К содержанию
РецензированоRU2025

ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪМУРИЙ СУДЛАР: МИЛЛИЙ ТИЗИМ ВА РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ ТАҲЛИЛИ

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ ТАҲЛИЛИ · Янгибоев Норқуват Қулназарович · Хурсанова Зарина Анваровна

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада Ўзбекистонда маъмурий (оммавий) судлар тизимининг шаклланиши, ҳуқуқий асослари ва суд тизимидаги ўрни таҳлил қилинган. Шунингдек, Германия, Франция, АҚШ ва Япония каби ривожланган мамлакатларда маъмурий адолатни таъминлаш моделлари ўрганилиб, улар билан Ўзбекистон тажрибаси қиёсий таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида маъмурий судларнинг институционал тузилиши, юрисдикцияси ва фаолият самарадорлиги борасида умумий ва фарқли жиҳатлар аниқланди. Мақолада маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ҳам ишлаб чиқилди. Калит сўзлар: маъмурий суд, маъмурий адолат, давлат органлари, фуқаролар ҳуқуқи, суд тизими, Германия, Франция, АҚШ, Япония, қиёсий таҳлил, ҳуқуқий ислоҳот. КИРИШ Маъмурий (оммавий) судлар фуқароларнинг давлат органлари қарор ва ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий даъволарини кўриб чиқишга ихтисослашган суд муассасаларидир. Бугунги кунда замонавий давлатларда маъмурий адолатни таъминлаш учун турли моделлар шакллантирилган: айрим мамлакатларда маъмурий ишлар алоҳида суд тизими томонидан ҳал этилади, бошқаларида эса умумий юрисдикция судлари доирасида кўриб чиқилади. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида маъмурий судлар ташкил этилиб, фуқароларнинг давлатга доир низоларда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги институтционал механизми яратилди. Ушбу мақолада Ўзбекистон маъмурий судларининг ҳуқуқий асослари, вазифалари ва суд тизимида тутган ўрни таҳлил этилиб, Германия, Франция, АҚШ ва Япония каби ривожланган давлатлар маъмурий суд тизимлари билан қиёсий таҳлил ўтказилади. Қиёсий таҳлил орқали умумий ва фарқли жиҳатлар аниқланиб, Ўзбекистон тажрибасини такомиллаштириш юзасидан хулоса ва тавсиялар берилади. Ўзбекистонда маъмурий судлар институти 2017 йилда янги босқичда шакллантирилди. Президентнинг 2017 йил 21 февралдаги ПФ–4966-сон Фармонига мувофиқ, мамлакатда илк бор маъмурий судлар тизими ташкил этилди. Шу фармон билан Олий суд таркибида Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати тузилди ҳамда ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилди. 2018 йилда эса “Маъмурий суд иш юритуви тўғрисида”ги Кодекс қабул қилиниб, маъмурий судлар фаолиятининг процессуал асослари мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида аввал фуқаролик ёки хўжалик судлари доирасида кўриб келинган жамоат-ҳуқуқий низолар энди алоҳида ихтисослашган судларда ҳал этила бошлади. 1 27 8 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Маъмурий судларнинг асосий вазифаси — давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари қарорлари ёки ҳаракатларидан жабр кўрган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишдир. Маъмурий судлар фуқароларнинг шикоятлари асосида давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини текширади ҳамда уларнинг ҳуқуқларини тиклайди. Бу судлар фуқароларга маъмурий тартибда ҳал бўлмайдиган низоларни ҳуқуқий йўл билан ҳал қилиш имконини беради, давлат идоралари фаолияти устидан суд назоратини кучайтириб, коррупция ва мансаб суиистеъмолчилигининг олдини олишга хизмат қилади. Масалан, 2019 йилнинг биринчи чорагида маъмурий судлар томонидан 5 584 та иш кўриб чиқилиб, натижада 4 635 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари тикланган, қонунбузарликка йўл қўйган 36 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий чоралар кўрилгани қайд этилган. Бундан кўринадики, маъмурий судлар жамиятда “ҳуқуқий давлат” тамойилларини қарор топтиришда муҳим воситага айланмоқда. Маъмурий судлар Ўзбекистон суд тизимида мустақил таркибий тузилма сифатида шакллантирилган бўлиб, умумий суд ҳокимиятининг таркибига киради. 2017 йилги ислоҳотлардан сўнг Ўзбекистон Олий суди ягона олий суд органига айлантирилди ва унинг таркибида маъмурий ишлар бўйича алоҳида судлов ҳайъати ташкил этилди. Ҳудудларда тузилган маъмурий судлар туманлараро (ёки шаҳар) миқёсида биринчи инстанция сифатида жамоат ҳуқуқий низоларни кўради, уларнинг қарорларидан норози томонлар апелляция ёки кассация тартибида вилоят маъмурий судига шикоят бериш ҳуқуқига эга. Вилоят (ва Тошкент шаҳар) маъмурий суди иккинчи инстанция сифатида мазкур ишларни қайта кўриб чиқиб, зарур ҳолларда биринчи инстанция қарорларини ўзгартириши ёки бекор қилиши мумкин. Шунингдек, қонунчиликка кўра, вилоят маъмурий суди ўз таъсир доирасидаги ишлар бўйича назорат (надзор, “протест тартибида”) тартибида қайта кўриш ваколатига ҳам эга бўлиши мумкин. Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати эса маъмурий ишлар бўйича энг юқори кассация инстанцияси ҳисобланиб, зарур ҳолларда вилоят судлари қарорларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш ҳамда ҳуқуқни қўллашнинг бирхиллиги ва қонунийлигини таъминлаш вазифасини амалга оширади. Бундан ташқари, Олий суд Пленуми (Президиуми) ўз ваколати доирасида маъмурий суд амалиёти бўйича умумий тушунтириш ва тавсиявий қарорлар қабул қилиш орқали судлар практикасига йўналиш беради. Ўзбекистонда маъмурий судлар ташкил эт

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада Ўзбекистонда маъмурий (оммавий) судлар тизимининг шаклланиши, ҳуқуқий асослари ва суд тизимидаги ўрни таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада Ўзбекистонда маъмурий (оммавий) судлар тизимининг шаклланиши, ҳуқуқий асослари ва суд тизимидаги ўрни таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
маъмурий суд, маъмурий адолат, давлат органлари, фуқаролар, қиёсий таҳлил, ҳуқуқий ислоҳот., фуқаролар ҳуқуқи, Германия, Франция, суд тизими, Япония, АҚШ
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники