К содержанию
РецензированоRU2020

Қорақалпоғистон республикаси суғориладиган ўтлоқиаллювиал тупроқларида фенолоксидаза ферментлари фаоллиги

Саидова М. Э.

Научные статьи · 2020

Аннотация

Мақолада Оролбўйи ҳудуди суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларидаги фенолоксидаза ферментларининг фаоллиги бўйича маълумотлар келтирилган. Олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, ўрганилаѐтган тупроқларда органик модда миқдорининг камлиги, ҳудуд тупроқларининг турли даражадаги шўрланишга учраганлиги ва ўсимлик қопламининг нисбатан сийраклиги боис нисбатан паст ферментатив фаолликка эга. Уларнинг фаоллиги шўрланмаган ва кучсиз шўрланган эскидан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларда юқори, ўрта ва кучли шўрланган янгидан суғориладиган тупроқларда нисбатан паст ва жуда кучли шўрланган янгидан суғориладиган тупроқларда ва шўрҳокларда энг паст даражада бўлди. Пероксидаза ва полифенолоксидаза ферментари фаоллигининг нисбатига кўра ўрганилган тупроқлардаги тахминий гумификация коэффициентининг ўртача миқдори 0,9-1,1 атрофида эканлиги маълум бўлди Суғориладиган тупроқларда ўрганилган ферментларнинг мавсумий динамикаси баҳорда юқори, ѐзда кам ва кузда бироз ошганлиги билан характерланади. Умуман олганда, чўл минтақаси тупроқлари ноқулай гидротермик режимга эгалиги туфайли микробиологик жараѐнларнинг ҳам суст бориши билан характерланади. Бу эса ўз навбатида шўрланиш даражасининг ортиши ва гумус миқдорининг камайиши билан ўрганилаѐтган ферментлар фаоллигини минимал даражада паст бўлишига олиб келади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида ўрганилган ҳудуддаги ниҳоятда ноқулай шароит бўлишига қарамай шўрланган тупроқларда ферментлар фаоллиги буткул йўқолмади.

Доказательный фрагмент

«Мақолада Оролбўйи ҳудуди суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларидаги фенолоксидаза ферментларининг фаоллиги бўйича маълумотлар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Оролбўйи ҳудуди суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларидаги фенолоксидаза ферментларининг фаоллиги бўйича маълумотлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти