К содержанию
РецензированоRU2025

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА АХЛОКИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИГА РИОЯ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Нормаматова Махсуда Нурмаматовна · Каримов Одилжон Икрамович (Самарқанд давлат университети профессори)

Журнал универсальных научных исследований · 19-26 · 2025

Аннотация

This article has revealed the ethical aspects of virtualistics. Virtual culture in the information society is scientifically informed about its impact on social life. Today's view of social life, i.e. virtual society, virtual realities and their impact on today's social processes is widely explained. Key words: virtualistics, cognition, ethics, virtual reality, virtual image, information. Бугунги кунда юртимизда ёшлар ахборот истеъмоли маданиятини юксалтириш, уларни виртуал макондаги турли кўринишдаги таҳдидлардан асраш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш давлат сиёсатининг устувор 427 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may йўналишларидан бирига айланди. “Айни пайтда бутун мамлакат миқёсида рақамли технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш ва бунда қуйидаги жиҳатларни инобатга олиш: ахборот саводхонлиги, компьютер саводхонлиги, медиа саводхонлиги, коммуникатив саводхонлик, технологик инновацияларга ижобий муносабатни шакллантириш ҳам муҳим вазифа саналади”1. Бу вазифаларни амалга оширишда ахборот тўплаш, сақлаш ва узатиш механизмларини такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ ахлоқий мезонлар ва ижтимоий-ҳуқуқий асосларни илмий тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Виртуал макондаги “оммавий маданият”нинг таъсири туфайли баъзи ёшлар ўзларининг ижтимоий мавқеи ва қадриятларини йўқотиб бормоқдалар. Онлайн мулоқот инсонлар ўртасидаги алоқа имкониятларини кенгайтирса ҳам, инсонлар ўртасидаги юзма-юз мулоқот имкониятларини пасайтиради, шахслараро муносабатларни бегоналаштиради ва ҳатто бефарқликни юзага келтиради. Маълум бир даражада, ушбу “онлайн” мулоқот ёшларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашга кўмак бермайди. Н.Қодиров фикрича, “Ҳозирда халқаро муносабатлар интеграцияси жаҳон ҳамжамияти томонидан инсониятнинг ахборот маданияти глобаллашуви ютуқларини сақлаб қолишнинг асосий имконияти сифатида эътироф этилмоқда. Дарҳақиқат, глобаллашув туфайли “оммавий маданият” таҳдидининг олдини олишга қаратилган мафкуравий усуллар, ижтимоий-сиёсий механизмлар, технологик асослар, интеллектуал салоҳият, ахборот базаси, халқаро институционал тизимни ривожлантириш давр талабига айланди. Бу глобал маънавий инқироз муаммоларини ҳал қилишда ҳар томонлама ва тизимли ёндашишни, алоҳида давлатларнинг утилитар-меркантил миллий эгоситик этноэгоцентрик манфаатларининг мутлақлашуви фонида халқаро институционал тизим, ҳуқуқий макон яратишни тақозо етади”2. Замонавий ёшлар - бу янги давр билан бирга ривожланаётган авлод. Ёшларнинг кўплиги нафақат мамлакат келажаги учун пойдевор, балки янги даврнинг мақсад ва вазифаларини ҳам амалга оширишда асосий қатлам ҳисобланади. Зеро, янги медиа даври тармоқ муҳити ижтимоий муҳитни ҳам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ёшларнинг маънавий-ахлоқий 1 Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2021. – Б. 191-192. 2 Кодиров Н. Ўзбекистон ёшларида ахборот маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлили// фал.ф.б.фал.д. (PhD) Автореферат. – Самарқанд. 2021. – Б.20-21 428 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may жиҳатдан тарбиялаш жараёнида ижтимоий муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Аксарият ёшлар ҳалқимизнинг юксак маънавий-ахлоқий қадриятларини онгли равишда ўзлаштиришлари ва ўзларида эзгу фазилатларни юксалтиришлари керак. Янги оммавий ахборот воситалари асрида биз юксак маънавий-ахлоқий қадриятларнинг йўналишини янада кучайтиришимиз керак. Бунинг учун эса барча янги медиа платформаларда халқимизга хос юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни тарғиб қилишни кучайтириш ва уларни ёшлар таълими билан уйғунлаштиришимиз керак бўлади. Медиа технологияларининг жадаллик билан ривожланиши инсонларга ўз фикрларини билдириш учун имконият яратади, шу билан бирга интернетдаги жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатади. Медиа маҳсулотларнинг баъзилари ёшлар дунёқарашига тўғри келмайди. Шунинг учун барча соҳага масъуллар ва тарғибот марказлари жамоатчилик фикрини бошқариш бўйича фаол иш олиб бориши ва жамоатчилик фикрининг ижобий муҳитини яратишлари лозим. Виртуал олам ўйинлар билан чекланиб қолмай, тақдимотнинг долзарблиги даражасига қараб, компютер конференциялари ва матнли суҳбатларни ўз ичига олиши мумкин. Шу боисдан ҳам М.Н.Нормаматова “ХХ асрни иккинчи ярмида бир-биридан мустақил равишда фан ва техниканинг бир нечта соҳаларида виртуаллик ғояси вужудга келди. Виртуал обьектлардан ташкил топган виртуаллик оламига кириш ва уни тадқиқ қилиш бошланди. Физикада виртуал заррачалар, метереологияда виртуал ҳарорат, эргономикада виртуал ҳолат, психологияда виртуал қобилият, санъатшуносликда вирт

Доказательный фрагмент

«This article has revealed the ethical aspects of virtualistics.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article has revealed the ethical aspects of virtualistics. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
virtualistics, cognition, ethics, virtual reality, virtual image, билиш, виртуалистика, ахлоқ, виртуал образ, виртуал реаллик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники