К содержанию
РецензированоRU2026

СОЛИҚ БАЗАСИНИ ЯШИРИШ(КАМАЙТИРИБ КЎРСАТИШ)НИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИЯТИ

СОЛИҚ БАЗАСИНИ ЯШИРИШ(КАМАЙТИРИБ · КЎРСАТИШ)НИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИЯТИ · Уринбоева Дилноза Усмон қизи

Для учителей · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада солиққа оид қонунбузилишларига йўл қўймаслик, солиқдан қочиш ҳолатларини олдини олиш, солиқ базасини яшириш тушунчасининг халқаро ҳуқуқдаги таснифи, солиқларни ўз вақтида тўлаш орқали мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиш ҳақидаги масалалар қиёсий таҳлил қилинган. Калит сўзлар: солиқ базаси, солиқ базасини яширишга оид процессуал қонунчилик, солиқдан қочиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш. Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, муддатли норезидентларига солиқларни тўлаш ва у билан боғлиқ молиявий- иқтисодий мажбуриятлар юклатилган. Бундай молиявий мажбуриятларни улар томонидан белгиланган тартибда бажармаслик албатта, молиявий-ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради. Бажармаслик ҳолатининг юзага келиши эса, уни талқин қилишнинг бир неча турлари пайдо бўлишига олиб келади. Адабиётларда бу тушунчаларни “солиқдан қочиш”, “солиқдан бўйин товлаш”, “солиқ базасини яшириш”, “солиққа оид ҳуқуқбузарлик”, “молиявий қонунбузилишлар”, “солиққа оид хатоликлар” ва шу каби махсус категория ва тушунчалар билан изоҳланади. Солиқдан қочиш ва уни тўламасликнинг турли хил кўринишлари солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлишига олиб келади. Албатта, бу ерда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар дейилганда, солиқларни тўламаслик билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик чораларидан огоҳлантириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан боғлиқ тарғибот ишлари ҳам тушуниладики, аммо, молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари солиққа оид ҳуқуқбузарликдан келиб чиққан ҳолда қўлланилади. Шу ўринда солиқ базаси тушунчасига таъриф берсак. Солиқ базаси -солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори.Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ. Солиқ базасининг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ базасини 74-son 2–to’plam Iyun-2025 Sahifa: 31 Ustozlar uchun pedagoglar.org солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, солиқ базаси солиқ обектидан катта ёки кичик бўлиши мумкин. Солиқ солинадиган база эса жами даромад билан чегириб ташланадаган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 128- моддаси). Л.Гинзбургнинг фикрича, солиқ тўлашдан қочишнинг моҳияти солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловлари бўйича солиқ мажбуриятларини камайтириш, солиқ органидан онгли равишда даромад ҳамда мол-мулкни яшириш, шунингдек, атайлаб солиқ ҳисоботини бузиб кўрсатиш ангалатадиi. Кўпчилик иқтисоиётчиларнинг талқин қилишича, солиқни камайтириш умумий маънодаги атама бўлиб, солиқ тўловчининг солиқни тўлаш оқибатидан қочиши ёки бюджетга тўланадиган мажбурий тўловларини маълум миқдорда камайтириш тушуниладиii. Амалиётда кенг қўлланиладиган “Солиқ минимизацияси” атамаси бироз омадсизроқ тушунча бўлиб, у солиқ тўловчи фаолиятини деярли тўхтатишга қаратилган тушунчани англатади. Бунда солиқни минимизациялаш қонуний ҳамда ноқонуний турларга бўлиниб, улар ўртасидаги асосий фарқ солиқ тўловчининг қонунчилик нормаларига риоя қилмаслиги ҳисобланади. Солиқдан қочиш бу солиқ тўловчининг иқтисодий эгоистик туйғусига асосан юзага келсада, бироқ, у жамиятнинг иқтисодий соҳалари орқали ижтимоий муаммо даражасида намоён бўлиб, сиёсий масалаларга айланади. Бу борада Бавария молия вазири Э.Гувер "Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан кучлироқдир"11 деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий- сиёсий негизини кўрсатиб ўтган эди. Солиқдан қочиш масалалари ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий ҳам ҳуқуқий муаммо сифатида бизгача кўплаб илмий тадқиқот ишларининг объекти сифатида ўрганиб келинган. Илмий методология нуқтаи назаридан биз қуйида ана илмий тадқиқот ишларини кенгроқ илмий таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. Солиқдан қочишнинг иқтисодий томонлари билан биргаликда 1 Kottke K. «Gryaznye» den'gi – chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu v oblasti «gryaznyh» deneg. M., 1998. 2 Л.И. Александрова. Основные особенности и проблемы выявления уклонений от уплаты налогов. // Актуалные проблемы правового регулирования. 2017. С.2. 3 Л.И. Александрова. Основные особенности и проблемы выявления уклонений от уплаты налогов. // Актуалные проблемы правового регулирования. 2017. С.7. JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS http://www.newjournal.org/ Volume–28_Issue-1_May_2023 59 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS http://www.newjournal.org/ Volume–28_Issue-1_May_2023 . 74-son 2–to’plam Iyun-2025 Sahifa: 32 Ustozlar uchun pedagoglar.org унинг ҳуқуқий томонлари ҳам илмий тадқиқот ишларининг объекти сифатида кўплаб танланмоқда. Жумладан, Россиялик олима Л.Александрова бу борадаги тадқиқотлари натижасида “Солиқ тўловчилар томонидан солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг омм

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада солиққа оид қонунбузилишларига йўл қўймаслик, солиқдан қочиш ҳолатларини олдини олиш, солиқ базасини яшириш тушунчасининг халқаро ҳуқуқдаги таснифи, солиқларни ўз вақтида тўлаш орқали мамлакат тараққиё…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада солиққа оид қонунбузилишларига йўл қўймаслик, солиқдан қочиш ҳолатларини олдини олиш, солиқ базасини яшириш тушунчасининг халқаро ҳуқуқдаги таснифи, солиқларни ўз вақтида тўлаш орқали мамлакат тараққиё… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
солиқ базаси, солиқ базасини яширишга оид процессуал, солиқдан қочиш, Калит сўзлар: солиқ базаси, солиқ тўлашдан бўйин товлаш., солиқ базасини яширишга оид процессуал қонунчилик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники