К содержанию
РецензированоRU2022

Бухоро шаҳар атрофидаги сув ҳавзалари фито зоопланктонларини ўрганиш уларни кўпайтириш балиқчиликда қўллаш биотехнологияси

Шаропова Шаҳноза Рахматиллоевна

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда табиий заҳираларнинг камайиши, атроф-муҳит, иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда аҳолини тўйимли, хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш бирламчи вазифалардан бири бўлиб турибди. “Айниқса, сув танқислиги, тупроқ шўрланишининг ошиб бориши каби омиллар таъсирида қишлоқ хўжалиги экинлари асосида балиқчилик тармоғини етарли озуқа билан таъминлаш имконияти кескин камайиб бормоқда”1. Биз иқтисодиётдан нарига ўтиб, сув хўжалиги ва барқарор балиқчиликни тарғиб қилиш, келажакда озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолати дунёга қандай қарашимизга боғлиқ. Жаҳон илм-фанида антропоген босимга мойил сув ҳавзаларини ҳолатини мониторинг қилиш, улардаги гидробионтлар ҳолатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва истиқболли турларини самарадор ишлаб чиқишга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ФАО ташкилоти маълумотларига кўра, Австралия, Чехия, Франция, Исландия, Ҳиндистон, Исроил, Италия, Япония, Малазия, Мьянма ва Америка қўшма штатларида 87000 тонна микроскопик сувўтлар биомассаси рўйхатдан ўтказилган бўлсада, 86600 тонна биомасса Хитой давлатига тегишли эканлиги тадқиқотларда аниқанган. Микроскопик сувўтиларидан Spirulina spp., Chlorella spp., Haematococcus pluvialis va Nannochloropsis spp турларини ҳовуз шароитидан йирик саноат ишлаб чиқаришгача етиштириш технологияси кўплаб мамлакатларда озиқ-овқат, ёқилғи маҳсулотлари сифатида фойдаланилмоқда. Шу боисдан, табиий ва сунъий сув ҳавзалари гидрокимёвий ҳолатини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадор биотехнологик усулларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники