К содержанию
РецензированоRU2026

ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

INTERFAOL USULLARDA O'QITISHNING · MUAMMOLARI VA YECHIMLARI” · Усмонов Мансур Қурбонмуротович

Журнал универсальных научных исследований · 2026

Аннотация

Тадқиқотда талабаларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган янги педагогик стратегиялар ва инновацион усуллар таклиф этилади. Жисмоний фаолликнинг талабалар саломатлиги, ўқув жараёнидаги муваффақиятлари ва умумий ривожланишига таъсири таҳлил қилинади. Жумладан, талабаларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда спорт тадбирларини ташкил этиш, факультетлараро спорт мусобақаларини ўтказиш, жисмоний тарбия дарсларини такомиллаштириш ва талабаларнинг ўз-ўзини жисмоний тарбия билан шуғулланишини рағбатлантириш каби йўналишлар бўйича тавсиялар берилади. Калит сўзлар: жисмоний фаоллик, талабалар, факультетлараро фаолият, спорт, соғлом турмуш тарзи, педагогик стратегиялар, инновацион усуллар. Аннотация. В исследовании предлагаются новые педагогические стратегии и инновационные методы, направленные на повышение физической активности студентов. В частности, даны рекомендации по таким направлениям, как организация спортивных мероприятий с учетом интересов и потребностей студентов, проведение межфакультетских спортивных соревнований, совершенствование занятий по физическому воспитанию, поощрение студентов к самостоятельным занятиям физической культурой. Ключевые слова: физическая активность, студенты, межфакультетская деятельность, спорт, здоровый образ жизни, педагогические стратегии, инновационные методы. Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда талабаларнинг жисмоний тарбияга ошно қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 13 февраль куни олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатишда нафақат спорт, балки тўғри овқатланиш ҳам долзарб. Ўрганишларга кўра, аҳолимизнинг 44 фоизи жисмоний фаол эмас, 36 фоизи тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилмайди. Бошоқли ва донли маҳсулотлар, мева-сабзавотлар истеъмоли кам. Тез тайёр бўлувчи ва таркибида канцероген моддалар юқори бўлган маҳсулотлар савдоси кўпайган. Булар турли касалликлар ва эрта ўлимларга сабаб бўлаяпти. Тадқиқот мақсади талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш йўлларини ўрганиш ва самарали усулларни ишлаб чиқиш. Тадқиқот вазифалари: -факультетлараро жисмоний тарбия тадбирларини самарали ташкил этиш усулларини ишлаб чиқиш. -жисмоний фаолликни оширишнинг самарадорлигини баҳолаш. Адабиётлар шарҳи. Ушбу манбалар жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг талабаларга таъсири, таълим жараёнида жисмоний фаолликнинг аҳамияти ҳамда замонавий методларнинг татбиқига оид маълумотларни ўз ичига олади. А.С. Юсупбаева ва А.Ж. Рузметова (2021) тадқиқотларида турли ёш гуруҳларида жисмоний фаолликнинг саломатликка таъсири ўрганилган. Муаллифлар жисмоний машғулотларни мунтазам олиб бориш инсон организмининг умумий жисмоний ҳолатига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлайдилар. Бу тадқиқотдан факультетлараро талабалар учун жисмоний фаолликни ошириш бўйича комплекс ёндашувларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. [1] О.Г. Жабборова (ҳеч бир йил кўрсатилмаган) жисмоний тарбиянинг замонавий талабалар ҳаётидаги ўрни ҳақида ёзади. Унинг таъкидлашича, жисмоний фаоллик 117 “TIBBIYOT OLIYGOHLARIDA TABIIY FANLARNI INTERFAOL USULLARDA O'QITISHNING MUAMMOLARI VA YECHIMLARI” талабаларнинг психоэмоционал ҳолати ва ўқув жараёнидаги самарадорлигига таъсир кўрсатади. Бу фикр талабаларни жисмоний фаолликка жалб қилиш учун мотивация тизимларини ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. [2] А.А. Ильин (2010) талабаларни жисмоний тарбияга жалб қилишда спорт ихтисослашуви, хусусан, қишки футбол орқали машғулотларнинг самарадорлигини ошириш имкониятларини кўриб чиқади. Муаллиф жисмоний фаолликка ихтисослашган ёндашувлар талабалар орасида спортга бўлган қизиқишни оширишини ва уларнинг иштирокига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлайди. [3] О.М. Омаров, Э. А. Кашкаева ва Е. Б. Молчанова (2015) жисмоний тарбия кафедраларининг иш тажрибасини ўрганиб, талабалар ўртасида жисмоний фаолликни ривожлантиришдаги муаммолар ва ечимлар ҳақида маълумот берадилар. Улар олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия бўйича фанларнинг самарадорлигини ошириш учун амалий ёндашувларни таклиф қиладилар. [4] С.Н. Михайлова (2017) ўз тадқиқотида талабаларнинг жисмоний маданиятини шакллантириш масаласини ўрганиб, бу жараённинг ижтимоий ва педагогик жиҳатларини ёритади. Унинг хулосалари жисмоний фаолликни таълим жараёнининг бир қисми сифатида интеграция қилиш зарурлигини кўрсатади. [5] Юқорида келтирилган адабиётлар жисмоний фаолликни ривожлантиришнинг турли ёндашувлари, методлари ва муаммоларини қамраб олади. Талабалар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш учун индивидуал ва жамоавий спорт фаолиятларини жорий этиш, мотивация тизимини шакллантириш ва интерактив таълим усулларидан фойдаланиш зарур. Tадқиқот методологияси. Ушбу тадқиқот "Факультетлараро талабаларнинг жисмоний фаоллигини самарадорлигини ошириш йўллари" мавзусида олиб борилган бўлиб, илмий-

Доказательный фрагмент

«Тадқиқотда талабаларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган янги педагогик стратегиялар ва инновацион усуллар таклиф этилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Тадқиқотда талабаларнинг жисмоний фаоллигини оширишга қаратилган янги педагогик стратегиялар ва инновацион усуллар таклиф этилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жисмоний фаоллик, талабалар, факультетлараро фаолият, спорт, соғлом, соғлом турмуш тарзи, инновацион усуллар., педагогик стратегиялар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники