Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ВА ИНСОН ЭРКИНЛИКЛАРИ: ГАУПТВАХТАДА ҲИБСДА УШЛАБ ТУРИШ ЖАЗОСИГА ҲУҚУҚИЙ ЁНДАШУВ
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Муҳаммадалиев Минҳожидин Қурбонали ўғли (in-academy.uz/index.php/si)
Развитие и инновации в науке · 2023
Аннотация
Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш процессуал ҳаракатини амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланиш ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган. Таянч сўзлар: Кўрсатув, мустаҳкамлаб қўйиш, суд, гувоҳ, жабрланувчи, сўроқ қилиш, видеоёзув. Аннотация. При выполнении процессуального действия по предварительному закреплению показов была дана обратная связь об использовании видеозаписи и ее конкретных аспектах. Ключевые слова: Показания, закрепления, суд, свидетель, жертва, допрос, видеозапись. Annotation. During the performance of the procedural action for the preliminary fixing of the screenings, feedback was given on the use of video recording and its specific aspects. Keywords: Testimony, reinforcement, trial, witness, victim, interrogation, video recording. Дунёнинг барча мамлакатларида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суднинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашдаги ролини ошириш, жиноят процессуал қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш бўйича самаралари тизимни жорий қилиш ҳамда уларни амалиётга кенг миқёсда қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, БМТнинг 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган “Барқарор ривожланиш мақсадлари” (Sustainable Development Goals)дан бири ҳам айнан одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат бўлиб, 2023 йилда дунё давлатларининг 32%да қонун устуворлиги индекси (WJP) ёмонлашган, 33%да эса ўзгаришсиз қолган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ушбу кўрсаткич 0,1%га кўтарилиб, яхшиланган 35% давлатлар қаторидан жой олган ва дунёда 78-ўринни эгаллаган1. Ушбу ҳолат мамлакатимиз 1 WJP/ World Justice Project (Qonun ustuvorligi indeksi) https://worldjusticeproject.org/rule-of-law-index/global/2023/ 18 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si жиноят-процессуал қонунчилигини халқаро тажрибалар асосида янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Жаҳонда жиноят ишларини юритишда одил судловни таъминлаш мақсадида суд муҳокамасида сўроқ қилиш орқали кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш орқали далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш ҳамда уларга баҳо бериш, жиноят ишларини юритиш давомида қонуний ва адолатли ҳукм, қарорлар ва ажримлар чиқариш, шунингдек, ишни судга қадар юритиш ва суд босқичларида исботлаш жараёнида вужудга келаётган муаммоларга қонуний ечим топиш билан боғлиқ тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бунда кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институтининг қўлланилиш кўламини ошириш ҳамда ўтказиш ва расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, унда қатнашувчи процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, мазкур ҳаракат натижасида олинган далилларнинг мақбуллигига эришишга тўсқинлик қилаётган муаммоларга ечим топиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Республикамиздаги суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, ишни судга қадар юритиш босқичида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ суд-тергов амалиётини жорий этиш бўйича сусткашлик кўзга ташланмоқда. Бундай ҳолат судда далилларни баҳолаш билан боғлиқ айрим муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади ҳамда суднинг қонуний, асослантирилган ва адолатли қарор чиқаришига салбий таьсир кўрсатмасдан қолмайди. Масалан ушбу процессуал ҳаракат шу кунга қадар жами 34 маротаба (2021 йилда 16 маротаба, 2022 йилда 4 маротаба, 2023 йилда 14 маротаба, шундан 1 таси рад қилинган) амалга оширилганлиги ушбу институтни қўллаш билан боғлиқ амалиётда ва қонунчиликда муаммолар мавжудлигини яққол кўрсатади. Юқоридаги асослар, биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал ҳуқуқида ишни судга қадар юритиш босқичида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш институти янги институтлардан бири бўлгани боис илмий-назарий тадқиқот олиб боришни тақозо қилиши; иккинчидан эса мазкур инситутни суд-тергов амалиётида қўллашда оқсоқликка йўл қўйилаётганлиги сабабларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва амалдаги қонунчиликни мазкур масала бўйича янада такомиллаштириш йўл-йўриқларини излашга ундайди. Фикримизча, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – ишни судга қадар юритиш босқичида далилларни мустаҳкамлаб қўйиш ва уларга баҳо бериш мақсадида гувоҳ, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарни кейинчалик ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси чоғида сўроқ қилиш имконияти бўлмаслиги ҳақида жиноят процессуал қонунчиликда белгиланган объектив сабаблар мавжуд бўлган ҳолларда, суд томонидан суд тергови ёрдамида сўроқ қилиш орқали ўтказиладиган процессуал ҳаракатдир. Жиноят ишлари юзасидан исботлашни тўлиқлигини таъминлаш ва процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилинишини янада кучайтириш мақсадида 2020 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга 19 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида” ЎРҚ-617-сон Қонуни2 қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра
Доказательный фрагмент
«Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш процессуал ҳаракатини амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланиш ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш процессуал ҳаракатини амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланиш ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Testimony, reinforcement, trial, witness, victim, interrogation, video, интизомий жазо, ҳибсга олиш, ҳарбий суд., гауптвахтада ҳибсда ушлаб туриш, ҳуқуқ ва эркинликлар, ҳуқуқий чеклов ва қонуний жазо
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025