К содержанию
РецензированоRU2025

СПОРТДА МАРКЕТИНГИНИНГ ЎРНИ

СПОРТДА МАРКЕТИНГИНИНГ ЎРНИ · Қурбанова Элмира · Нормаматова Зебинисо. (Самарқанд Зармед университети “Ижтимоий фанлар” кафедраси)

Журнал универсальных научных исследований · 2025

Аннотация

In this article authors has given any informations about the modern conseptions of sport marketing. Authors analized, learned any informations belong to the modern conseptions of sport marketing. Key words: Modern conseptiоns of sport marketing, sport market, developing of sport market. Спорт маркетингни асосий элементларини ташкил топиши – спорт бозорини тадқиқ қилиш ва таҳлил этиш, нархни тузилиши тамойили, сервис сиёсати – (1809-1884) Сайрус Маккормек номи билан боғланади. 1902 йилдан бошлаб АҚШ (Мичиган, Калифорния, Иллинойс) университетларида маркетинг муаммолари буйича (“Товарлар маркетинги”, “Маркетинг услублари” фанлари ва бошқалар) фанлар киритилиб, маърузалар ўқитила бошлади. 1926 йилда АҚШда маркетинг ва реклама миллий уюшмаси ташкил топди, кейинчалик унинг 305 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may негизида Америка Маркетинг жамияти барпо этилди, бу жамият 1973 йилда Америка Маркетинг уюшмаси номини олди. Кейинчалик бундай уюшма ва ташкилотлар Ғарбий Европа мамлакатлари ва Японияда ҳам пайдо бўлди. Халқаро маркетинг ташкилотлари - Европа маркетинг ва ижтимоий фикр тадқиқотлари жамияти, Халқаро Маркетинг Федерацияси, Европа Академияси ва шунингдек 60-йиллар ўртасида энг йирик Америка ўхшаш ташкилотлар юзага келди корпорацияларининг 80% га яқини ўз хўжалик фаолиятида маркетингнинг асосий талабларини қўллай бошлади. Ғарбий Европа ва Японияда маркетинг ғоялари АҚШга қараганда сустрок жорий килинди. Аммо 60-йилларнинг охирига келиб улар маркетинг амалиётини тезкорлик билан ўзлаштиришга киришдилар ва бунда муҳим ютуқларга эришдилар. Маркетинг анъанавий савдо усулларидан фарқли ўларок аниқ мақсадларни кўзлайди, хўжалик вазифаларини эса яққол ифодалайди. Дарҳақиқат, маҳсулот ишлаб чиқарилгани билан у албатта фойда келтиради деган маънони ҳали асло билдирмайди. Илгари хўжалик раҳбарларининг вазифаси асосан жами ресурсларни ишлаб чиқариш талаблари билан мувофиқлаштиришдан иборат эди, яъни корхона ўзи хоҳлаган махсулотни ишлаб чиқарар ва ҳамма эътиборини уни сотишга қаратар эди. Маркетингнинг мақсади эса бозорнинг мавжуд ва келгусида эҳтимол тутилган имкониятларини аниқлаш ҳамда сифат жиҳатидан тўғри баҳолашдан, сўнгра унга таяниб, бутун кучини ўз маҳсулотига қизиқиш ва эҳтиёжни кучайтиришга, харидорга маҳсулотни, шунингдек кўрсатиладиган тегишли хизмат турини танлаш имконини яратган ҳолда, махсулотни сотишга қаратишдан иборат. 1966 йилда АКШда маркетинг масалалари буйича 350га яқин тадқиқот фирмалари фаолият олиб бориб, ундан йирик фирмалар 45млн долларга яқин оборотга эга эди, бунда бу фирмаларнинг жами обороти 300млн доллардан ошиқни ташкил этган. Маркетинг муаммоларини тадқиқ қилишни тижоратбошлашуви асосида университетлар ҳам, савдо-саноат ассоциациялари, давлат ташкилотлари ва хизматлари ҳам шуғуллана бошлади. 1972 йилда Ф.Котлер микромаркетинг ва макромаркетинг тушунчаларини асослаб берди. 1976 йилда Шелби Хант маркетинг айирбошлаш жараёни ҳақида илк ҳисобланишини кўрсатди. 80-йиллар охири 90-йиллар бошларида маркетингни глобаллаштириш жараёни кузатилди. Шунингдек, 1990 йилда Канберра шаҳрида (Австралия) “Маркетинг – бу хамма нарса”, “Маркетинг бизнесни англатади” шиори остида глобал маркетинг буйича Халқаро конференция бўлиб ўтди. Ҳозирги даврда жаҳон иктисодиётида саноат даври ахборот даврига ўрин 306 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may бўшатиб бермоқда. Тез ўзгарувчан бозор шароитлари, нархсиз рақобат усулларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш юксак даражада чаққон мослашувчан, якка истеъмолчига мўлжалланган, ҳажми кичик бозор соҳалари, бозор сегментлари ва айрим “сўқмок”ларнинг кўплиги унга хос хухусиятлардир. Айни пайтда ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви шундай даражага етдики, бир бозорнинг оралиқ сегментларида бўш макон жуда кам қолади. Натижада бозор рақобати янада шиддатли тус олади. Аммо бу жараён нарх омили негизида эмас, балки ракобатнинг янада такомиллашган усул ва шакллари пайдо бўлиши натижасида юз беради. Товарнинг “ҳаётий цикли” мисли кўрилмаган даражада қисқаради. Хозирги даврда етакчи япон электрон фирмалари бозорга ўртача ҳар уч ойда бир марта микросхемаларнинг янги турини чиқаради. Маҳсулотлар ассортиментининг хилма-хиллиги ортди, бир хил буюмларни кўплаб ишлаб чиқариш камайди, яъни тўп-тўп қилиб уюб ташлаш тажрибасидан воз кечилмоқда. Товар сифатига эга бўлган товарлар мазмуни ўзгарди. Энди яхши махсулот чиқариш билангина иш битмайди, рақобатга дош бериш учун сотувдан кейинги даражасини, фирма кўрсатадиган қўшимча хизматлар сифатини тубдан яхшилаш зарур. Корхоналар харажатларини оддий камайтириш йўлларини ўйлабгина қолмай, айни пайтда товарларни сотиш ва ўтказиш, даромадларни муттасил кўпайтириш соҳаларига кўпрок

Доказательный фрагмент

«In this article authors has given any informations about the modern conseptions of sport marketing.»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article authors has given any informations about the modern conseptions of sport marketing. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Modern conseptiоns of sport marketing, sport market, developing of, спорт маркетинги, спорт маркетингининг замонавий концепцияси, спорт маркетингини ривожлантириш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники