажратиш мумкин: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, фармойиш ва қарорлари; 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив- ҳуқуқий ҳужжатлари; 4. Шу йўналишни тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатлар. 133 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларининг конституциявий асослари тўғридан-тўғри кўрсатилмаган. Бироқ айрим конституциявий нормаларни мазкур масалага боғлаш мумкин. Ҳусусан, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасида “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади”2 деб белгилаб қўйилган. Юқоридаги нормада муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш деганда маълум маънода рағбатлантириш чораларидан фойдаланила оладиган шароитда ишлаш мумки

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рағбатлантириш чоралари, ички ишлар органлари, кадрлар сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, интизомий жавобгарлик, маъмурий ҳуқуқ., касбий самарадорлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники