К содержанию
РецензированоRU2026

УМУМКАСБИЙ ВА КАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ТЕХНИК АТАМАЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Мингбоев Б.Т.

Педагоги · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада политехникум тизимидаги умумкасбий ва махсус фанларни ўқитишда техник атамалар билан ишлашда доир баъзи тажрибалар ва тавсиялар тўғрисида сўз юритилади. Калит сўзлар: техник атама, талаффуз, мазмун, махсус фан, луғат. “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да ҳар томонлама камол топган интелектуал салоҳияти юқори бўлган ёшларни тарбиялаш асосий вазифа қилиб белгиланган. Айниқса, ўрта-махсус бўғин ҳисобланган политехникумларда ўқувчиларининг маънавий дунёқарашини ўстиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Боиси, мамлакат тарраққиёти бугунги авлоднинг комиллилик даражаси билан белгиланади. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев-“Барча эзгу мақсадларга таълим ва тарбия орқали эришилади. Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю-ягонга тўғри йўли.”- деб таъкидлаган эдилар. Сифатли таълим эса, таълим жараёнидаги мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланиб, таълим жараёнида учраётган камчикларни бартараф этилишини тақозо этади. Касб-ҳунар тизимидаги бундай муаммолардан бири техник атамаларнинг тўғри қўлланилишини таъминлашдир. Мутахассис ва устозларимизга аёнки техник атамаларнинг келиб чиқиши тилдан ташқари яна бошқа ҳар хил омиллар билан боғлиқ бўлади, масалан, атама берилаётган қурилманинг бажарадиган ишига, шаклига, ҳаракатига, рангига ва х.к. Акасирят техник атамалар улар ишлаб чиқилган давлатда жойлашган миллатнинг луғавий сўзига тегишли қилиб қўйилган бўлади. Масалан, лотин, немис, инглиз ёки француз ҳамда айниқса рус тилларидаги атамалар кўп учрайди. Ҳамма техник атамаларни ўзбек тилига таржима қилишнинг имкони ҳам мантиғи ҳам йўқ. Аммо, ҳар бир техник атаманинг аввало ҳақиқий мазмунини (номининг келиб чиқишини) ҳамда тўғри талаффузини (ўқилиши ва https://scientific-jl.com/ped 1 86 Volume-84, Issue-1, June -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 айтилишини) бўлажак мутахассисга мукаммал ўргатиш барча йўналишларда сифатга қўйилган талабнинг беками-кўст бажарилишига олиб боради. -2- Мен ишлаётган Асака 2-сон политехникумида 2023-2024 ўқув йилида атамалар билан ишлаш бўйича услубий қўлланма тайёрланди ва унга 100 га яқин техник атама илова қилинди. Жумладан, “Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари тузилиши” фанидан йиллик ўқув дастури 100 соат бўлса, ҳар академик соатда 5 минутгача дарс жараёнининг зарур ва қулай жойида 2 ёки 3 та янги атамани тушунтириш, унинг асосий мазмунини ўқувчининг фан бўйича дафтаридан луғат учун ажратилган бетларига ёздириб бориш, шу дарсни ўзида илгари ўрганилган 2 ёки 3 та атамани такрорлаш (савол-жавоб ёки таст шклида) ташкил этилди, ва бу самара берди. Аввало ўқитувчидан (ишлаб чиқариш таълими устасидан) атамаларни тўғри тушунтириш учун алоҳида режага эга бўлиш талаб этилади. Масалан, I. Режа: 1. Мавзуга алоқадор атамаларни ажратиш; 2. Уларнинг рус ва ўзбек тилларидаги луғавий маъносини тушунтириш. 3. Нутқий фаолиятни ўстириш, яъни атамани тўғри талаффуз қилишни ўргатиш. II. Таянч тушунчалар: Карлик; дизель; универсал; цилиндир. “Карлик” – сўзи рус тилида жуда кичик ўлчамдаги, заиф, кам қувватли нарса кўринишига ўхшашлиги борлиги учун биринчи тракторга берилган номдир. “Цилиндр” – стакан шаклидаги қуйма усулида олинган ва кейинчалик ичида поршен ҳаракатланиши учун ишлов берилган идиш бўлиб, унинг суюқлик, газ ва мой кириши ва чиқиши учун мўлжалланган тешиклари мавжуддир. “Универсал” – бир вақтни ўзида бир неча ишни бажара оладиган мослама, машина ёки қурилма. “Дизел” - ёқилғи, дизелнинг номи уни ихтиро қилган немис олими шарафига қўйилган. III. Мавзуни мустаҳкамлаш учун топшириқлар: 1- топшириқ: Қуйидаги саволларга жавоб беринг: 1. Сиз хозир ўрганган атамаларни илгари ишлатганмисиз ? 2. Атаманинг аввалги сиз билган мазмуни ҳақидаги фикрингиз қанчалар ўзгарди? 3. Илгари улардан фойдаланган бўлсангиз талаффузда йўл қўйган хатоларингизни тушундингизми? 4. Атамани тўғри талаффуз қилиш нима учун керак? 2- топшириқ: Бугун ўзлаштирилган атамаларни 10 мартадан тўғри талаффуз қилинг ва мумкин қадар ёд олинг. https://scientific-jl.com/ped 1 87 Volume-84, Issue-1, June -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 Ушбу топшириқнинг муҳимлиги шундаки, ўқувчиларининг аксарияти техник атамани талаффуз қилишда қўпол хатоликларга йўл қўядилар. Энг ачинарлиси эса баъзи педагоглар ёки ишлаб чиқариш таълими усталари буни олдини олишга эътибор бермайдилар. Масалан, трактор ғилдирагининг шинаси ўрнатиладиган қисми “обод” дейилади (яъни “ўбўд” айтилиши керак) аммо баъзида ўқувчилар уни ўзбек тилидаги ободонлаштириш сўзининг ўзагидаги -3- “ободон” билан бир хил талаффуз қиладилар. Ёки яна мисол 1-машғулотда кўрсатилган “Карлик” атамаси “Қарлик” деб талаффуз қилиши керак, бу ерда ўқувчи “қ” товушини ўзгартирмай “к” деб айтади. Ёки “универсал” сўзини “унверсал” деб нотўғри талаффуз қилиши мумкин. Ўқитувчи (ёки ишлаб чиқариш таълими устаси) 2-топшириқнинг бажарилишини назорат қилишда ана шундай жихатларга алоҳида аҳамият бериши лозим бўлади. 3-топшириқ: Қуйидаги вазифани уйда мустақил бажаринг: мутаха

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада политехникум тизимидаги умумкасбий ва махсус фанларни ўқитишда техник атамалар билан ишлашда доир баъзи тажрибалар ва тавсиялар тўғрисида сўз юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада политехникум тизимидаги умумкасбий ва махсус фанларни ўқитишда техник атамалар билан ишлашда доир баъзи тажрибалар ва тавсиялар тўғрисида сўз юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
техник атама, талаффуз, мазмун, махсус фан, луғат, Калит сўзлар: техник атама, луғат.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники