К содержанию
РецензированоRU2025

ТУРКИСТОН АССРДА ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Акбаева Зебинисо Джалолиддиновна

Журнал универсальных научных исследований · 2025

Аннотация

The new economic policy implemented in the Turkestan region in the 1920s influenced the socio-economic spheres of the country's life. The study of the history of this period is one of the current scientific problems. The article analyzes the process of implementing the new economic policy in the Turkestan ASSR and its results. Key words: local population, Communist Party of Turkestan, T. Ryskulov, Russian Empire, new economic policy, policy of “war communism”. Маълумки, Туркистон ўлкасида ХХ асрнинг 20-йилларида амалга оширилган янги иқтисодий сиёсат ўлка ҳаётининг турли жабҳаларига ўзининг таъсирини ўтказди. Мазкур сиёсатнинг амалга оширилишидан кўзланган асосий мақсад ўлкада қарор топган болшевиклар ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқиш ҳисобланар эди. Ўлкада амалга оширилган янги иқтисодий сиёсат тарихини ўрганиш ва таҳлил этиш совет даври тарихини ёритишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. 24 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may Туркистон АССРда 1920 йилларнинг бошларида юзага келган вазият совет давлатининг барбод бўлиш хавфини янада кучайтириб юборди. Туркистон АССР да болшевиклар томонидан юритилган номақбул иқтисодий сиёсат маҳаллий хусусиятларни эътиборга олмаганлиги учун халқ хўжалигида ўзининг фожеали изларини қолдириши билан биргаликда, ўлка халқларининг норозилигини келтириб чиқарди. Туркистон ўлкасидаги инқироз, асосан, ўтроқ яшовчи маҳаллий аҳолининг хўжалик ҳаётига салбий таъсир қилди. Сал кейинроқ ўтказилган ҳисоб-китобларга қараганда, ўтроқ маҳаллий аҳолининг сони ва хўжаликлари миқдори кескин камайиб кетган. Фақат, рус аҳолисининг сони ва хўжаликлари ўртасида ўсиш кўзга ташданади [2, 65]. Туркистон ўлка Мусулмонлар Бюросининг раиси бўлган Турор Рисқулов Туркистон Компартияси III-Ўлка Съездида 1919 йил 6-июнда қилган маърузасида шундай деган эди: “Фарғонада Совет ҳокимияти йўқ, у фақат рус аҳолсиси бор шаҳарлардагина мавжуд. Мусулмон қишлоқларида эса совет ҳокмияти мавжуд эмас, у ерларда Николай давридаги тартибсизликлар ҳукм сурмоқда, пристав ва волость бошқарувларининг ўрнига комиссар ва қароқчилар тўдаси келишган” [4, 99]. Турор Рисқулов ўз маърузасида партия раҳбарлиги ниқоби остида иш юритган коммунистларнинг маънавий қиёфаси нақадар тубан эканлигини ҳам очиб ташлайди. Мусулмонлар ҳеч қандай гуноҳсиз отиб ташланаётганликларини, советларнинг ўзи уларни “миллатчи” қилаётганлиги кўрсатилади. Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилганидан сўнг, қисқа давр ичида большевиклар ҳукмронлиги қандай оқибатларга олиб келганлиги миллий коммунист Т.Рисқулов томонидан ана шундай тарзда тасвирланади. Туркистонда 1917 йилнинг қишида бошланган очарчилик большевикча режимнинг оғир сиёсати натижасида тобора кучайиб борар эди. !918 йилнинг 20- ноябрда Туркистон АССР да Очарчиликка қарши курашиш Марказий Комиссияси тузилди. Комиссия раиси Т.Рисқулов ўз таржимаи ҳолида ёзганидек, “...ҳақиқатан ҳам, кўчалар, ариқлар бўйида ва қишлоқларда ўлаётган миллионлаб йўқсиллар ва болаларни қутқариш керак эди, ўша вақтдаги ҳокимият бунга панжа орасидан қарар эди” [6, 4-15]. Маълумки, Фарғона вилоятида очарчилик 1917-1918 йил қишидан бошланган эди. Бу очарчилик 1921-1923 йилларда авжига чиқди. Очлик оқибатида энг кўп болалар қирилиб кетди. Бу даврда водийдаги шаҳарлар атрофи оч қолган одамлар 25 “Ijtimoiy va gumanitar ta’lim yo‘nalishlardagi talabalarning kompetentligini oshirish: muammolar va yechimlar” mavzusida ZARMED Respublika ilmiy-amaliy konferensiya materiallari to’plami UNIVERSITETI Samarqand-2025. 23-24-may билан тўлиб кетган эди. Қишлоқлар ва шаҳар кўчалари ҳар куни очликдан ўлган ўнлаб ва юзлаб одамларнинг мурдаларига тўлиб кетган бўлиб, бу ҳолат даҳшатли манзара ҳосил қилган[5, 2]. Масалан, 1922 йилда Фарғона вилояти Очлик муаммоларини тугатиш комиссиясига бир қишлоқ вакилининг хабар беришича, у станцияга етиб келгунча 30 чақиримча йўл устида 17 нафар жасадни одеял, ёстиқ ва кетмонларини чангаллаганча ўлиб ётган ҳолида кўрган. Бу шўрликлар балким, рўзғорларидаги сўнгги буюмларини олиб, нонга айирбошлаш учун бозорга отланганлар ва йўлда очликдан қазо қилганлар. Марказга жўнатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғининг миқдори ой сайин кўпайиб борарди. Ҳужжатда келтирилишича, 1921-1922 йилларда Туркистондан Россияга 4.400.000 пуд ғалла жўнатилган[7,18]. Ўша пайтда дон етиштиришга ихтисослашмаган Туркистон қишлоқ хўжалиги учун бу катта миқдордаги ҳосил ҳисобланади. Чунки, Туркистон ўлкаси Россия империяси томонидан босиб олингач, ўлкадаги ғалла майдонлари ҳисобидан пахта экиладиган майдонлар кенгайтирилиб, ғалла Россиянинг Марказий губернияларидан бу ерга ташиб келинар эди. Туркистонда Большевиклар ҳокимият тепасига келгач, Россиядаги фуқаролар уруши натижасида, ўзлкага ғалла келтириш деярли тўхтаб қолган эди[3, 79-80]. Совет Россиясида 1921-1922 йилларда юз берган даҳшатли очачилик тўғрисида хорижлик олим

Доказательный фрагмент

«The new economic policy implemented in the Turkestan region in the 1920s influenced the socio-economic spheres of the country's life.»

Образец извлечения

Демо-превью

The new economic policy implemented in the Turkestan region in the 1920s influenced the socio-economic spheres of the country's life. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
local population, Communist Party of Turkestan, T. Ryskulov, Russian
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники